Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

MurodillaAbdulloh

MurodillaAbdulloh
"Отавалихон" жомеъ масжиди имоми расмий канали. Пайғамбарликдан кейин илмни тарқатишданда афзал даража борлигини билмайман" Абдуллоҳ ибн Муборак. Тел ва телеграм манзилимиз: +998943046060 Фикр ва таклифлар учун @Murodilla_Abdulloh га ёзинг
Subscribers
1 580
24 hours
-20
30 days
Unusual 24 hours growth
Post views
300
ER
11,77%
Posts (30d)
217
Characters in post
1 165
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 25, 00:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шуруқ (ишроқ) намози
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар»
Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ»
(Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир.
Зуҳо (чошгоҳ) намози
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким чошгоҳ намозини бардавом ўқиса, унинг гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар»
Имом Термизий ривоят қилган.
Бу намознинг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганда кириб (яъни қуёш чиққандан тақрибан ярим соат кейин), заволга бир соат қолгунча давом этади. Бу «даҳватул кубро», яъни катта тонг, дейилади. Зуҳо намози икки ракатдан саккиз ракатгача ўқилади, энг афзали тўрт ракатдан ўқишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ тўрт ракатдан ўқиганлар. Унинг энг афзал вақти наҳорнинг тўртдан бири ўтгандан кейиндир.
Мўминнинг мерожи китобидан.

📱
Яқинларингизга ҳам илининг!
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 25, 00:40
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.
Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.
Ибн Мўътазз.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар
». Абу Довуд ривояти
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 25, 00:29

МАКР ВА АЛДОВ
Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур»
(Фотир сураси, 43).
Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:
“Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир”
(Нисо сураси, 142).
Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қоладида, зулматда қолиб кетадилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах аҳли беш тоифа», дедиларда, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар
(Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади»
(Термизий, Абу Довуд ривояти).
Яъни, мўмин одам очиқ кўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқ кўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар”
(Термизий ривояти)
.
«Гуноҳи кабиралар» китобидан.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 25, 00:20
Media unavailable
1
Show in Telegram

Огох бўл!
Бирон бир кишини ёмонлик билан тилга олмайдиган босқичга етиш учун ҳаракат қилишинг керак. Агар у кишини яхшилик билан эсламасанг, уни тилингга мутлақо чиқарма.
Қиёмат куни у (ғийбат қилганинг киши) амалларинг ва ҳасанотларингдан олиб қўйишини кўз олдингга келтир.
Агар сенда бирорта ҳам ҳасанот (яхши амал) қолмаса, унинг ёмонликларидан сенга юкланади.
Бу дунёда эса гуноҳлар ризқнинг камлигига, тавфиқ ва бараканинг йўқолишига сабаб бўлади.
Аллоҳ ҳаққи айт-чи, сен ғийбатдан нима топдинг?
Шайх Муҳаммад Совий.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 25, 00:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ризқ
📜
Ҳеч кимга ризқи сабабли ҳасад қилма.
Зеро, Аллоҳнинг унга берган неъмати сеники эмас эди, Аллоҳнинг сенга берган неъмати эса уники эмас эди.
Сен ўз ҳаққингдан ортиғини ололмайсан ва Аллоҳ сен учун ёзиб қўйган бирор нарса камайиб ҳам қолмайди.
"
Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди"
, Наҳл сураси, 71 оят.
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 25, 00:17
Media unavailable
3
Show in Telegram

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳ !
Шанба тонги муборак !
Илоҳим тонгимизни нурафшон,
Кўнглимизни хотиржам,
Ифоримизни нурли қилсин !
Танамизни саломатлик,
Юзимизни эсa доимо табассум безаб турсин !
Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ва кенгчилик ҳамиша ҳамрохимиз бўлсин !
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 24, 23:22
Media unavailable
1
Show in Telegram

1447 йил 8-Зулқаъда
2026 йил 25-Апрел Шанба
Намозларни кириш вақти:

Тонг 03:54
🌅

Қуёш 05:20
☀️

Қиём 12:06-12:16

Пешин 12:16

Аср 17:03

Шом 19:07
🌆

Хуфтон 20:27
🌃
"Отавалихон" Жоме масжиди
🕌
24 апрел 1 май Такбир вақтлари:

Бомдод 04:40

Пешин 12:50

Аср 17:20

Шом 19:15

Хуфтон 20:50
☝️
Энг хайрли кун бомдод намози билан бошланган кундир

🕋
«Сен бомдод намозини ўқиган кун шайтонга қарши ўша кунги биринчи ғалабангдир!»
💪
☝️
Муваффақият томон илк одим, бомдод намози учун "оғир" келган кўрпани кўтаришдан бошланади
🛏️
➡️
🕌
☝️
"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланади!"

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари
📜
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: "Бомдод намозини жамоатда ўқиш банданинг Аллоҳнинг тоатидаги ҳолати билинадиган миқёс, ўлчовдир", деди.
Имом Заҳабий "Жамоат намозини лозим тутмагунича кишининг дини комил бўлмайди"
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh

April 24, 18:47

#Эслатма
Бугун ғафлатда қолманг!
❗️
Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади...
Ҳожат намози ва унда ўқиладиган дуо
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг Аллоҳга ва Бани Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Кейин:
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ لِلَّه رَبِّ الْعَالَمِينَ: أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ.
«Лаа илаҳа иллаллоҳул Ҳалимул Карийм, субҳааналлоҳи Роббил аршил азийм.Алҳамду лиллаҳи Роббил ъааламин. Ас-алука мужибаати роҳматик, ва азааими мағфиротик, вал ғониймата мин кулли бирр, вас-салаамата мин кулли исм. Лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳ, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳ, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ризон илла қозойтаҳ, йаа арҳамар-роҳимийн!» десин».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилгишан.
Ибн Можа «йаа арҳамар-роҳимийн» жумласидан сўнг «кейин дунё ва охират ишларини истаганича сўрайди, чунки улар (сўраган нарсалари) унинг тақдирига битилади» деган жумлани қўшимча қилган.
Дуонинг маъноси: Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни сўрайман, барча яхшиликлардан насиба, барча ёмонликлардан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай албатта раво қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!»
Изоҳ: Ҳожат намози мандуб намозлардан саналади. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади. Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, сўнг эҳтиёжига кушойиш сўраш мандубдир, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб эҳтиёжини сўраса, сўрагани ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Усмон ибн Ҳаниф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули, дуо қилинг, (Аллоҳ) кўзимни очсин», деди. У зот: «Шундай қолаверса-чи?» дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Расули, кўзимнинг ожизлиги менга оғирлик қиляпти», деди. У зот шундай дедилар: «Бўлмаса, бориб таҳорат ол. Кейин икки ракъат намоз ўқи. Сўнг шундай дегин:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ وَأَتَوَجَّهُ إِلَيْكَ بِنَبِيِّكَ مُحَمَّدٍ نَبِيِّ الرَّحْمَةِ، يَا مُحَمَّدُ، إِنِّي تَوَجَّهْتُ بِكَ إِلَى رَبِّي فِي حَاجَتِي هَذِهِ فَتَقْضِي لِي، اللَّهُمَّ شَفِّعْهُ فِيَّ
«Аллоҳим, мен Сендан Набиййим, раҳмат набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб ёлвораман, Сенга таважжуҳ қиламан(юзланаман). Эй Муҳаммад, мен Роббингизга сизни васила қилиб таважжуҳ қиламан, менинг кўзимни очсин. Аллоҳим, у зотни ўзимга воситачи қил. Ўзимни ҳам ўзимга воситачи қил!»
Кейин у кўзи очиқ ҳолда қайтиб кетди».
Термизий, Насоий, Ибн Можа, Ибн Хузайма ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким «Бухорий ва Муслимнинг шартларига кўра саҳиҳ», деган. Лафз Насоийники.
Ушбу ҳадислардан олинадиган фойдалар:
1. Ҳожат намозини ўқиш мандубдир. У икки ёки тўрт ракъат ўқилади.
2. Кимнинг Аллоҳдан сўрайдиган ёки бирорта одам билан ҳал бўладиган ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқийди. Кейин Аллоҳ таолога ҳамду сано, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтади. Кейин юқорида ҳадисда айтилган дуони ўқийди.
3. Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, ҳожатининг раво бўлишини сўраш мандубдир.
4. Солиҳ одамларни васила қилиб дуо қилиш жоиздир.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади
Қуйидаги линкни босинг ва Каналимизга Обуна бўлинг сиз хам яхшилик улашинг
⬇️
👇
👇
👇
t.me/MurodillaAbdulloh

April 24, 13:00

Moʻmin minnatchi boʻlmaydi...
https://youtube.com/watch?v=j3AH_Gxi-hs&si=gh5tyBKNE-8YEris

April 24, 12:59

1) Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан.
2) Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим".
3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
("Тариху восит")
4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
("Ахбарул қудот")
5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
("Зодул маод", 1/382)
6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
("Тариху димашқ")
7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар".
Жуманинг асридан кегинги дуолар ижобатга жуда хам яқиндир.
–Аллоҳим, бизни зурриётларимиз билан  ўзимизнинг жидду жаҳдимиз ва амалимиз билан эмас, балки Сенинг қудратинг ва куч-қувватинг билангина эриша олишимиз мумкин бўлган энг олий даражаларга, юксак мартабаларга эриштиргин
🤲
📲
«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»(Имом Муслим ривояти)
Жума айёмингиз муборак бўлсин
!
️•┈┈•⊰✿
🍃
🌺
🍃
✿⊱•┈┈•
📲
Манзилимиз:
👇
👇
👇
@MurodillaAbdulloh