
PAYKENT.UZ
Инжиқ ва асабий одамлар, ўзгаришим керак дейишади.
Ўзгариш учун:
- Хотиржам бўлиш керак!
Хотиржам бўлиш учун:
- Тақдирга рози бўлиш керак.
•Сен хоҳлаган нарса бўлса ҳам, сен хоҳламаган нарса бўлса ҳам!
•Шу, ечим.
Содда ва осон.
•Қачон асабийлашсанг, билгин:
- Ҳаётдан норози бўлаётган бўласан.
• Рози бўл!
Ўша заҳотиёқ тинчланасан.
•Ўлиб кетиладиган дунё, асабийлашишга арзимайди
@Poykenduz
АЁЛ ЭРИНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?
#оила
❓
САВОЛ: Хотин эрнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Бу ишда хотинни мажбурлаб бўладими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаръий жиҳатдан хотин эрнинг фамилиясига ўтиши жоиздир. Аёл бу масалада ихтиёрий бўлиб, уни бу ишга мажбурлаб бўлмайди.
Лекин зарурат бўлганда, масалан, яшаб турган давлатида талаб шундай бўлса ёки урфда эрининг фамилиясига ўтиш мавжуд бўлса, эрнинг фамилиясига ўтиши жоиздир. Чунки бу ҳолатда аёл отасининг исми ўзгартирилмайди ва у эрининг отасини "менинг отам", деб даъво ҳам қилмайди. Бу ҳолатда фамилиянинг ўзгариши Исломдаги "ҳамма ўз отасининг номи билан чақирилиши керак", деган қоидага зид келмайди.
Қадимдан одамлар орасида ўзаро бир-бирларини таниш турли йўллар билан бўлган. Фалончининг ўғли, фалончининг хотини каби нисбат бериш ҳолати жорий бўлган. Эрининг фамилиясига ўтиш ҳам гўё фалон оилага келин бўлган дегани кабидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗
@NaqshbandUZ
#Видеолавҳа
123. ОВОЗ ЧИҚАРИБ ДУО ҚИЛИШ ҲАҚИДА
YouTube
|
Instagram
|
Facebook
|
Tiktok
🔗
Улашинг:
@diniysavollar
#Эътироф
🇺🇿
Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун муборак!
1992 йил 10 декабрь — халқимизнинг миллий ғурури, юртимизнинг мустақиллик тимсоли бўлган
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси
қабул қилинган қутлуғ сана.
Мадҳиямиз оҳанги дилимизда Ватанга муҳаббат, бирдамлик ва қудрат туйғусини уйғотади.
🕊
Аллоҳ юртимизга тинчлик, ободлик ва барқарорлик ато этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар
Вақтни ғанимат билишга ёрдам берадиган энг муҳим нарсалар сифатида қуйидагиларни айтиш мумкин:
1. Ишларни тартиблаш;
2. Бекорчи ва беҳуда ўтиришлардан узоқлашиш;
3. Барча ишларда ортиқчаларидан воз кечиш;
4. Вақту дақиқаларни қадрлайдиган оқил, закий ва тиришқоқ кишилар билан дўст бўлиш;
5. Таржимаи ҳоллари кишини рағбатлантирадиган буюк уламолар ҳақидаги хабарларни ўқиш;
6. Илмий ютуқларга эришишда вақтга эътибор бериш лаззатини туйиш;
7. Мутолаадан лаззатланиш;
8. Маърифат ва хабардорлигини оширишда бардавом бўлиш;
9. Маълумотларни таҳқиқ қилишда тўлиқ банд бўлиш ва ҳоказолардир.
Буларнинг бари сизга вақт қадрини ҳамда уни муҳофаза қилишни англатади. Сизни вақтни йўқ қилувчи эмас, уни касб қилувчи қилиб, вақтни зое қилувчи эмас, уни муҳофаза этувчи қилиб тарбиялайди.
"Уламолар наздида вақтнинг қадри" китобидан.
🕌
Сайидов Тўлқин Расул ўғли
Қобул Ота масжид ноиб имом хатиби
@Poykenduz
#Конституция
🇺🇿
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси
қабул қилинган кун!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз!
Диний-маърифий канал!
✈️
t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐
www.taplink.cc/mirarabmadrasa
Telegram
| Facebook
| Instagram
|
YouTube
|
#Эътироф
Конституция — Бош Қомусимиз
Халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули, мамлакатимиз истиқлол ва тараққиёт йўлини аниқ белгилаб берувчи Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 33 йил тўлиши муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этамиз.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз келажаги йўлида барчамизга тинчлик, тотувлик ва янги юксак марраларни тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
🔗
@NaqshbandUZ
Ёмғир пайтида ўқилган дуо ижобат бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.
✅
🌧
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!
🔗
@NaqshbandUZ
ЖОНЛИҚ СЎЙИШДА БИСМИЛЛАҲ АЙТИШ
#қурбонлик
❓
1957-САВОЛ: Бир ошнам қўй сўйишда “бисмиллаҳи Аллоҳу акбар”, деб айтишдан бехабар бўлиб, индамай сўйиб қўйган. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Сўйилган қўйни истеъмол қилиш жоизми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон инсон жонлиқ сўйишдан олдин тасмия, яъни “бисмиллаҳ” ёки “бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар”ни айтиши жонлиқни сўйишдаги шартлардан бири ҳисобланади.
Мусулмон киши тасмияни айтмаслиги уч хил ҳолатда бўлиши мумкин. Биринчиси, айтиш шарт эканини билади-ю, унутиб айтмасдан сўйиб қўйиш. Бу ҳолатда сўйилган гўштни ейиш мумкин.
Иккинчиси, сўйишда бундай шарт бор эканини умуман билмайди ва шу ҳолатда жонлиқ сўйиб қўйган. Буни ҳам ейиш мумкин.
Учинчиси тасмия айтиши шартлигини била туриб, қасддан айтмасдан сўйиш. Бунда гўшт ўлимтикка айланади ва ейиш мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
✔️
Улашинг:
@diniysavollar