Nurato KANAL
#Тезкор
15 миллион ўзбекистонликнинг шахсий маълумотлари сиздирилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар ва айрим ахборот манбаларида ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари ўғирлангани ва "Dark Web"га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумотларга кўра, сиздирилган базада фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи маълумотлар ва бошқа шахсий ахборотлар бўлиши мумкин.
@Nurota_siti
#ОГОҲЛИК
#ТАРҚАТИНГ
Фуқароларни “Узтелекомданмиз, газдан-электросетданмиз ёки банкданмиз“ деб АЛДАБ, уларнинг номларига КРEДИТ РАСМИЙЛАШТИРИБ ОЛАЁТГАН МОШEННИКЛАР КЎПАЙИБДИ!
Битта онахонни 14 000 000 сўм кредитга ухлатишибди
Жабрланувчилар асосан ёши катталар ва ёш болалар бўлаётгани айтилмоқда.
Группаларга ташлаб, тарқатиб қўйинг.
@Nurota_siti
#Байрам_Муборак
3-феврал аёл врачлар байрами.
Байрам АҚШдаги биринчи аёл шифокор Элизабет Блекуэллнинг туғилган кунига бағишланган. 1821 йил 3-февралда туғилган Блеквелл аёлларга тиббиётда кириш ва тенгликни таъминлашга ёрдам берадиган ҳаракатга асос солган. Байрам 2016 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.
Яқинларга ҳам улашинг.
@Nurota_siti
#Buni_har_kim_bilishi_kerak
Har bir inson kundalik hayotda yong‘in xavfsizligi qoidalarini bilishi lozim. Ushbu videorolikda yashash xonadonlarda yong‘in kelib chiqishiga olib keladigan asosiy sabablar ko‘rsatilgan. Mazkur videoni yaqinlaringizga yuboring.
#FVV_murojaati
Hurmatli savdo komplekslari, savdo-koʻngilochar markazlari, umumiy ovqatlanish shoxobchalari, maishiy xizmat koʻrsatish faoliyati bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari rahbarlariga murojaat.
❗️
Аҳолини рўйхатга олиш бўйича мажбурий топшириқ берган ҳокимликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳокимликлар ходимларни «мажбурий топшириқ» ниқоби остида аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирларига жалб қилгани аниқланди. Меҳнат инспекцияси бу ҳолатни қонунбузилиш деб баҳолаб, масъулларга огоҳлантириш юборди ва Меҳнат кодекси талабларини эслатди.
@Nurota_siti
“Open budget” бошланди
Кеча, 1-февралдан “Очиқ бюджет” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2026-йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди.
Жараёнлар қуйидаги саналарда:
▫️
Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20-феврал;
▫️
Саралаш босқичи — 21-февралдан 7-мартгача;
▫️
Тарғибот босқичи — 8–10-март;
▫️
Овоз бериш босқичи — 11–20-март;
▫️
Қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи — 21–31-март кунлари ўтказилади.
@Nurota_siti
#Тезкор
#Расман
Эртага, 2-февралдан бошлаб «метан заправка»лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади
Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.
Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.
@Nurota_siti
#Диққат
Ҳужжатсиз уй-жойлар бўйича сўнгги “акция”:
Ўзбекистонда ҳужжатсиз ер участкаларини қонунийлаштириш ишлари давом этмоқда. Ортиқча ерлар, ҳужжатлар ва чегаралар масаласига Кадастр агентлиги ходими Баҳодир Мадяров изоҳ берди.
@Nurota_siti