
SIRDARYOLIKLAR | Расмий канал
#Фойдали_пост
❗️
Пенсия қанча чиқишини билмоқчимисиз?
Қуйидаги формула орқали ҳар ким ўз пенсиясини тахминий ҳисоблаб кўриши мумкин
.
Кўпчилик пенсия қандай ҳисобланишини яхши тушунмайди. Аслида эса
бир нечта оддий қадам орқали ҳар бир фуқаро тахминий пенсия миқдорини ўзи ҳам ҳисоблаб кўриши мумкин.
Пенсия ҳисоблашда энг аввало
фуқаронинг ўртача иш ҳақи аниқланади.
☑️
Бунинг учун
фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давридан исталган кетма-кет 5 йил (яъни 60 ой)
олинади. Муҳими,
бу 5 йилни фуқаронинг ўзи танлайди
, одатда одамлар
энг юқори маош олган даврини танлайди.
☑️
Бироқ
10 йил аввалги иш ҳақи ҳозирги пул қийматига мос келмайди
, шу сабабли улар
ҳозирги қийматга келтириб қайта ҳисобланади.
Бу жараён
дисконтлаш
деб аталади.
☑️
Дисконтлаш учун
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори (ПҲБМ)
асос қилиб олинади. Бунда
ҳозирги ПҲБМ ўша вақтдаги ПҲБМга бўлинади ва коэффициент аниқланади
, кейин
ўша даврда олинган иш ҳақи шу коэффициентга кўпайтирилади.
☑️
Масалан, фуқаро
2019 йил сентябр ойида 2 500 000 сўм маош олган бўлсин.
Ўша вақтда
ПҲБМ 223 000 сўм
, 2024 йил сентябрда эса
428 000 сўм
бўлган. Шу ҳолда коэффициент
428 000 / 223 000 = 1,92
ни ташкил қилади. Демак,
2019 йилдаги 2 500 000 сўм маош ҳозирги қийматда тахминан 4 800 000 сўмга тенг бўлади.
☑️
Худди шу тартибда
танланган 5 йил давомидаги барча 60 ойлик иш ҳақи қайта ҳисобланади
, кейин
барча ойликлар қўшилиб 60 га бўлинади
ва натижада
фуқаронинг ўртача ойлик иш ҳақи аниқланади.
☑️
Шундан кейин
ёшга доир пенсия миқдори ҳисобланади.
Қонунга кўра,
пенсия ўртача иш ҳақининг 55 фоизи миқдорида белгиланади.
Лекин бу
фақат тўлиқ иш стажи бўлган тақдирда амал қилади.
Тўлиқ стаж
эркаклар учун 25 йил
,
аёллар учун 20 йил
ҳисобланади.
⏺
Агар фуқаро
белгиланган стаждан кам ишлаган бўлса
, пенсия ҳам пропорционал равишда камроқ ҳисобланади. Масалан, фуқаронинг
иш стажи 22 йил
, ўртача иш ҳақи эса
4 600 000 сўм
бўлсин. Аввало
4 600 000 сўмнинг 55 фоизи — 2 530 000 сўм
бўлади. Кейин бу сумма
22 / 25 коэффициентга кўпайтирилади.
Натижада фуқаро
2 226 400 сўм пенсия олади.
⏺
Агар фуқаро
белгиланган стаждан кўпроқ ишлаган бўлса
, ҳар бир қўшимча йил учун
пенсияга 1 фоиздан қўшиб борилади.
Масалан, фуқаро
35 йил ишлаган бўлса
, бу
10 йил ортиқча стаж
дегани. Шунда
55 фоизга яна 10 фоиз қўшилади ва жами 65 фоиз бўлади.
Агар ўртача иш ҳақи
4 600 000 сўм
бўлса, пенсия
4 600 000 × 65% = 2 990 000 сўм
ни ташкил қилади.
☑️
Яна бир муҳим жиҳат бор. Қонунга кўра
пенсия ҳисоблашда ўртача иш ҳақи чекланган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 31-моддасига
асосан пенсия ҳисоблашда
ўртача иш ҳақи ПҲБМнинг 12 баробаридан ошмаслиги керак.
☑️
Ҳозирги ҳисобда
ПҲБМ 428 000 сўм
бўлгани учун
пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган максимал иш ҳақи 5 136 000 сўм
ни ташкил қилади. Шунинг учун фуқаро
8 миллион ёки 10 миллион сўм маош олган бўлса ҳам
, пенсия ҳисоблашда
5 136 000 сўмдан юқори қисми ҳисобга олинмайди.
Шу тартибда фуқаро ўзининг иш стажи ва ўртача иш ҳақини билиб, тахминий пенсия миқдорини мустақил ҳисоблаб кўриши мумкин.
@Sirdaryoliklar_uz
📹
Ахборот 24 | Сирдарё вилоятида умумхалқ хайрия ҳашари
@Sirdaryoliklar_uz
#намозвақтлари
15-Март куни ўқиладиган
Намоз вақтлари.(Сирдарё вақти билан)
@Sirdaryoliklar_uz
#Долзарб
❗️
Интернетда хайрия қиляпман эхсон қиляпман деб ўйлаб чет элларга пул юбориб террористик группаларга билмасдан пул ўтказиб қўйиш мумкин экан
Бу ҳолат 8-10 йилгача қамоққа сабаб бўларкан
Хабарни тарқатинг, бирор жойга пул юборишдан олдин яхшилаб текширинг, ўрганинг, бу қабих ниятли одамлар эмасми билиб олинг, акс ҳолда қонун олдида жавоб берасиз
@Sirdaryoliklar_uz
❗️
Алимент тўловчиларга хорижга чиқишга рухсат берилади
Президент алимент мажбурияти бўлган одамларга ҳам хорижга чиқиб ишлаш имкониятини яратиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
@Sirdaryoliklar_uz
⛔️
‼️
Бир дона идиш ювиш губкаси бутун инсоният сонидан ҳам кўпроқ бактерияларни ўзида сақлаши мумкин
Губкани доимий тозалаб юриш ҳам хавфни сезиларли камайтирмайди, тўлиқ гигиенани сақлаб қолишнинг ягона йўли губкани ҳар куни алмаштиришдир.
@Sirdaryoliklar_uz
😱
ISHONCHDA SMARTFONLAR ARZON NARXLARDA!
Hali ham smartfon uchun oylik maoshingizni yig‘moqchimisiz? To‘xtang!
🛑
ISHONCHda
narxlar shunday arzonlashdi-ki, kelib ko‘rmaguningizgacha ishona olmaysiz.
📱
Eng so'nggi modellar
– cho‘ntakbop narxda.
⚡️
Tezkorlik
– qotmaydigan protsessorlar.
📸
Sifat
– har bir rasmingiz professional fotograflar olgandek.
📢
Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling
va
kuzatib boring
!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt
|
Instagram
|
Telegram
Batafsil:
📞
+998735152222
#Долзарб
cавол
Автомобиль
йўлларига
ўзбошимчалик
билан сунъий нотексик ўрнатиш
мумкинми
?
@Sirdaryoliklar_uz
❗️
Бугун "метан заправкалар" 12:00дан 16:00гача ишлайди. Водийда эса йўқ (ҳокимлар билан келишиб, газ босимига қараб) —
Энергетика вазирлиги
@Sirdaryoliklar_uz