
Rustamjon Domla Suhbatlari
🌙
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар:
«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот:
🤲
«Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».
Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️
Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш
👇
✅
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
#Рамазон
☝️
ИФТОР ВАҚТИДА МЎЪМИН КИШИ УЧУН БИР МУКОФОТ БОР
©
Устоз Рустамжон домла
Яқинларга | Улашинг.
•
БАРОАТ КЕЧАСИ КУНИ БЎЛГАН АЖОЙИБ СУҲБАТ
©
Устоз Рустамжон домла
Суҳбатни охиригача завқ билан эшитиш тавсия қилинади.
#Архив
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
▫️
Рустамжон домла шахсий телеграм каналига уланиш
👇
✅
https://t.me/RUSTAMJONDOOMLA
Умра
Икки муқаддас масжид зиёратчилари сони 68 741 853 нафар зиёратчини ташкил қилди
1447 ҳижрий йилнинг Жумодул охир ойи давомида икки муқаддас масжидни зиёрат қилганлар сони ўтган ойга нисбатан 1 миллион кишидан кўпроққа ошди.
Тафсилотлар (рақамларда):
▫️
68 741 853
киши —
(Маккаи мукаррамада)
Масжидул Ҳаромда намоз ўқиганлар
▫️
23 116 271
киши—
(Мадинаи мунавварада)
масжиди Набавийда намоз ўқиганлар
▫️
11 863 477
киши — умра адо этганлар
▫️
94 776
киши — Каъба ёнида
(Ҳотим девори ичида)
намоз ўқиганлар
▫️
1 319 653
киши— Равзаи шарифда ибодат қилганлар
▫️
2 331 603
киши—
(Бобус Саломдан кириб)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотнинг икки соҳиблари
(Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумлар)
га салом берганлар
Манба: Саудия Арабистони Подшоҳлиги икки Муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси
.
Жоним фидо сизга, ё Расулуллоҳ!
Макка ва Мадинанинг ўртасидаги масофа тахминан 450 километрни ташкил этади. Бу дегани, (автомашинада) 80 км тезликда тинмасдан ҳаракатлансангиз, 5 соатларда етиб борасиз.
Энди, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳамроҳлигида, 8 кун давомида ушбу масофани ярмини пиёда, ярмини туяда босиб ўтганини тасаввур қилинг...
Ўшанда Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оғирлигига тоғлар ҳам дош беролмайдиган ғаму ташвишлар юкини елкага ортганча, қоронғу тун зулматида, у зотни ўлдиришга қасд қилган қурайшликлардан тезликда қочиб чиққан эдилар.
Хўш, бу машаққат, безовталик ва чарчоқлар нима учун эди?
Буларнинг бари ушбу динга ёрдам бериш ва бутун оламдаги жаҳолат ва жоҳилият қоронғулигини ҳақ нури ила ёритиш учун эди... Токи у иймоннинг нуридан мўминлар баҳраманд бўлсинлар, неъматлансинлар учун эди.
Ё Расулуллоҳ, сизга жоним ва бутун аҳлим фидо бўлсин!
Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййина Муҳаммад ва ъалаа алиҳи васаҳбиҳи васаллам.
Шеъриятга ошиқ қалблар учун қимматли соат!
Устоз Рустамжон домла билан жонли суҳбат ва руҳни тетиклаштирувчи шеърий дақиқалар.
Тошкент вақти билан соат 21:00 да
Инстаграмдаги саҳифамиз орқали жонли эфир
Сўзнинг нафасини ҳис этинг, қалбингизни илҳом билан тўлдиринг
.