
Kun Mavzulari
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади».
✍️
Аҳмад ва Ибн Можа ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
📌
Изоҳ: Демак, нотўғри ишнинг содир бўлишига ўша илмсиз равишда фатво берган киши сабабчи бўлади. Агар у нотўғри фатво бермаганида, ҳалиги одам бошқа биладиган одамдан сўраб, ишини тўғри ҳолда амалга оширган бўлар эди. Нотўғри фатвога ишониб, савоб ниятида нотўғри ишни қилган кишига эса гуноҳ бўлмайди. Аммо у киши фатвонинг нотўғри эканини билиши билан ўша ишни тўхтатиши, иккинчи бор ҳалиги жоҳил одамдан фатво сўрамаслиги лозим. Ўзи учун ишончли, тақводор, инсофли ва билимдон устоз топишига тўғри келади.
✅️
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1️⃣
Бир масалани аниқ билмай туриб, фатво бериш мумкин эмаслиги.
2️⃣
Бир масалани билмай туриб, фатво берган одам гуноҳкор бўлиши.
3️⃣
Унинг нотўғрилигини билмай, ихлос билан нотўғри фатвога амал қилган одам гуноҳкор бўлмаслиги.
4️⃣
Сўралган масалани билган одам тўғри жавоб бериши зарурлиги.
🔎
Энди ушбу ҳадиси шариф ҳукмини ҳам бугунги ҳаётимизга солиштириб кўрайлик. Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. «Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан», «Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб, кўчада тўполон қилиб юриш ҳаром экан» қабилидаги гапларни айтадиганлар ҳар қадамда учраб туради. Баъзи бир чаласаводлар эса икки-уч оғиз нарсани чала ёдлаб олиб, мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни ҳаромга чиқариб юборадилар. Икки томон ҳам Аллоҳдан қўрқмайди, охиратини ўйламайди.
❌️
Билиб туриб, тўғрисини айтмайдиганлар ҳам оз эмас. Дунёнинг мансабини ўйлаб, бойларга ва зўравонларга яхши кўринаман деб, шариатнинг ҳукмини эмас, ўшаларнинг хоҳишини айтаётганлар ҳам ҳаммага маълум. Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало-офатлардан қутулиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак. Шаръий илмдан узоқ кимсалар инсоф қилиб, диний ишларга аралашмасликлари, фатво беришга ўтмасликлари фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапнинг гуноҳи ўз бўйнига тушишини ўйлаб қўймоғи лозим.
✅️
Шариат аҳкомларини биладиганлар эса Ислом таълимотларини, шариат ҳукмини тўғрилигича етказиши лозим. Агар тўғрисини айтиш жонига таҳдид соладиган бўлса, унда жим турсин, тўғри нарсани била туриб, тескарисини айтмасин. Бир оғиз сўзи билан қанчадан-қанча одамлар залолатга кетишига, гуноҳга ботишига сабабчи бўлмасин. Беш кунлик дунёнинг матоҳини деб, ўзининг ҳам, ўзгаларнинг ҳам охиратини куйдирмасин.
@kun_mavzular
#️⃣
8️⃣
1️⃣
0️⃣
☪️
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким ғазабланса, сукут қилсин!»
✍️
Аҳмад ва Термизий ривояти
📌
Изоҳ:
Ғазаб келганда сукут сақлаш керак. Чунки гоҳида кишининг оғзидан чиқаётган гаплар унинг ё ғазабини баттар алангалатиб юборади ёки қаттиқ афсус-надомат келтиради.
📚
Амр ибн ос разияллоҳу анҳу айтадилар: "Ғазаб пайтидаги иззатдан эҳтиёт бўл. Чунки у сени кечирим сўраш хорлигига дучор қилади!"
📚
Али ибн абу толиб разияллоҳу анҳу айтадилар: "Кишининг ҳалим экани ғазаб пайтида билинади. Ғазабнинг аввали жиннилик, охири эса надоматдир".
📚
Имом Авзаий раҳимаҳуллоҳ, Умар ибн Абдулъазиз ҳақларида айтадилар: "У киши бировга жазо бермоқчи бўлсалар, аввал уни уч кун қамаб қўйиб, сўнгра маъқул топсалар, жазо берар эдилар. Токи ғазаб пайтида шошилиб ҳаддан ошиқ жазо бериб қўймаслик учун".
🚀
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
📷
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦
141.Мавлуд ҳақида
141.Мавлуд ҳақида
Намозлар чала-ю, дуолар бисёр,
Кетябман қай томон аҳволим абгор?
Кўзимдан бир қатра ёш тўкилмасдан,
Истагим мағфират, ва кавсари анҳор(.
@kun_mavzular
Биз ақл бовар қилмайдиган даражада ғофил ҳолда яшаяпмиз!
Гўё биз ҳеч қачон ўлмайдигандек,
ва гўё аввал яратилганимиздек якка ҳолда Аллоҳнинг ҳузурига бормайдигандек.
Гўё Қиёмат куни заифлигимиз билан Унинг қудрати ва комиллиги олдида турмайдигандек.
Аллоҳни зикр қилишдан ғофил бўлган инсоннинг аҳволи қандай?
Умуман намоз ўқимайди,
ҳатто танасидаги бирoртa туки ҳам қимирламайди (тасирланмайди).
Эй Аллоҳ!
Дунёни ҳавасимизнинг энг олий нуқтаси қилма,
илмимизнинг чегарасига айлантирма,
ва оқибатда бизни дўзах аҳлидан қилма!
✈️
@kun_mavzular
🔻
Диққат сбор
🔻
Бир муслима опамиз фарзанди билан оғир шароитда, тўловларига ҳам имкон қилолмай қолибдилар. Кимда имкон болса қодир қилганча ёрдам беринг. Зеро, ердагиларга раҳм қилинг, Аллоҳ сизга раҳм қилади. Зарра миқдоридаги яхшилик ҳам қолдирилмайди…