
Икки-нур:Qurʼon va Hadis
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
🌱
💡
Рамазоннинг аввалидаги амалларидан кўнгли таскин топмаган биродарим,келинг, қўлларимизни Буюк, Меҳрибон, кечиришни яхши кўрувчи Роббимизга узатамиз.
❔
Рамазон кунларига етишишдан миллионлаб марҳум бандалар маҳрум бўлганда, Рамазоннинг қадрини билишдан миллионлаб тирик бандалар маҳрум бўлганда, сизни мана шу улуғ соатларга етказган Аллоҳ хақида қандай гумондасиз?
▫️
У Зот сизни Жаннатга киритишни истагани учун қолдирмадимикин?!
▫️
У Зот сизни Жаҳаннамидан қутқариш учун қолдирмадимикин?!
▫️
25 кун Жаннат эшиклари сиз учун очиқ турди, лекин унга шошмадингиз!
Яна беш кун ва беш тун қолди фақатгина....
Сў
нг ... кейинги Рамазонгача ўша очиқ раҳмат эшиклари беркитилади!
❕
Охирги онларда бўлсада, ўша эшиклардан кириб олайлик!
Туринг, биродар
, қўлларини кўтарганни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилувчи Яратувчимизни раҳматидан ялиниб сўраш учун қўлларимизни дуога очамиз.
Аллоҳим, Сен Кечирувчи, кечиришни яхши кўрувчи Зотсан, бизни раҳматинг ила кечир...
🔱
Қуръон ва Ҳадис
☪️
26-28 кечаларининг сири | Шайх Муҳаммад Мунажжид
💙
@quron_vahadis
🤲
🤩
🤩
🤩
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ
🪻
Йа Ҳайю, йа Қойюм, би роҳматика астағийсу. Аслиҳ ли шаъний куллаҳу, ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн.
📌
Дуони маъносини билмасдан, қуруқ ёдлаб, минглаб айтганингиздан фойда бўлмайди. Чунки дуо — бу Аллоҳдан ниманидир сўрашликдир. Банда нима сўраётганини билмасдан дуо қилмаслиги керак.
🪻
Ҳамиша тирик Зотга ишониб:
«Мени аниқ эшитиб, кўриб турибти. Менга албатта сўраганимни беради»
, деган аниқ ишонч билан дуо қилиб сўранг.
🤲
Аллоҳ бир бандасини Ўзига яқинлаштирмоқчи бўлса, унинг қалбини Роббисига синиқ, тавозули қилиб, ялинтириб, кўп дуо ва кўп зикрлар қиладиган қилиб қўяди.
🤲
Аллоҳ бир бандасига ёмонликни истаса, унинг қалбини қаттиқ қилиб, гумон, шак ва шубҳага тўлдириб, кибрли қилиб қўяди.
🪻
Дуони маъноси:
Эй мангу ҳаёт бўлган ва абадий турувчи Зот! Сенинг раҳматинг ила мадад сўрайман. Менинг бутун шаънимни, ишларимни Ўзинг ўнгла. Мени бирор лаҳзага ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма!
📱
@quron_vahadis
📎
Зикр
يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلَا تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ.
🌱
Я Ҳайю, я Қoйюм, би роҳматика астағийс. Аслиҳ ли шаъний куллаҳу, ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн.
🤍
Эй мангу ҳаёт ва абадий турувчи Зот!
Сенинг раҳматинг билан мадад сўрайман. Менинг бутун шаъним-ишимни ўнгла ва мени бирон бир лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўйма.
📌
Ҳар бир ишингизда тирик бўлган, эшитиб ёрдам беришга қодир бўлган Зотгагина суянинг. Ўзингизга ўхшаган заиф бандаларга эмас!
📱
@quron_vahadis
🌙
Минг ойлик заҳматни бир кечада енгинг!
📥
PDF форматда юклаб олинг ва яқинларингизга ҳам улашинг.
🔱
Қуръон ва Ҳадис
☪️
Ким Рамазоннинг аввалида ғайрат қилиб, охирида сустлашса, у худди бир уруғни экиб, уни суғориб, парвариш қилиб, ҳосил йиғиш вақти яқинлашганда уни ташлаб кетган кишига ўхшайди.
📅
Бугун Рамазоннинг охирги ўнкунлиги тоқ кечаларининг, Лайлатул Қадр деб умид қилинадиган кечаларнинг учинчиси –
25-тунни
қаршиладик. Ушбу муборак кечадан ғафлатда қолманг.
🔵
Аллоҳ ибодат турларини хилма-хил қилиб қўйди. Қандай яхшиликни қилиш қўлингиздан келса, шуни қилинг.
🔵
Қайси тоатга тоқатингиз етса, шуни бажаринг.
🔵
Қайси ибодатга куч топсангиз, шунга бел боғланг.
🔵
Қўлингиз банд бўлса, тилингиз зикрда бўлсин.
Фақат маҳрумлардан бўлманг…
🔱
Қуръон ва Ҳадис