
Футбол ҳақида
Одамлар орасида бир гап юради:
«Палончининг пули бўлмаганда, пули бўлганда зўр футболчи бўлар эди» ёки
«Қишлоқлар тўла зўр футболчилар. Пули йўқ бўлгани учун футболчи бўлолмаяпти».
Бир неча йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаман: бу гаплар ғирт сафсата.
Сабабини ҳозир тушунтириб бераман.
Фараз қилинг, сиз заргарсиз. Бир жойда олмос кўриб қолдингиз. Ўша олмосга озгина ишлов берсангиз, бемалол яхшигина пулга сотсангиз бўлади. Сиз ўша олмосни оласизми? Албатта оласиз.
Зўр, талантли футболчи мураббий учун айнан шунақа олмосдек нарса. Талантли футболчини топиб, унга озгина ишлов бериб, талантларни қидириб юрган ҳар қандай клубга бемалол сотса бўлади.
Бу — бизнес. Айниқса пул қилиш. Мураббийларга ҳам, клубларга ҳам айнан шу нарса керак.
Бу гапим билан «пул сўрамаслик умуман йўқ» демоқчи эмасман.
Пул сўраш бор. Асосан кимларда бор? Пул олиб ўйнатиш кўпинча тижорий академияларда бўлади. Бундай академиялар эътиборни футболчи тарбиялаб чиқаришга эмас, ёш футболчиларни пулга ўйнатишга қаратишади. Кўпинча чет эллик машҳур клубларнинг «палончи жойда академияси бор, бориш шунча пул туради» деган рекламалари чиқиб қолади-ку. Ана ўшалар айнан шунақа академиялар.
Виждонсиз, инсофсиз мураббийлар ҳам бор. Улар одатда қандайдир клубда ишлайди, ойлик олади, лекин клубнинг интересидан кўра тезроқ пул ишлаб олишни ўйлаб, ота-оналардан пул олиб ишлайди. Бундай ишлар одатда узоққа бормайди. Барибир клуб раҳбарларига етиб боради ва мураббийдан воз кечилади.
Яна бир тоифа мураббийлар бор: ўзига зўр футболчиларни йиғади ва «тирикчилик» учун 2-3 пуллик болани ҳам қўшиб олади. Лекин асосий эътибор кучли футболчиларга бўлаверади. Пул берганлар эса одатда «дум» бўлиб юраверади. Бунақа пул бериб ўйнатгандан кўра болани ўйнатмаган яхшироқ.
Клубларга тўланадиган бадал пуллари булардан истисно албатта.
Тўғри пул керак. Айрим ҳудудларга ҳали селекция етиб бормаган. Республика бўйлаб скаутинг ҳам кенг ёйилмаган. Шундай шароитда ота-оналар ўзлари ҳаражат қилиб, академияси бор клубларга болани олиб боришга мажбур бўлади. Ҳар доим ҳам клублар ётоқхона билан таъминлай олмайди. Шунда қишлоқдан келган болакай ойига ётоқ, еб-ичиш учун 200–300 доллар сарфлашга мажбур бўлади. Бу коррупция эмас, балки инфраструктуранинг кўплаб болаларга мўлжалланмаганлигидир.
Кўп ҳудудларда ички мусобақалар жуда саёз ўтади. Агар масалан, Денов тумани чемпионати пойтахтдагидек юқори даражада ўтказилса, ота-онага пойтахтга келиб шунча ҳаражат қилиш зарурми? Албатта йўқ.
@salimov_futbol
Бўлмаган
гап. Хожиакбарнинг ўзи "қоламан, кетмайман" деди. Шу билан масала ёпилди. Трансфер масаласида ҳам ўртада ҳеч ким йўқ эди. Икки клуб тўғридан тўғри музокаралар олиб борди. Эронликлар умид қилмаса ҳам бўлади буёғига)
@salimov_futbol
Озарбайжон клуби "Бунёдкор" тарбияланувчиси Умарали Раҳмоналиевни сотиб олибти. Бу дегани "Бунёдкор" Озарбайжон клубидан академия тарбиялаб бергани учун "Солидарлик тўлови" (Solidarity Contribution) талаб қила олади. Бунинг учун клубдагилар керакли жойларга мурожаат қилишса бўлди. Бир эслатиб қўйи дедимда )
Бунга
кўплаб жамоалар футболчиларга декабр ойи учун ойлик тўламаслиги сабаб. Фараз қилинг, футболчининг шартномаси бугун тугайди. У бир ой ҳеч қаерда ишламайди. Декабр учун ҳеч қаердан ойлик олмайди. Январдан эса жамоа:
“Кел, янги контракт тузамиз”
деб таклиф қилади.)
Масалан, плей-оффда ўйнайдиган жамоалар футболчилари плей-оффда ўйнай олиши учун шартномага қўшимча битим қилиши керак бўлади. Бу ҳам амалий жиҳатдан деярли янги контракт ҳисобланади.
Энди, агар ўша қўшимча битимга футболчи қўл қўймайман деб туриб олса, жамоа нима қилади? Ким билан ўйнайди? Футболчида "шустрыйроқ" бўлса, бемалол каттароқ сумма талаб қилиши ёки умуман имзо чекмаслиги ҳам мумкин. Шунда, жамоа плей оффда қандай ўйнаши қизиқ.
Канада (ёки АҚШ)
Колумбия ( Ёки Эквадор)
Ўзбекистон
Янги Зелендия
Шунақа гуруҳга тушсак йўқ демасдим )
"Нефтчи" нинг ҳақиқий мухлисларига ва футболчию, раҳбарларига чемпионлик муборак бўлсин.
Шу таркибни йиғиб берган Жафар Ирисметов ва Шаҳбоз Беғамовларни ҳам табриклаймиз. Умид қиламиз уларни ҳам эсдан чиқаришмайди.
Бу
гаплар
жуда ҳам тўғри. Лекин, ҳамма футболчиларни ҳам оригинал бутсаларни бир неча ҳилини олиб юришга имкониятлари йўқ. Улар ҳали профессионал бўлмаган 16 ёш болачаларку.
Яхши ҳам баъзи клубларимиз футболчиларига бутсаларни ўзлиги олиб беришади.
Бутун дунёда бу ёш терма жамоалардан “результат” талаб қилинмайди ва кутилмайди. Менимча, фақат биздагина уларни бутун йил йиғинма йиғин олиб юрилади, бутун республика эса натижа кутaди. Охир-оқибат эса бу ҳали болача бўлган болларга ортиқча жуда катта босимни юклайди. Ютқазиб қўйилса — йиғлаш, психологик тушкунликка тушиб қолиш каби ҳолатлар юзага келади. Мураббийнинг бу
ишини
оқламайман, бу ҳам айнан шу босимнинг оқибати, деб ўйлайман.
Бу мусобақа бизга “результат” учун эмас, балки тажриба тўплаши учун кераклигини қачон тушуниб етамиз?
@salimov_futbol
"Пахтакор" U - 21 жамоаси мусобақада энг ёш жамоа бўла туриб чемпионат тугашидан икки тур олдин чемпион бўлди. Португалиялик мураббий Бруно Лопез қўл остида жуда чиройли футбол намойиш этишди.
@salimov_futbol
«1979 йилнинг 27 майи менинг иккинчи туғилган куним бўлган. Ўша куни «Пахтакор» Москвада «Динамо»га қарши ўйнаган ва рақибнинг Автоген лақабли ҳимоячиси Александр Новиков мени оғир жароҳатлаганди. Ўйиндаги оддий ҳолат, атайлаб қилган деб ўйламайман. Аммо Новиковдан жиддий жаҳлим чиққанди. Ўшандаёқ қасос режаларини туза бошлаган, жавоб ўйинида албатта ҳеч қачон эсдан чиқмайдиган қилиб сабоқ беришни ният қилгандим.
Аммо қарангки, ўша жароҳат менинг ҳаётимни сақлаб қолди. Сабаби, 11 августга қадар тикланиб улгурмадим ва ўша мудҳиш рейсга чиқмадим.
Ўша йилнинг 16 ноябр куни «Динамо» иккинчи давра ўйини учун Тошкентга келди. Мамлакатдаги ҳамма клублардан йиғилган янги «Пахтакор» иштирокини давом эттираётган, лекин мен ҳали бирор марта ҳам майдонга тушмагандим. Ўша ҳалокатдан кейин умуман футболни якунлаш ҳақида ўйлаб юргандим.
Ўйин тугагач отамнинг қатъий илтимосига биноан Новиковнинг олдига бордим ва уйга таклиф қилдим.
«Отам сен билан учрашмоқчи», – дедим. «Динамо» эртаси куни учиб кетиши керак, шунинг учун бунинг иложи бор эди. Уйга келдик. Отам дарҳол Александрга тўн кийдирди. Новиков ҳайрон.
«Отам ҳаётимни сақлаб қолганинг учун миннатдорчилик билдиряпти», – дея тушунтирдим мен»
Тўлаган Исоқов
@footballsays