
УСТОЗ МУҲАММАД ШОКИР ДОМЛА ХАФИЗАҲУЛЛОҲ
#xabar #haj2026 #ellikboshi #vazifa
🕋
"ҲАЖ – 2026" ЭЛЛИКБОШИЛАРИ УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
🗣
Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокларида “Ҳаж – 2026” мавсумида ҳожилар ибодатига…
#xabar
#haj2026
#ellikboshi
#vazifa
🕋
"ҲАЖ – 2026" ЭЛЛИКБОШИЛАРИ УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ
🗣
Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
иштирокларида “Ҳаж – 2026” мавсумида ҳожилар ибодатига бошчилик қилувчи гуруҳ раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
✅
Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир элликбоши Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
🕌
Йиғилишда жорий мавсумни намунали ўтказиш учун амалга оширилаётган ишлар, жумладан, 300 нафардан зиёд элликбоши саралаб олингани, ўқув-семинар машғулотлари ўтказилгани, зиёратчилар билан учрашувларда эътибор қилиниши зарур бўлган масалаларга урғу қаратилди.
🌙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, аҳкомлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ҳамда зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар.
📚
Шунингдек, ҳаж амалига оид шаръий масалаларда фақат Фатво маркази фатволарига риоя этиш,
ҳаж сафарига доир қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни пухта билиш, ўзаро ёрдам муҳитини шакллантириш, зикру ибодатларни кўпайтириб, сафарни мазмунли ўтказиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
🤲
Тадбир якунида Ҳақ таолодан бу йилги ҳаж мавсуми муваффақиятли ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Диққат
#Тарқатинг
Диний саволлар учун 1171 қисқа рақами ишга тушди
!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қошидаги Колл-марказга 1171 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш имконияти яратилди.
Ҳар куни соат 09-00 дан 17-00 гача саволларга жавоб берилади.
Эслатиб ўтамиз, хориждаги ватандошлар Telegram орқали
@fatvo_call_1
ва
@fatvo_call_2
ҳамда WhatsApp орқали
+998917806633
телефон орқали боғланишлари мумкин.
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИНГ.
@Muhammadshokirdomla
Ислом маъҳадида Форс тилидан бизларга дарс берган Фазилатлик Устоз эдилар.
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
😭
😔
😢
Таъзия
Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири,
Рустамжон домла Раҳматуллоҳзоданинг
вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Устоз Рустамжон домла фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдоши, бош котиблари, узоқ йиллар дин хизматида бирга қоим бўлган қадрдонлари эдилар. Рустамжон домла Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарини таржима ва шарҳ қилганлар. Бу китоб асосида «Ҳилол нашр» нашриётида китобхонлар учун суюкли бўлиб улгурган туркум суҳбатлар ўтказиб келаётган эдилар.
Аллоҳ таоло бу устознинг динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилсин, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин. Чеккан дардларини хато камчиликларига каффорот ва мартабаларини юскалишига сабаб қилсин.
Ушбу мусибат дамларида устознинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло устоз Рустамжон домламизнинг барча сафдошлари, шогирдлари, оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил ато этсин, сабрларига муносиб ажру мукофотлар берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва
Islom.uz
портали жамоаси
Жаноза намози эртага, 11 февраль куни пешин намозидан сўнг
«Шайх Зайниддин»
(Кўкча) жомеъ масжидида ўқилади.
Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзода ҳақида
маълумот.
@islomuz
Умр шошиб борар...
@dodasi
👇
👇
https://t.me/joinchat/QWzanpJkwkJVRtJz
Таъзия
Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, фазилатли
шайх Зоҳиджон домла Қодировнинг
вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Устоз
Зоҳиджон домла фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
ҳазратларининг сафдоши, сабоқдош дўсти, узоқ йиллар дин хизматида бирга қоим бўлган қадрдонлари эдилар. Аллоҳ таоло бу устозимизнинг динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилсин, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин.
Ушбу мусибат дамларида устозимизнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло устоз Зоҳиджон домламизнинг барча сафдошлари, шогирдлари, оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил ато этсин, сабрларига муносиб ажру мукофотлар берсин, илм-маърифат йўлида устозимизнинг муносиб давомчилари бўлиш бахтини муваффақ айласин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».
Шайх Зоҳиджон домла Қодиров ҳақида маълумот.
#Қуръони_карим
🗯
ФАРЗАНДИМ ҚОРИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...
Яҳё қори Турдиев 1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. У 1943 йил Қуръони каримни тўла ёд олди. 1962-1968 йиллар давомида Мир Араб мадрасасида таҳсил олди. 1978-1984 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа жоме масжидида имом-хатиблик қилди. 1988 йилдан Тошкент (ҳозирги Зангиота) туманидаги Кўктерак масжидига имомлик қилди. 1995-2011 йиллар шу тумандаги Ҳасанбойота жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. Яҳё қори ҳозирда ушбу масжид имом ноиби бўлиб эл хизматида фаолият юритмоқда.
– Устоз, болалик йилларингиз, қалбингизда Қуръони каримга илк муҳаббат уйғотган ота-онангиз, устозларингиз, имомлик фаолиятига кириб келишингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Мен деҳқон оиласида таваллуд топдим. Отам деҳқончилик билан шуғуллансада, аҳли илмга мухлис, домлаларнинг хизматига шай бўлган инсон эди. Онам ҳам жуда ўқимишли аёл бўлган. Онамнинг айтишларича беш фарзанддан ёлғиз мен тирик қолган эканман. Қолган тўрт нафар жигарларим қизил чечак деган касаллик сабаб вафот этишган.
Қуръондан илк сабоқларни ота-онамдан (Аллоҳ раҳматига олсин) олдим. Уларнинг фарзандим олим бўлсин деган саъй-ҳаракатлари билан 13 ёшимда Қуръони каримни тўлиқ ёдладим. Шунингдек устозларим Абдуҳалил ва Абдунодир домлалардан таълим олдим. Мактаб йиллари таълим олиш жуда мушкул эди. Дафтар, қалам оз бўлгани боис, тахтачага кўмир ё бўр билан алифбони ёзиб, ёдлаб бўлганимиздан сўнг, ўчириб бошқа ҳарфларни ўрганардик.
1954 йил олим бўлишимни истаган отам 1600 км узоқликда жойлашган Рўзиҳожи мадрасасига олиб борди. У ерда Ҳиндистонда таълим олган Шайх Шоҳимардон исмли етук олимдан илм олдим, 1960 йилда мадрасани тамомлаганимдан кейин домла Шоҳимардоннинг ёнида мударрис бўлиб ишладим. Бироқ шу йилнинг ўзида устозимнинг маслаҳати билан собиқ Иттифоққа йўл олиб, Андижонда қўним топдим. 1962 йилда Мир Араб мадрасасига ўқишга кирдим. 1968 йил мадрасани тугаллагач, Тошкент вилоятидаги Бектемир қишлоғига кўчиб келдим. Бу ерда ўн йилдан ортиқ комбинатда ишладим. Шу орада Қашқарда устозлик қилган минглаб қориларни чиқарган Абдулазиз қори Маҳмудов билан яна устоз-шогирдлик муносабатларини йўлга қўйдим. 1976 йилда Шайх Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон (Аллоҳ раҳматига олсин) билан танишдим. У кишининг таклифи билан 1977 йили Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назоратига ишга кирдим. Шу тариқа имомлик фаолият бошланди...
❗️
Суҳбатни батафсил ўқиш учун қуйидаги иловага киринг:
✅
http://muslim.uz/index.php/quran/item/2486-farzandim-ori-b-lsin-desangiz
•┈• ❀
🍃
🕋
🍃
❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉
Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅
https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴
YouTube
🔵
Telegram
🔵
Facebook
🟣
Instagram
•┈• ❀
🍃
🕋
🍃
❀ •┈•
#таъзия
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Устоз Муҳаммад Шокир домла ва
@imomiazamhanafiiy
диний-маърифий канал жамоаси пойтахтимиздаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-ноиби, қориларнинг Устози Яҳё қори дада бугун бу фоний дунёни тарк қилиб, боқий дунёга риҳлат қилдилар.
Аллоҳ таоло тирик қуръон бўлган Устоз Яҳё қори дадамизни охиратларини обод, борар жойларини фирдавс жаннатларида қилсин. Яқинларига, шогирдларига, оила аъзоларига сабр жамил, сабрларига яраша ажру аъзимлар ато қилсин. Барча яхши ва хайрли амаллари ўзларига ҳамрох бўлсин.
Жаноза 11-июль жума тонгида, ўзлари ишлаб турган «Ҳасанбой ота» жоме масжидида, бомдод намозидан кейин ўқилади.
🤲
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун».
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».
•┈• ❀
🍃
🕋
🍃
❀ •┈•
Имом Аъзам Абу Ҳанифа
диний-маърифий канал
👉
Яқинларингизга ҳам улашинг:
✅
https://t.me/imomiazamxanafiy
🔴
YouTube
🔵
Telegram
🔵
Facebook
🟣
Instagram
•┈• ❀
🍃
🕋
🍃
❀ •┈•