꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂
🔥
Дада...
Сиз бор нигоҳимдан титрайди тоғлар,
Сиз бор душманларим юраги зада...
Сиз бор осмонимда учмайди зоғлар,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада...
Маёқдек чорлайсиз йўқотсам йўлим,
Сизла нурафшондир ўнгиму сўлим,
Узатсам ойларга етади қўлим,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада....
Қўлингиз елкамда бирор ғамим йўқ,
Кўплардан кўпим бор лекин камим йўқ,
Даврингизда дардли ўтган дамим йўқ,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада...
Савлатим ярашар давраларга хўп,
Отангга балли деб мақтаганлар кўп,
Ғанимлар санчолмас кўзларимга чўп,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада...
Сиз берган ҳикматлар умримга зиё,
Армонлар мен томон боқолмас қиё,
Бир гапни айтаман, айтолмайман ё,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада...
Сиз бор нигоҳимдан титрайди тоғлар,
Сиз бор душманларим юраги зада...
Сиз бор осмонимда учмайди зоғлар,
Яхшиям ёнимда борсиза Дада...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Аёлни ардоқланг...
Энг нафис гулларнинг аълоси ўзинг,
Дилимнинг, тилимнинг саноси ўзинг,
Асли бу ҳаётнинг маъноси ўзинг,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
Кўнгил кошонангда мехрдан чашма,
Қанча ичган билан бўламиз ташна,
Асло озор кўрма бахтлардан яшна,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
Ёрингни ўзиндан кўпроқ суясан,
Дард чекса қошида ёниб куясан,
Қақраган қалбларга мехр қуясан,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
Ойдин юзларингда гоҳ кулгу гоҳ ғам,
Гоҳо киприкларинг қуршаб олар нам,
Базида қадрингни билмаймиз биз ҳам,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
Оналик либоси жисмингни безар,
Фарзандинг ҳаёли кўнглинги кезар,
Қадрингни асл мард эркаклар сезар,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
Энг нафис гулларнинг аълоси ўзинг,
Дилимнинг, тилимнинг саноси ўзинг,
Асли бу ҳаётнинг маъноси ўзинг,
Сени ардоқламай бўлмайди аёл...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Онанг юзларидан секин ўпиб қўй,
Аёлинг ва қизинг юзларидан ҳам...
"Март"ни кутганларга бориб айтиб қўй,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Қай маҳал борсанг ҳам кутган мехрибон,
Сени деб соғинчлар ютган мехрибон,
Сўрасанг жонини тутган мехрибон,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Эътибор кифоя сўрамас заринг,
Кўтариб юради номусинг шанинг,
Жони ҳалак бўлар оғриса танинг,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Оилам деб сония олмайди ҳордиқ,
Майли даста гуллар айлама тортиқ,
Мехр бер у минг бир гулингдан ортиқ,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Йиқилсанг ёнингда тиргагинг улар,
Бир кун жаннатлардан дарагинг улар,
Дунёда ҳаммадан керагинг улар,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Нозик қўлларига лабларингни бос,
Ширин сўзларига юрагингни ос,
Олиб юр уларни маликага ҳос,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
Онанг юзларидан секин ўпиб қўй,
Аёлинг ва қизинг юзларидан ҳам...
"Март"ни кутганларга бориб айтиб қўй,
Аёл бор ҳаётнинг хар куни байрам...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🌹
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Қизинг бўлса...
Юзларингдан аримайди кулгуларинг,
Меҳр билан тўлиб-тошар туйғуларинг,
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Зулмат бўлсанг тонг мисоли очиласан,
Юлдуз бўлиб йўлларига сочиласан,
Сочларини ўрмоқликка шошиласан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Жажжи қўллар юзларингни силаб қўяр,
Онасидек сенга соғлик тилаб қўяр,
Юрагингга шодлик ипин улаб қўяр,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Йироқ кетсанг ҳаёлингдан тушурмайсан,
Кўрганингда қувончингни яширмайсан,
Шўхлик қилса танбеҳингни оширмайсан,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Ҳовли жойинг кошонага ўхшаб қолар,
Уйинг тўри боғ мисоли яшнаб қолар,
Исминг қўшиб дуоларни бошлаб қолар,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Не сўраса келтирасан қўлинг очиқ,
Борай десанг манзил ўнгу сўлинг очиқ,
ИншаАллоҳ жаннатларга йўлинг очиқ,
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
Қучоқласа тарқаб кетар қайғуларинг...
Қизинг бўлса биродарим қизинг бўлса...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Қалдирғочлар қайтар, уйғонар олам,
Қирларни лолалар безайди яна...
Дунёни гуллатиб келган бўлса ҳам,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Қуёшнинг нурлари заррин жилвакор,
Илиқ шаббодадан бошланар наҳор,
Майлига ўз-ўзин мақтасин баҳор,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Даштларни гуллатар қизғалдоқзорлар,
Сув бўлиб анҳорни тўлдирар қорлар,
Мени баҳордайин меҳрингиз чорлар,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Битта кулгуйингиз фаслга чирой,
Сизга боқиб туриб жилмаяди ой,
Гуллайдику ахр сиз турган ҳар жой,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Ортда қолиб кетар аёзли қиши,
Яна томорқада жамбиллар иси,
Райҳонлар димоққа урилган ҳисси,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Мехрингиз туфайли совқотмас таним,
Зарар беролмайди бирор-бир ғаним,
Гулларга йўғрилган кўнгил ватаним,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
Қалдирғочлар қайтар, уйғонар олам,
Қирларни лолалар безайди яна...
Дунёни гуллатиб келган бўлса ҳам,
Баҳорлар сиз билан гўзалдир Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
ОНАМ...
Мен ҳаммага саҳийман Она,
Қўлим очиқ яхши ёмонга...
Лекин иккита иссиқ нон олиб,
Боролмайман сизнинг томонга...
Йўл узоқмас масофа яқин,
Борсам бўлар пиёда юриб...
Гоҳ ишимни рўкач қиламан,
Виждонимга дўқ ура туриб...
Суймасларга совға саломлар,
Юборишдан қўлим толмайди...
Агар шундай қилмасам улар,
Саломимга алик олмайди...
Аммо сизга борлигим муҳим,
Қарамайсиз қўлимга ҳеч ҳам...
Ҳаялласам симлар қоқасиз,
-Омонмисан, тинчмисан болам...
Мен ўзимни ўйлайман доим,
Муз дилимни эртади ким...
Корингизга қачон ярадим,
Эслолмайман, забонларим жим...
Мен ортидан югурган дунё,
Ким-кимларни тупроққа қўйган...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
Сиз кутасиз, менчи яллода,
Баъзан уйга тушмайди қадам...
Мен ўшаман сизни куттирган,
Оламда энг бағритош одам...
Ақлим кирди ё енгди виждон,
Бораяпман ташлаб ишимни...
Тополмайман ахир ҳеч қачон,
Сиздан содиқ, азиз кишимни...
Болангизни кечиринг Она,
Нодонлигин ёшликка йўйган...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Дадамга ўхшайман дадамга...
Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...
Омадни қидирсам ёнда бор,
Шижоат дадиллик жонда бор,
Қонда бор биродар қонда бор,
Дадамга ўхшайман дадамга...
Осмонга илганман шаънимни,
Буколмас душманлар танимни,
Нигоҳим титратар ғанимни,
Дадамга ўхшайман дадамга...
Менда бир яхшилик кўрсангиз,
Ким экан бу дея сўрсангиз,
Айтайми? Билмоқчи бўлсангиз,
Дадамга ўхшайман дадамга...
Ҳикмати дилимга мисли шам,
У борки енголмас мени ғам,
Замоннинг энг зўри бўлсам ҳам,
Дадамга ўхшайман дадамга...
Эголмас бошимни синовлар,
Шерикмас юрагим аламга...
Мен учун ўрнакмас бировлар,
Дадамга ўхшайман дадамга...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Биз кулган ҳовлилар жаранги тинди,
Энди остонадан уфурмас райхон...
Мағрур болангизни бардоши синди,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Армоннинг нишлари кўнгилга гардми,
Шунча йил изланиб топганим дардми,
Сиз йўқ дунёсида яшашим шартми,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Бахтимни аламлар тортиб олгандек,
Юракка қайғулар ғулув солгандек,
Сизсиз қуёшлар ҳам совиб қолгандек,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Қолмади шодликдан нишоналарим,
Ҳувиллаб қолгандек кошоналарим,
Бунча шўр бўлмаса пешоналарим,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Ўйласам ўйимга етолганим йўқ,
Ғамларга қўл силтаб кетолганим йўқ,
Қисмат синовидан ўтолганим йўқ,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Ҳар гал уй олдида маъюс тўхтайман,
Манзилин йўқотган қушга ўхшайман,
Энди мен баҳорга кимни мақтайман,
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
Жуда кеч қадрингиз билган мен нодон...
Соғиниб кетяпман сизни Онажон...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
ОНАМ...
Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...
Эртадан кечгача кўзингиз гирён,
Кутасиз эшикдан узолмай кўзни...
Мени шу мехрингиз қилади ҳайрон,
Нега ўйламайсиз бир бора ўзни...
Кафтдек ҳовлимизни гулларга ўраб,
Уйимиз кўркига қўшасиз чирой...
Мен кулиб қўяман гулларга қараб
Росдан яшнар экан Онам турган жой...
Буларнинг ҳаммаси яхшидир бироқ,
Бир хис осмонимни айлайди қаро...
Юрагим ичида пайдо бўлди доғ,
Оқлар кўпайибди сочингиз аро...
Менку улғайибман сиз бундан шодсиз,
Сиз қариб, улғайиш менга не керак...
Онажон бунчалар мўътабар зотсиз,
Бунчалар мехрли сиздаги юрак...
Келинг муштипарим бағримга босай,
Илиқ мехрингизни соғиндим яна...
Буюринг ўғлингиз ҳаммасига шай,
Нималар хоҳлайди кўнглингиз Она...
Кўнглим кўчасида бўлиб тантана,
Дилим яйраб кетар болам десангиз...
Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она,
Агарда уни сиз дамлаб берсангиз...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Рамазоним келибди Она...
Қаранг кунлар кунга уланиб,
Вақтлар елдай елибди Она...
Ўн бир ойки аршни айланиб,
Рамазоним келибди Она...
Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...
Кўнгилларда тўпланибди гард,
Кимлардадир ошиб кетди дард,
Ҳидоятга бошлайдиган мард,
Рамазоним келибди Она...
Титраябди завқдан юрагим,
Рўёб бўлсин қилган тилагим,
Дуолардан тушмас билагим,
Рамазоним келибди Она...
Вужудимга ҳаловат солай,
Ёнингизда доимо қолай,
Ифторликка нималар олай,
Рамазоним келибди Она...
Минг шукурлар Алҳамдулиллаҳ,
Шу кунларга етказди Аллоҳ,
Жаҳаннамдан бўлай деб паноҳ,
Рамазоним келибди Она...
Саҳарликлар тайёрлай ўзим,
Саловатдан тинмасин сўзим,
Сизни кўрсин жаннатда кўзим,
Рамазоним келибди Она...
Гуноҳлардан поклай деб дилни,
Шукурларга тўлдириб тилни,
Яна ортда қолдириб йилни,
Рамазоним келибди Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!