
"Nurmuhammadbuva"масжиди расмий канал
Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ризқи тораяди. Кимнинг наздида мол-дунё хор билса, орзулар унга юзланади. Ким молини саховат қилса, улуғ бўлади, ким обрўсини сочса, хор бўлади.
Изоҳ.
Инсоннинг гуноҳ ва Яратувчисига итоатсизлик қилиши хулки ёмонлигининг белгисидир. Гуноҳ ва маъсият, тавбага шошилмасдан ёмон ишларни ошкора қилишга ўтиш, Оллоҳдан қўрқмаслик ризқни торайтиради. Оллоҳ таоло бу ҳақда шундай эслатади:
«Агар у қишлоқларнинг аҳли иймон келтириб, Оллоҳдан қўрққанларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот
(дарвозаларини)
очиб қўйган бўлур эдик»
Аъроф, 96-оят.
Қариндошлик муносабатларини узиш ҳам ризқни торайтиради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломдан эшитганини ривоят қилади:
«Ким ризқининг кенг қилиниши ва умрига барака берилиши ёки вафотидан сўнг чиройли эсланишни хуш кўрса, қариндошлик ришталарини узмасин»
Бухорий ва Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадис ҳам гўзал ахлоқдан таълим беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Ким мендан ушбу калималарни ёдлаб олади ва уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга ўргатади?»
– деб сўрадилар. Шунда: – Мен шу ишни қиламан, эй Оллоҳнинг дедим, дейди Абу Ҳурайра. Пайгамбар алайҳиссалом расули, қўлларимдан ушлаб, бешта амални санаб, дедилар:
«Ҳаромлардан сақлан, инсонларнинг энг обиди бўласан; Оллоҳ сенга тақсим килганига рози бўл, инсонларнинг энг бойи бўласан; қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан; ўзингга яхши кўрганингни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».
Имом Аҳмад ва Термизий ривояти.
“Унвонул баён”дан
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Шайтонга севимли бўлган кимсалар...
—Ваҳб ибн Мунаббиҳ Ал-Яманий дедилар:«Одам боласи ичида шайтонга энг севимли бўлганлари кўп уҳлагувчи ва кўп еювчилардирлар!»
📚
(Ҳикматлар ҳазинасидан)
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#Маъруза
ТИЛ ЖАННАТ КАФОЛАТИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ИБОДАТЛАРНИНГ АФЗАЛИДИР:
Абдуллоҳ ибн Масъуд رَضِيَ اللهُ عَنْهُ дан ривоят қилинади:
عن عبدُالله بن مسعودٍ : أنَّ النبي ﷺ قال: مَن قرأ حرفًا من كتاب الله فله به حسنة، والحسنة بعشر أمثالها، لا أقول: ألف لام ميم حرف، ألفٌ حرفٌ، ولامٌ حرفٌ، وميمٌ حرفٌ. { رواه الترمذي }
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга шу учун ҳам ҳасанот ёзилур. Яхшилик эса ўн баробарича мукофотланур. Мен Алиф, Лом, Мим" битта ҳарф деб айтмайман. Балки, Алиф бир ҳарф, "Лом бир ҳарф, "Мим" бир ҳарфдир.
(Имом Термизий ривояти).
Қуръон мисоли нурдир. Жаҳолат зулматини ёритиб, соҳибини ҳидоят йўлига бошлаб боради. Қуръонни ўқиш, тинглаш, яхши кўриш ибодат ҳисобланиб ортидан битмас туганмас савоблар келтиради. Ҳар бир тиловат қилинган ҳарфига ҳасанотлар берилади.
Анас ибн Молик رَضِيَ اللهُ عَنْهُ дан ривоят қилинади:
إنَّ للَّهِ أَهْلينَ منَ النَّاسِ قالوا: يا رسولَ اللَّهِ ، من هُم ؟ قالَ: هم أَهْلُ القرآنِ ، أَهْلُ اللَّهِ وخاصَّتُهُ
الراوي : { أنس بن مالك، رواه ابن ماج }
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
Албатта одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли дўстлари бордир.
Ё Росулуллоҳ ﷺ, улар кимлар?, - деб сўрадилар.
Улар Қуръон аҳли Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир, деб жавоб бердилар.
(Имом Ибн Можа ривояти).
https://t.me/Nurmuhammadbuva
🌥
☘
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🍁
🌼
ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌸
🍁
🤲
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️
Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
🌷
Амин йа роббал аламин!
🤲
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#Бомдод_азони
📖
┠ Бомдод азони
💾
┠ 4.2 МB
⏳
┠ 04 :
34
АЗОН ДУОСИ
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
https://t.me/Nurmuhammadbuva
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Агар инсонлар сиз билан дунё борасида мусобақалашсалар, уларга қўйиб беринг.
Агар охират борасида мусобақалашсалар, сиз уларнинг пешқадами бўлинг.
Чунки Аллоҳ таоло яхши кўрган-яхши кўрмаган бандасига ҳам мол-дунё бераверади. Охиратни эса фақат яхши кўрган бандасига беради».
✅
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
💧
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
🤲
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
#
дуо
#
Ёмғир
✅
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#қироат
🌹
Тавба сураси 40-оят
Абдурроҳман Моссад қироати
✅
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
https://t.me/Nurmuhammadbuva
#Қироат
Қори Раъд Муҳаммад Ал-Курдий томонидан гўзал тиловат.
Тоҳа сурасидан.
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Nurmuhammadbuva