Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Qalandarxona jome masjidi

Qalandarxona_uz
Kanal Farg'ona viloyati Rishton tumani Oq yerda joylashgan QALANDARXONA jome masjidining rasmiy kanali hisoblanadi. Savol va takliflar uchun masjid bosh imomi: @Zaminrishton1
Subscribers
6 860
24 hours
30 days
-240
Post views
1 812
ER
22,7%
Posts (30d)
133
Characters in post
733
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 29, 05:05

#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).
📝
Шарҳ:

Дуонинг маъноси:
«Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».
🔶
Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди.
🔷
Мисол учун, Аллоҳ таоло сакласину, бирор йўл ҳодисасига учраганни кўрганда ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрганда ушбу дуони ўқиб қўймоқ керак.

April 29, 02:36

(Отаси) айтди: «Эй ўғилчам! Тушингни акаларингга сўзлаб бермагин! Акс ҳолда сенга қаттиқ макр қилишади» (Юсуф сураси, 5-оят)
Аллоҳ берган ҳар неъмат ҳақида ҳаммага мақтанаверма.
Айримларнинг ичи қора бўлади, назари ўқ бўлади.
Аллоҳнинг тортиқларини ҳамд айтиб қабул қилгин-да, хабарини қалбингнинг қатида сақла. Жуда бўлмаса, яқинларингга айтгин-у, лекин овоза қилиб юборма.
Ҳасадчи неъматинг кетмагунича қўймайди.
Тарихда акалар укасининг тушигаки, ҳасад қилган экан, (Юсуф алайҳиссалом қиссасига ишора) одамлардан нимани кутасан?
Одамлар мартабанг, аҳли аёлинг, мол-давлатингга кўз тикишидан ҳазир бўл.

April 28, 15:07
Media unavailable
3
Show in Telegram

Kabapoʻshlar xaqida!

April 28, 15:01

Шукр ва ношукурлик ўртасидаги фарқ
Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз бўлиши унинг пули ёки мансабига эмас, балки нимага эътибор қаратишига боғлиқдир.
🛑
Бахтсиз инсон — бор эътиборини ўзида йўқ нарсаларга қаратади. У доимо камчиликларни қидиради, бошқаларга ҳавас ёки ҳасад билан қарайди ва натижада қалбидаги тинчини йўқотади. Неъматлар ичида яшаса-да, ўзини худди маҳрумдек ҳис этади.

Бахтли инсон — Аллоҳ таоло унга берган неъматларни кўра олади. У диққатини қўлидаги бор нарсаларга: соғлигига, тинчлигига, оиласига ва бир тишлам нонига қаратади. У борига шукр қилиш, йўғига эса чиройли сабр қилиш орқали ҳақиқий қалб хотиржамлигига эришади.
📕
Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинади:
«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман...» (Иброҳим сураси, 7-оят).
📜
Ҳадиси шарифда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Дунё ишларида ўзингиздан пастроқдагиларга қаранг, сиздан юқоридагиларга қараманг. Мана шу Аллоҳнинг сизга берган неъматларини камситмаслигингиз учун энг тўғри йўлдир» (Имом Муслим ривояти).
• Бахт — бу истаган ҳамма нарсангга эришиш эмас, балки Аллоҳ берган неъматларнинг қадрига етишдир. Шукр қилган қалб ҳеч қачон маҳзун бўлмайди.

April 28, 07:28

📱
Биласизми?
Инсон кунига ўртача 3-4 соатини ижтимоий тармоқларга сарфлайди. Агар бор-йўғи 5 дақиқа вақтимизни «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» дейишга ажратсак, 100 марта зикр қилишга улгурамиз. Бу эса гуноҳларнинг денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишига сабаб бўлади (Бухорий ривояти).
👉
Телефондаги «лайк»лар эмас, тилдаги зикрлар сизни қутқаради.

April 28, 06:29

МУРОБАҲА БИЛАН НАСИЯ САВДО ЎРТАСИДАГИ ФАРҚ
#савдо

САВОЛ: Мен ислом молияси бўйича бир неча мақолалар ўқиб чиқдим. Савдо-сотиқда муробаҳа деган термин бор экан. Шу турдаги савдо насия савдонинг айни ўзими ёки бошқача амалиёт ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо-сотиқ сотиладиган молга нарх ва фойдани белгилашга қараб тўрт турга бўлинди. Ана шулардан бири муробаҳа дейилади. Муробаҳада сотувчи мижозга товарнинг таннархи ва унга қўяётган фойдасини аниқ қилиб айтади. Масалан, сотувчи “Менга бу мол шунча сўмга тушди ва унга мана шунча сўм фойда қўйдим ёки таннархининг мана шунча фоизида фойда қўйдим”, деб айтади. Ундаги савдо нақд шаклда ҳам, насия шаклда ҳам бўлиши мумкин.
Бироқ сотувчи харидорга товарнинг таннархи ва устига қўяётган фойдасини айтмасдан, пулини кечиктириб бериш шарти билан сотса, бу насия савдо бўлади, аммо муробаҳа бўлмайди.
Демак, насия савдо бўлиши учун битим тузилгандан маълум вақт (масалан, 1 ой, 6 ой ва ҳоказо) ўтгандан кейин молнинг баҳосини тўлашга келишиб олишнинг ўзи кифоя. Савдо битими молнинг сотувчига қанчага тушгани, ундан қанча фойда ёки зарар кўраётгани каби маълумотлар айтилмасдан тузилади. Муробаҳа савдосида эса, юқорида айтиб ўтилганидек, молнинг таннархи ва унга қўйилаётган фойда миқдорлари очиқ айтиб тузилади ва унда нархни тўлаш келишув асосида нақд ҳам насия ҳам шаклда бўлиши мумкин.
Тўғри, ҳозирги кунда исломий молия муассасаларида муробаҳа асосан насия шаклда амал оширилмоқда. Лекин бундан муробаҳани насия савдо эканлиги келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

April 27, 23:48

Мусо алайҳиссaлом ва қассоб
Мусо алайҳисслом Аллоҳдан: "Жаннатда ким билан қўшни бўламан?" деб сўрадилар. Аллоҳ таоло бир қассобнинг исмини айтди. Мусо алайҳиссалом ҳайрон бўлиб, ўша қассобни излаб бордилар ва унинг уйида меҳмон бўлдилар.
Кўрсаларки, қассоб овқат пишириб, бир заиф кампирни ўз қўли билан овқатлантирар, уни ювиб-тараб, эъзозлар эди. Шунда кампир қассобнинг қулоғига нимадир деб шивирлади. Қассоб эса табассум қилди.
Мусо алайҳисслом сўрадилар:
— Бу аёл ким ва у сизга нима деди?
Қассоб жавоб берди:
— Бу менинг онам. У ҳар гал хизматини қилганимда: "Аллоҳ сени Жаннатда Мусога қўшни қилсин", деб дуо қилади. Мен эса: "Мен қаерда-ю, Мусо пайғамбар қаерда?" деб кулиб қўяман.
"Ибратли ҳикоятлар"дан

April 27, 15:58
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 27, 15:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇺🇿
📖
ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИ ХАЛҚАРО ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ
📍
Қозон шаҳрида “Қозон — Ислом оламининг маданий пойтахти” йили дастури доирасидаги илк тадбир сифатида ўтказилган халқаро Қуръони Карим мусобақаси ўз ниҳоясига етди.
🌏
Мусобақанинг саралаш босқичида Яқин Шарқ, Африка, Жанубий, Жануби-Шарқий ва Марказий Осиё ҳамда Евро Осиёнинг 30 мамлакатидан Қуръон тиловатида энг моҳир бўлган 30 нафар қори иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, қуйидаги қорилар ғолиб сифатида эълон қилинди:
1-ўрин: Имрон Ал-Карим (Индонезия)
2-ўрин: Маҳмуд Тоҳа Саид Муқбил (Яман)
3-ўрин: Муҳаммад Юсуф бин Қосим (Малайзия)
4-ЎРИН: НИЗОМИДДИН ҚОРИ ШУҲРАТ ЎҒЛИ ИСМОИЛОВ (ЎЗБЕКИСТОН)
5-ўрин: Абдуллоҳ Ҳамад Салем Ҳамад Абу Шарида (Қатар).
🎁
Ғолиблар мукофотларни Бош муфтий шайх Равил Гайнутдин қўлидан қабул қилиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

April 27, 13:14

Namozni jamoat bilan o‘qishning fazli.
Jamoat bilan o‘qilgan namoz nafaqat savobni ko‘paytiradi,inson qalbini poklaydi,
iymonini mustahkamlaydi.
Masjidga qatnab jamoat bilan namoz o‘qib yuradigan kishining qalbi asta-sekin poklanib boradi. Chunki u har kuni Allohning uyiga keladi, Qur’on tilovatini eshitadi, zikr va duo qiladi.
Alloh taolo Qur’onda marhamat qiladi:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ
"Namoz fahsh va munkar ishlardan qaytarur."
( Ankabut surasi, 45-oyat)
Demak, namoz ayniqsa jamoat bilan o‘qilganda insonni gunohlardan uzoqlashtiradi.