
🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin🌹
Maʼlum sabablarga koʻra kanal faoliyatini yangi manzilda davom ettirishga qaror qildik. Link orqali oʻtib obuna boʻlib qoʻysangiz manfaatli boʻladi degan umiddamiz.
Link:
@Tabrizlik_Shams
Уйқудан уйғонганимда, аввал сени эслайман...
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
Инсонни сев, лекин унга тўлиқ эркинлик бер. Инсонни сев, шу билан бирга бошиданоқ унга ўз эркинлигинг билан савдолашмаслигингни билдириб қўй. Эркинлик энг олий қадриятдир, агар севги эркинлик бермас экан, демак у ҳақиқий севги эмасдир.
Ошо
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
Менда Сенинг ишқингдан сўзлайдиган кўнгил бор экан, ким менинг кўнглимга ҳукм эта олар?!
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy
-
Ошиқларга салом бўлсин
🌸
"Ёзда қишни, Қишда баҳорни соғинади инсон. Нима узоқ бўлса, шу соғинилади. Аслида учрашмоқ шартми?
Айрим нарсалар узоқдалигида яхшироқ бўлади.."
Ўздемир Асаф
@Shams_Tabriziy
-
Ошиқларга салом бўлсин
🌸
МАЖНУННИНГ ИШҚИ
Мажнунни даштда бир киши учратиб қолди. У ўзи билан ўзи сўзлашмоқда эди. У киши Мажнундан сўради:
- Сен ким билан сўзлашмоқдасан?
- Эй бахтли одам,
мен Лайли билан сўзлашмоқдаман, - деб жавоб берди Мажнун.
- Аҳир у сендан жуда узоқдаку!
- Эй ғофил,
у менинг жонимдан ўрин олган! Уни ёдга олиш жонимга озиқ бағишласа, йўл йироқлиги учун уни унута оламанми?
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
Ҳазрати Алий айтдилар: «Наргиз гулини тез - тез ҳидлаб туринглар, агарча бир кунда бир марта бўлса ҳам. Чунки инсоннинг қалбида шундай ҳолатлар (ғам, қайғу, хафагарчилик) бўладики, қалбдаги у ғам қайғули ҳолатларни наргиз гулининг ифоригина кетказади. (Сабабчи бўлади.)
_Бу гул деярли ҳаммани уйида бор! Халқ тили билан айтганда пиёз гул дейилади._
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
• Яхшиямки, замон ўтади, дардлар унутилади, яралар битади.
• Қалбингга хиёнат ҳанжари суқулиб, унинг оғриқли алами зирқиратган чоғда замон тўхтаб қолса нима қилардинг?!
• Яхшиямки, замон ўтади, дардлар унутилади, яралар битади.
Мавлоно Румий
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
Ёлғиз бўлмоқ гўзал. Шунингдек ошиқ бўлмоқ, одамлар билан бирга бўлмоқ ҳам гўзал. Бу икки холат бир-бирини тўлдиргувчидир, асло қарама-қарши эмас.
Ошо
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸
Ҳар ким қилса тариқатни даъвосини,
Аввал қадам шариатга қўймоқ керак.
Шариатнинг ишларини адо қилиб,
Андин сўнгра бу даъвони қилмоқ керак.
Аҳмад Яссавий
@Shams_Tabriziy
- Ошиқларга салом бўлсин
🌸