
Navoiyliklar I Расмий канал
ИФТОРЛИК ВАҚТИ
🗓
14-Март, шанба
🌙
Рамазон ойининг 24-куни
⏰
Ифторлик (оғиз очиш) 18:48
🌎
Навоий вақти билан!
🤲
Оғиз очиш дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа архамар роҳимийн, Аллоҳу акбар!
📣
Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг
!
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
ДИҚҚАТ САЙЁР ҚАБУЛ !!!
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари М.Қаландарова томонидан Навоий вилояти аҳолисининг cуд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабул жорий йилнинг
28 март куни соат 10:00да
Зарафшон шаҳридаги "Нуронийлар маскани" биносида ҳамда
соат 15:00да
Нурота туманидаги "Маданият маркази" биносида бўлиб ўтади.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: 79-222-01-24 (85055)
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
🔻
MobiWin 2.0 bilan orzularingizni amalga oshiring!
✨
🎁
Bosh sovrin - 500 000 000 so‘m, bundan tashqari 5 000 000 so‘mdan 50 000 000 so‘mgacha bo‘lgan pul mukofotlari.
💰
📨
Mobiuz ilovasini yuklab oling, ballarni to‘plang va yutib olish imkoniyatingizni oshiring.
⚡️
📌
Aksiya haqida batafsil
📬
Telegram
|
🔗
Instagram
|
📺
Youtube
Навоий
давлат университети халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Душанбе шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг III форуми доирасида Навоий давлат университети ҳам муҳим халқаро келишувга эришди.
Форум давомида университет ректори, профессор Муҳиддин Калонов ҳамда Сотим Улуғзода номидаги Тожикистон халқаро чет тиллар университети ректори, профессор Жило Гулназарзода ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат икки университет ўртасида:
🔹
профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви
🔹
қўшма илмий тадқиқотлар
🔹
халқаро конференция ва семинарлар
🔹
замонавий таълим дастурларини жорий этиш
каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Ушбу келишув Навоий давлат университетининг халқаро алоқаларини янада кенгайтириш, таълим ва илмий тадқиқотлар сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
Масъулият бўлса — барака бўлади, омонат асралади.
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
Ёшлигимизда тушунмайдиган вақт қадри.
Вақтни бекорга ўтқаздирманг, унинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг.
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
☀️
❄️
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин
.
✨
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
14-Март, шанба
куни учун намоз вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» («Нисо» сураси, 103-оят).
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
САҲАРЛИК ВАҚТИ
🗓
14-март, шанба
🌙
Рамазон ойининг 24-куни
⏰
Саҳарлик (оғиз ёпиш) 05:35
🌎
Навоий вақти билан!
🤲
Оғиз ёпиш дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар».
Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.
📣
Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4
Навоий давлат университети ректори Душанбе шаҳридаги халқаро форумда маъруза қилди
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон–Тожикистон олий таълим муассасалари ректорларининг III форуми доирасида
Навоий давлат университети ректори, профессор Муҳиддин Калонов
“Келажак педагогикаси: сунъий интеллект ва глобал ҳамкорлик” мавзусида маъруза қилди.
Маъруза давомида университетда
педагог кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, таълим жараёнига замонавий технологиялар ва инновацион ёндашувларни жорий этиш
, шунингдек меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидланишича, университетда
ўқув дастурлари ва педагогик методикалар замонавий талаблар асосида янгиланиб,
талабаларда амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган инновацион усуллар кенг жорий этилмоқда.
Шунингдек,
сунъий интеллект ва рақамли таълим платформаларидан самарали фойдаланиш
орқали талабалар учун индивидуал ўқув йўлларини шакллантириш ҳамда таълим самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.
💬
“Биз университетимизни нафақат билим маскани, балки меҳнат бозорига тайёр мутахассислар етиштирувчи илмий-таълим маркази сифатида ривожлантиришни мақсад қилганмиз”, — деди ректор.
Форум давомида
халқаро ҳамкорлик, қўшма таълим дастурлари, академик алмашинув ва илмий лойиҳаларни кенгайтириш
масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Мазкур форум олий таълим муассасалари ўртасида
илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва илғор тажрибаларни алмашиш учун муҳим майдон
бўлиб хизмат қилмоқда.
🇺🇿
Навоийликларга қўшилинг
👇
➥
https://t.me/joinchat/RWeqIuBQ9V0K63_4