
Nematulloh Ar-Roshidoniy
Онани доим рози қилинг,дуосини олинг.
https://t.me/Nematulloh
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Кимки мусулмонларнинг таомларини эҳтикор қилса, Аллоҳ таоло уни жузом (мохов, пес) касали ва фақирлик билан мубтало қилади”.
Имом Ибн Можа ривояти.
Изоҳ:
Эҳтикор, луғатда, нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда одамлар ва ҳайвонлар озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Мазкур нарсаларни сотиб олиб, сақлаб туриши агар кишиларга зиён қилса, макруҳ бўлади.
https://t.me/Nematulloh
#xabar
#haj2026
📢
РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!
🇺🇿
🛫
Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади.
18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
🇺🇿
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди
– Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
🗣
Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
✅
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:
🔎
– зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;
🆔
– бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;
💬
– зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
🤝
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:
📕
– “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒
– сумка
🦺
– нимча
🤩
– термос
☂️
– соябон
👍
– сим-карта
⚡
– қувватлагич.
💬
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
⚡️
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида
Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#таъриф
Қўполлик— маънавий қашшоқликнинг оқибатидир. Меҳрибонлик— маънавий бойликнинг белгисидир.
👇
https://t.me/Nematulloh
Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди.
Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саҳий" деб ёзиб қўйди.
Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз - қотил!", деб
ёзиб қўйди.
Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз -
олийжаноб", деб ёзиб қўйди.
Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди.
Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма"
https://t.me/Nematulloh