Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Navbahor futbol klubi 👍👍👍

Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis
FC Navbahor ⚽️
Subscribers
8 620
24 hours
70
30 days
60
Post views
4 121
ER
46,71%
Posts (30d)
140
Characters in post
517
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Sports
Audience gender
Male
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Others
Summary
April 28, 07:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳусайн Норчаевнинг барча тест натижалари аъло даражада!

April 28, 05:35
Media unavailable
2
Show in Telegram

🔵
Навбаҳорнинг машғулотларидан ролик

April 27, 04:41
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

Бугундан 10-тур старт олади
🔥

April 26, 11:20
Media unavailable
7
2
Show in Telegram

🔵
Навбаҳор стадиони: замонавий кўриниш, сифатли чим ва такомиллашаётган қулайликлар
"Лочинлар"нинг янги мавсумдаги зафарли ўйинларига мос равишда "Навбаҳор" марказий стадионида ҳам кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари ҳал қилувчи паллага кирди.
Жараён билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов яқиндан танишди.
Вилоят раҳбари таъмирдан сўнг ётқизилган чимни парваришлаш, суғориш тизимини кўздан кечирди. Шунинг баробарида стадион деворларини ҳамда клубнинг асосий маъмурий биносини таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш лозимлигини таъкидлади.
Таъмирлаш ишларини тезроқ якунига етказиш бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

April 25, 13:25
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

10 ва 11-тур анонси
🔥

April 24, 17:20
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

⚽️
9
-турдаги натижалар ва жадвал
📊

April 24, 09:02
Media unavailable
3
Show in Telegram

Кечаги ўйиндан сўнг Муҳаммадали Усмонов ва Диёр Холматовнинг фикрлари
🎙

April 24, 06:08
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🔥
Кейинги ўйин
⚽️
Суперлига | 10-тур
🔵
Бунёдкор - Навбаҳор
🔵
📆
29 апрель | Чоршанба

20:00
🏟
Бунёдкор стадиони

April 24, 03:36
Media unavailable
2
Show in Telegram

🎙
Тимур Кападзе: Очко йўқотган ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бу футбол, омадсиз ўйинлар учраб туради. Ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ!
"Асабий учрашув бўлди. Очко йўқотганимиздан ранжидик. "Сўғдиёна" ҳар бир учрашувда курашмоқда. Имкониятларимиз бўлди. Рақиб эса кўп вазиятларга эга бўлмади, аммо гол уришни уддалади. Мусобақа жадвалининг пастки қисмида жойлашган жамоаларга очко улашадиган бўлиб қолдик. Бу футбол. Ҳар бир жамоа ўз вазифаси учун майдонга чиқади. Рақиб яхши курашди. Камчиликлар устида ишлаймиз. Футболда бундай ўйинлар бўлиб туради. Очко йўқотдик. Энди олдиндаги икки ўйинда максимал очко тўплашимиз керак"
, - дея гап бошлади Тимур Кападзе
.
- "Навбаҳор" бугунги ўйинга қадар кетма-кет уч учрашувда гол ўтказмаётган эди. Умуман олганда, ҳимоя чизиғи анча яхши ўйин намойиш этмоқда. Ҳимоячиларнинг бундай ишончли ўйинига яқинлашиб келаётган мундиал сабаб бўлиши мумкинми? Ахир, барча футболчи мундиалга боришни ва терма жамоадан чақирув олишни мақсад қилган...
- Билмадим, нима билан боғлиқ. Биринчи турданоқ ҳимоядаги хатоларни камайтириш устида иш олиб боряпмиз. Орада Чичинадзе жароҳат олди. Унинг ўрнига Маматказинни қўйдик. Ислом ўйиндан ўйинга қўшиб бормоқда. Энг асосийси, ҳар бир футболчи жамоа учун ўйнаши керак. Терма жамоага чақирув эса мураббийлар штабининг қарорига боғлиқ бўлади. Биринчи навбатда жамоага ғалаба келтириш ҳақида ўйлаши керак. Терма жамоага эса муносиблар чақирилади. Бизнинг жамоада МТЖга лойиқ йигитлар бор. МТЖдан чақирув олиш бу шараф.
- "Навбаҳор" жорий мавсумда кучли жамоаларни мағлуб этиб, нисбатан кучсизроқ жамоаларга қарши ўйинларда очко йўқотмоқда. Масалан, "Бухоро"га қарши ўйин ва бугунги дуранг. "Навбаҳор" бундай жамоаларга қарши "иммунитет"ни қачон ҳосил қилади?
- Статистика бўйича шундай. Очко йўқотган ўйинларимизда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бу футбол, омадсиз ўйинлар учраб туради. Ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ. Фақат биз эмас, бундай муаммо билан дуч келаётган. Ҳар бир Топ жамоа зич ҳимояни ёриб ўтишга қийналади. Зич ҳимояни ёриб ўта оладиган футболчиларимиз бор. Бугунги учрашувдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Энди таҳлил қилиб чиқамиз. Назаримда, дастлабки турлардаги ўйинларга қарасак, ўйинимиз анча яхшиланди. Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Етакчими ёки аутсайдер. Ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун тушади. "Сўғдиёна" ҳар ўйинда кўп гол урадиган жамоа. Улар ҳам қийин вазиятдан чиқиб кетишга уринмоқда. Бугун яхши ҳаракатланишди. Ҳимоя ва керакли пайтдаги ҳужум. Биз бундан-да яхшироқ ўйнасак бўларди. Майли, бугунги ўйин тарихга айланди. Энди ўз устимизда кўп ишлашимиз керак. Янада кучлироқ бўламиз. Бунга ишонаман.
- Дориев ҳақида

- У жуда стабил. Икки мавсумдан буён барқарор ўйин намойиш этмоқда. Жамоасига катта фойда келтириб, гол ва ассистлар қайд этмоқда. Сўнгги 2-3 мавсумдаги энг яхшилардан бири. Дориев ҳақида ҳимоячилар билан гаплашгандик. Ҳимоячиларимиз Дориевга деярли имконият беришмади. Битта вазиятга эга бўлди, холос. "Мастерство" дейди-ку. Тўпни бир тегинишда ўзига бўйсундириб олди ва гол урди. Ўзбекистондаги ҳар бир клуб Дориевни ўз сафида кўришни истайди. Балки ўша вазиятда тўғрироқ ҳаракат қилганимизда гол урилмаган бўлармиди. Бу футбол.
- Катулонди Кати "Пахтакор"га қарши ўйиндан буён гол урмаяпти. У тўпсиз ҳам кўп меҳнат қилмоқда, аммо ҳужумчининг вазифаси гол уриш. Катининг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...
- Унга саволларимиз бор. Мана нечанчи ўйиндир-ки биз кутаётган ўйинни намойиш эта олмаяпти. Биласиз, легионерлар билан ишлаш бироз қийинроқ. Футболчи нималарни яшаб ўтаётганини билишга ҳаракат қиламан. Стрессли ҳолатлар. У инглиз тилини деярли билмайди, фақат француз тилида суҳбатлашади. Умуман олганда яхши футболчи, аммо "Андижон"га қарши баҳсдан сўнг ўйинида пасайиш кузатилмоқда. У қишки йиғинларда деярли иштирок этмади. Дастлаб, виза олиш жараёни қийин кечди. Бунга қадар эса ярим йил давомида ўйин амалиётисиз қолиб кетган эди. Мен жамоамдаги ҳар бир футболчини кучли деб ҳисоблайман. Ишлашда давом этишимиз керак. Норчаев, Ғиёсов ва Ўринбоев майдонга қайтса яна кучаямиз.
Манба: Championatasia.

April 23, 17:30
Media unavailable
2
1
Show in Telegram

Бугунги ўйинлардаги натижалар ва жадвал
📊