
Kar24.uz | Расмий канал
Секин таъсир қилувчи бомба: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган носвой таркибида олимлар 10 турдаги заҳарли моддаларни аниқлади
Олимлар Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида ишлаб чиқарилган носвой намуналарини текшириб, уларнинг барчаси таркибида инсон саломатлигига хавф туғдирадиган заҳарли ва хавфли кимёвий моддалар борлигини аниқлади.
Шунингдек, носвой истеъмол қилишнинг қуйидаги зарарли оқибатлари санаб ўтилди:
• саратон (оғиз бўшлиғи, қизилўнгач ва бошқа аъзолар);
• юрак-қон томир касалликлари;
• репродуктив касалликлар (бепуштлик);
• семириш;
• иммун тизимида бузилишлар;
• эндокрин тизимда носозликлар ва туғма нуқсонлар ривожланиши.
«Ўзбек носвойи таркибидаги заҳарли моддалар сигареталарга нисбатан бир неча баробар кўп!», — дейди олимлар!
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Наврўзни улуғлаш — инсонни улуғлашдир!
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Бу йилги айём ўзгача шукуҳ билан — муборак Рамазон ҳайити билан ҳамоҳанг тарзда нишонланиши инсонпарварлик ва меҳр-оқибат қадриятларини янада юксалтиради.
Байрам тадбирлари қаерларда бўлиб ўтади?
Нукус шаҳридаги асосий тантаналар.
“Ёшлар маркази” олдидаги майдон.
“Дўстлик” канали бўйидаги сайилгоҳлар.
Шунингдек, барча туманлар, қишлоқ ва овулларда халқ сайиллари, миллий ўйинлар ва концерт дастурлари ташкил этилади.
Дастурда нималар бор?
“Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ва умумхалқ ҳашарлари.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, нуронийлар ва кўмакка муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш.
Кўклам таомлари танловлари, ҳунармандчилик кўргазмалари ва арзонлаштирилган савдо ярмаркалари.
Турли миллат вакилларининг урф-одатлари намойиши ва театрлаштирилган томошалар.
Янги кун, янгиланиш ва яшариш байрами барчамизга муборак бўлсин! Борлиқ уйғонаётган шу кунларда қалбимизни ҳам эзгулик ва шукроналик туйғулари тарк этмасин.
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Электр ёки газга ноқонуний уланганлар 15 суткагача қамалиши мумки
н
Электр, газ ва бошқа коммунал тармоқларга ўзбошимчалик билан уланган шахслар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.
Янги тартибга кўра:
• Фуқароларга — БҲМнинг 15–20 баравари миқдорида жарима
• Мансабдор шахсларга — 25–30 баравари миқдорида жарима
Агар қоидабузарлик яна такрорланса:
• БҲМнинг 30–75 бараваригача жарима
• 240 соатгача жамоат ишлари
• ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Тошкентда ўпирилиб тушган ер...
Бунга сабаб нима эди? Ёмғир экан...
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Доллар яна пасайди
Эртадан долларнинг расмий курси
12 102,39
сўмдан ҳисобланади.
Бугунги валюта биржасида 930 млрд сўмлик савдолар амалга оширилган.
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Бугун "метан заправкалар" [фақат] ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритади — Энергетика вазирлиги Каналга уланиш: @Kar24uz
#Биласизми
☑️
Қонунчиликка кўра, таълим ташкилотларининг
ўқувчи ва талабалари
ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини
олиш
ҳуқуқига эга.
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Автомашинани 200 км/с дан ҳам юқори тезликда бошқариб, йўл ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган йигитларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Каналга уланиш:
@Kar24uz
Қадр кечаси айнан бир кунда деб айтиш мумкинми ёки йўқми?
Каналга уланиш:
@Kar24uz