Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Narxi Qancha? ⚡️

NarxiQancha
Энг сара нархлар, иқтисодий, молиявий ва статистик маълумотлар барчаси креатив тарзда ёритиб борилади. Реклама бўйича: @NarxiQancha_adv
Subscribers
16 700
24 hours
30 days
-300
Post views
2 252
ER
13,53%
Posts (30d)
88
Characters in post
530
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Business & Economy Blog
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
April 27, 17:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбекистонда дачалар қимматлашиши мумкин!
☑️
Солиқ қўмитаси дала ҳовлиларни ягона электрон базага киритиш орқали
яширин иқтисодиёт
улушини қисқартиришни таклиф қилмоқда.
▶️
Мамлакатда барча дала ҳовлиларини рўйхатдан ўтказиш режалаштирилмоқда. Улар ягона электрон рейестрга киритилади, ижара бозори эса
тўлиқ шаффоф
қилинади.
🟠
2027 йилдан бошлаб эгалар махсус платформада
нархларни
кўрсатиши шарт бўлади, барча даромадлар солиққа тортилади.
🔥
Ноқонуний ижарага оид хабарлар бўйича эса жариманинг
30% қисми
хабар берган шахсга берилиши мумкин.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 27, 15:22
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

200 дан ортиқ хонанда йиллик даромадини қанча миқдорда кўрсатган?
☑️
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилда концерт фаолиятидан
даромад
олган 728 нафар хонанда декларация топширган.
▶️
Кўрсатилган жами 4,69 млрд сўм даромад учун
437,1 млн сўм
солиқ ҳисобланган.
🟠
Даромаднинг асосий қисми учинчи гуруҳ хонандаларига тўғри келган (3,01 млрд сўм).
🔥
Кўпчилик хонандалар йилига
10 млн сўмгача
даромад кўрсатган, энг юқори кўрсаткич эса 152 млн сўмгача етган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 27, 12:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

1 майдан SMS-огоҳлантириш нархи ошмайди ва аввалги тариф сақланади!
☑️
HUMO
фойдаланувчилар мурожаатларини
инобатга олди ва операторга расмий мурожаат қилиб, тарифни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
▶️
Қўшимча таҳлил ва музокаралар натижасида эса
амалдаги шартларни сақлаб қолиш
бўйича қарор қабул қилинди, бу эса бевосита карта эгалари манфаатига хизмат қилди.
🔥
Энди энг муҳими, 1 май 2026 йилдан бошлаб 13131 рақамидан келадиган ҳар бир SMS хабар
нархи ўзгармайди
ва
84,2 сўм
бўлиб қолади, яъни аввалги тариф тўлиқ сақланади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 26, 15:04
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Қайси бирига кўпроқ тўланган?
☑️
Чек бермади деб кичик бизнесни устидан ёзганларгами ёки коррупция ҳақида хабар берганларгами?
🔥
2025 йилда “Солиқ” мобил иловаси орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга (ундирилган жарима суммасидан 20%)
33,7 млрд сўм
мукофот тўланган.
🔥
2025 йилда Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган фуқароларга жами
3,5 миллион сўм
мукофот пули тўлаб берилган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 26, 13:38
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

1 майдан Humo карталари бўйича СМС-хабарномалар нархи қанчага ошади!
☑️
Octotelecom контент-провайдери келаси ойдан Humo карталари бўйича 13131 қисқа рақамидан юбориладиган СМС-хабарномалар нархини икки бараварга -
84,2 сўмдан 168,4 сўмга
оширади.
▶️
Компания буни техник инфратузилма, дастурий таъминот ва энергия харажатлари ошгани билан изоҳлади.
🔥
Шунингдек, Click ҳам 880 рақамидан юбориладиган СМС-хабарномалар учун худди шу тарифни жорий этади.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 25, 17:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Аҳоли валюта хариди ва сотуви ўртасидаги фарқ қанчага етди?
☑️
2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда
валюта бозори
фаоллашди: талаб $14,6 млрдга, таклиф эса $12,2 млрдга етди.
▶️
Январь–март ойларида банклар хорижий кредитлар ҳисобидан
$2,3 млрд
валюта сотди, бу ўтган йилга нисбатан 65% кўп.
🔥
Аҳоли банкларга $6 млрд валюта сотиб, $3,2 млрд харид қилди. Натижада бозорда ижобий савдо
$2,9 млрдни
ташкил этди. Асосий тушум манбаи эса $3,8 млрдлик халқаро пул ўтказмалари бўлди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 25, 15:50
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ўзбекистон энг кўп қаердан кофе импорт қилган?
☑️
2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 20 та хорижий давлатдан қиймати
1,6 млн АҚШ долларига
тенг бўлган 136,2 тонна
кофе импорт қилинган.

2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга энг кўп кофе етказиб берган давлатлар:
- Италия – 46,3 тонна;
- Эфиопия – 26,7 тонна;
- Вьетнам – 15 тонна;
- Германия – 14,8 тонна;
- Россия – 14,2 тонна;
🔥
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 65,4 тоннага ёки 32,4 фоизга камайган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 25, 14:32
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Тошкентда кўчмас мулкка қилинган инвестиция ўзини оқлайдими?
☑️
Таҳлилларга кўра, 2026 йил март ойида пойтахтда уй-жой инвестицияларининг
ўртача даромадлилиги
14,6% ни ташкил этди.
▶️
Бу даромаднинг 8%и ижара ҳисобига, 6,6%и эса уй
нархлари ошиши
евазига
шаклланган.
🟠
Даромадлилик ҳудуд ва уй турига қараб кескин фарқ қилади: масалан, Мирободда бир хонали хонадонлар даромадлилиги 50% гача етган бўлса, Бектемирда бу 19,3% бўлган.
🔥
Шу билан бирга, уй-жой инвестицияси хорижий валютадаги депозитлардан (4,9%)
юқори даромад
келтирган.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 24, 16:59
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Ҳозирча фақат бир кишига берилган Трампнинг “олтин виза”си нархи қанча?
☑️
Трампнинг камида
1 миллион доллар
эвазига АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи янги
“олтин карта”
визаси ҳозиргача фақат бир киши учун тасдиқланди. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазири маълум қилди.
▶️
Ушбу виза дастури 2025 йил охирида, анъанавий EB-5 инвестор визаси ўрнига,
бадавлат шахсларни
тезлаштирилган тартибда АҚШга жалб қилиш учун ташкил этилган эди.
🔥
Вазирга кўра ушбу виза учун айни пайтда
"юзлаб" аризачилар
навбатда турибди ва текширув жараёнидан ўтмоқда.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!

April 24, 15:35
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Тадбиркорлар P2P тўловлар орқали қанча маблағ тушумини яширган?
☑️
Солиқ қўмитаси фискал чек бермасдан
P2P-ўтказмалар
орқали тўлов қабул қилган тадбиркорлар фаолияти юзасидан 481 та сайёр солиқ текширувини ўтказди.
▶️
Айрим тадбиркорлар жисмоний шахсларнинг банк карталарига жами
21,5 млрд сўм
маблағ қабул қилгани аниқланган.
🔥
Текширувлар якунида 464 та тадбиркорларга нисбатан
7 млрд сўмдан
ортиқ молиявий жарималар қўлланилди.
@NarxiQancha
— Нархлар ҳақидаги #1 блог!