
Олмалиқ хабарлари | Расмий канал | Allohning panohida bo‘ling!
Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!
@olmaliqxabarlari
#газ
⚡️
⚡️
⚡️
Эртага 3 та маҳаллада газ ўчади
Олмалиқ шаҳар “Юлдуз” МФЙ 2-Ғунча кўчасидаги ер ости паст ва ўрта босимли газ қувурларидаги
газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш
ҳамда “Бўстон” ва “Ҳилол” МФЙ ҳудудларидаги ер усти ўрта босимли газ қувурларини тартибга келтириш мақсадида
“Юлдуз”, “Бўстон” ва “Ҳилол” МФЙлардаги
480 та хонадон ҳамда улгуржи истеъмолчиларда
эртага
, 28 апрель куни
соат 09:00 дан соат 18:00 гача
газ таъминоти вақтинчалик ўчирилади.
📱
@olmaliqxabarlari
Таътилга чиққан ходимни ишга чақириб олиш қанчалик тўғри?
Таътилдаги ходим ишга чиқса унга қўшимча пул тўлаш керакми?
Ушбу видеони ишхонасидан таътилга чиқмоқчи бўлган танишларизга юбориб қўйинг.
@olmaliqxabarlari
Олмалиқ хабарлари | Расмий канал | Allohning panohida bo‘ling!
pinned a photo
⚡️
⚡️
Расман: Ўзбекистон 2026-йилдан бошлаб Ягона Давлат Имтиҳони (ЯДИМ) жорий этади. Ўрта мактабни битириш имтиҳонидан ўтинг ва дарҳол университетга киринг.
Мамлакатда битирув ва университетга кириш имтиҳонларини бирлаштирган ягона давлат имтиҳонлари жорий этилмоқда
.
📌
Энди мактаб ўқувчилари иккита мажбурий фан - она тили ва математика, шунингдек, мутахассислигига қараб иккита танлов фанидан имтиҳон топширадилар
Имтиҳонларга рўйхатдан ўтиш ҳар йили 1-январдан 31-мартгача бўлиб ўтади. Тизим 2026–2027 ўқув йилидан бошлаб бир нечта ҳудудларда синов режимида ишга туширилади ва 2027–2028 йилларда бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади
👉
@olmaliqxabarlari
⚡️
⚡️
Кутиб олинг, KIA К3!
Ўзбекистонда Корея бренди янги “К“ оиласига мансуб автомобилини ишлаб чиқара бошлади!
Машина нархи 20 000$ атрофида, 1.4 ва 1.6 моторда тақдим этилади.
Сиз бу пулга Kia К3 олармидингиз ёки бошқа модел?
👉
@olmaliqxabarlari
#ундирув
⚡️
⚡️
⚡️
Олмалиқ шаҳрида солиқ қарздорлиги бўйича хатлов тадбирлари ўтказилмоқда
Олмалиқ шаҳар солиқ инспекцияси, Мажбурий ижро бюроси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда юридик ва
жисмоний шахсларнинг эгалигидаги мол-мулклари ҳисобидан солиқ қарзини ундириш
юзасидан хатлов тадбирлари олиб борилмоқда.
Апрель ойи бошидан ҳозирги кунга қадар ўтказилган тадбирлар натижасида Тошкент вилояти бўйича
мол-мулк хатлови ҳисобидан 17,3 млрд сўм солиқ қарзи ундирилди.
Таъкидлаш жоизки, солиқ хизмати органлари томонидан
солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик,
солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.
📱
@olmaliqxabarlari
#Диққат
#Расман
⚡️
Ўзбекистонликлар 9-май куни кетма-кет 3 кун дам олишади
Бу йил 9-май шанба кунига тўғри келади, шунинг учун дам олиш куни 11-майга (душанба) кўчирилади.
📌
5 кунлик иш ҳафтасида — кетма-кет 3 кунлик дам олиш
📌
6 кунлик-2 кунлик дам олиш билан
Оилангиз билан вақт ўтказиш ва дам олиш учун ажойиб имконият
@olmaliqxabarlari
#cув
💧
💧
💧
Бугун,
27 апрель куни соат 13:00 дан Тотувлик кўчаси 9-уй олдидаги ичимлик сув қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабли,
"Кўрпасой", Сўфи Оллоёр МФЙларида
ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Диспетчер хизмати:
55-903-06-75.
@olmaliqxabarlari