Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

QUR'ON•TV

QuronTvUz
Rasmiy manbalar asosida yuritiladi Qalbingiz orom oladigan, Kundalik Qur'on oyatlari va Ibratli hikoyalar joylab boriladigan QUR'ON•TV @REKLAMA_QURONTVUZ
Subscribers
9 970
24 hours
30 days
-230
Post views
1 507
ER
15,85%
Posts (30d)
107
Characters in post
541
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
March 14, 00:24
Media unavailable
3
Show in Telegram

🌤
Aссалому алайкум, кириб келган шанба тонги ва рамазоннинг 24-куни муборак бўлсин!
🌙
Рамазон ойининг сўнги кунларида сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.
Янги кунга етказгани учун Ўзига ҳамду санолар бўлсин! Кейинги қиш фаслларига ҳам саломатликда етиб бориш насиб қилсин.
🤲
Яқинларга юбориб, уларни янги тонг билан табрикланг.
⚡️
@QuronTvUz
🫀

March 13, 10:14

Рўзанинг фойдалари
Муборак Рамазон мавсумида бир ой тўла рўза тутгандан кейин танангизда нималар содир бўлишини биласизми?!
1. Баданингиздан саксон фоиз заҳарли моддалар чиқиб кетади.
2. Ошқозон ости бези катта ҳажмда ишлайди. Шу сабаб қанд диабети касаллигига чалиниш саккиз ой муддат ортга сурилади.
3. Мия никотин моддасидан халос бўлади. Бу нарса ножоиз нарсаларни, яъни чекишни ташлашга ёрдам бериб, танани кофеин моддасидан халос қилади.
4. Қаришни уч ой ортга суради. Бунга қўшимча равишда ҳужайраларни тозалайди.
5. Рўза танадаги ўлимга ҳозирланаётган барча ҳужайраларни, айниқса иммунитет ва қон айланишда муҳим бўлган ҳужайраларни ҳимоя қилади.
6. Рўза узоқ муддат ишлаб келаётган ҳужайраларга дам бериш орқали уларни янгилаб, тартибга келтиради ва таркибида носоғлом бўлганларини чиқариб юборади.
7. Рўза буйракни ювади. Шунингдек жигар, қонни айлантириш ва ички заҳарли моддаларга барҳам бериш учун кучли даражада тайёргарликни қўлга киритади.
8. Рўзадаги фойдаларнинг энг буюги аксар гуноҳлардан халос бўлишингдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рўза тутинглар, соғлом бўласизлар», деб марҳамат қилганлар.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@QurontvUz
🫀

March 12, 22:28
Media unavailable
3
Show in Telegram

🕌

Рамазон ойининг
ТЎРТИНЧИ ЖУМАСИ
барчамизга қутлуғ бўлсин!
🌙
🕋
🤲
🌙
Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
❗️
Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин
@QuronTvUz
🫀

March 12, 17:24
Media unavailable
1
Show in Telegram


РАМАЗОННИНГ ТОҚ КЕЧАЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
👁
Бугун 12 март пайшанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 23-кечаси бошланади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар",
деганлар (Имом Бухорий ривояти).
🌃
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча:
10 март (сешанба)дан — 11 март (чоршанба)га ўтар кечаси;
23 кеча:
12 март (пайшанба)дан — 13 март (жума)га ўтар кечаси;
25 кеча:
14 март (шанба)дан — 15 март (якшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча:
16 март (душанба)дан — 17 март (сешанба)га ўтар кечаси;
29 кеча:
18 март (чоршанба)дан — 19 март (пайшанба)га ўтар кечаси.
🤲
Қадр кечаси хусусидаги тавсиялардан:
Ушбу кечадаги дуоларнинг энг афзали
«Аллоҳумма, иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний»
, дейишдир.
(Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб, кечиргин).

Яқинларингизга улашинг!
@qurontvuz

March 12, 00:26
Media unavailable
3
Show in Telegram

🌙
💐
🎁
РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
💐
🍀
🌹
☝️
🌹
Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳаси бошланган!
🌹

🤲
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
🌹

🤲
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
🌹

🤲
ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
🌹

🤲
Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айласин АМИЙН!
🌙
🌹
🎁
РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
@Qurontvuz
🫀

March 11, 23:56
Media unavailable
3
Show in Telegram

​​

Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин
🤲

March 11, 17:58

🌙
Охирги ўн кунликнинг аҳамияти
Аллоҳ таолонинг ҳаётимизга яна бир муборак Рамазонни ато қилгани Унинг бизга чексиз карамидир. Аллоҳ таолонинг фазли ва карами ила, мана, Рамазоннинг йигирма бир куни ҳам ўтиб бўлди. Энди, муборак охирги ўн кунлик бошланди.
Бу ўн кунлик бутун Рамазоннинг хуш бўйи ва ширасидир. Аллоҳ таоло бу охирги ўн кунликни шундай хусусият ва фазилатлар ила мушарраф қилганки, бутун йил бўйи бундай кунлар ҳеч қаердан топилмайди.
@qurontvuz

March 11, 07:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

🌙
Лайлатул Қадр — минг ойдан афзал кеча
Лайлатул Қадр — Рамазон ойининг энг улуғ ва баракали кечасидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни айнан шу кечада нозил қилган. Бу кечада қилинган ибодат
1000 ой (тахминан 83 йил)
ибодатдан ҳам афзал ҳисобланади.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Qurontvuz
🫀

March 11, 03:01

Фидяни ўз оиласига бериш жоизми?

Cавол:
Бувим 80 ёшда. Соғлиғи яхши бўлмагани сабабли рўза тутолмаяпти. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берса бўладими? Уни ўз оила азоларига берса ҳам бўладими?
📨
Жавоб:
Фидяни кимларга берган афзал: “Фатавои ҳиндия” китобининг Закот бобида бундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали, аввало, ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари.
Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари.
Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@qurontvuz

March 10, 20:49
Media unavailable
6
Show in Telegram

🌙
Лайлатул Қадр кечаси дуоси.

Бу кечани
ибодат, тавба ва дуолар билан ўтказиш
катта ажрга сабаб бўлади. Аллоҳ барчамизнинг ибодатларимизни қабул қилсин.
Яқинларга улашинг!
@Qurontvuz
🫀