
To’rtko’l So'fi Oxun masjidi
Жазо хақдир
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб айтди:
– Менинг қулларим бор. Улар ёлғон гапиришади, хиёнат қилишади ва осийлик қилишади. Мен уларни сўкаман, ураман. Энди қиёматда менинг ҳолим қандай бўлур?
– Қиёмат куни бўлганида сенга қилган хиёнатлари, осийликлари, ёлғонлари ва сенинг уларга берган жазоларинг ҳисоб қилинади. Агар сенинг жазойинг уларнинг гуноҳлари миқдорида бўлса, сенга кифоя бўлади, ҳеч нарса қилинмайди. Агар жазойинг уларнинг гуноҳи миқдоридан ошиб кетса, ўша ортган миқдорда улар сендан қасос олурлар.
Киши уввос солиб йиғлаб юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– Аллоҳнинг мана бу Каломини ўқимаганмисан?
“Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар
(амал)
ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз”
(Анбиё сураси, 47-оят).
– Эй Аллоҳнинг Расули, – деди у киши, – сизни гувоҳ қилурманки, улар озоддур!
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан
.
t.me/TortkolMasjidi
#муфтий_минбари
📹
Расулуллоҳ ﷺ доим ўқиган суралар
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅
Улашинг:
@diniysavollar
ҲИДОЯТ ТОПИШ ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓
CАВОЛ: Имон, ихлос Аллоҳ таолодан бериладими ёки инсон ҳаракат қилиб эришадими?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло бандага ҳидоятни Ўзи бериши, Ўзи ҳидоят қилган кишини ҳеч ким адаштира олмаслиги ҳақида бир қанча оятлар бор. Аммо, Аллоҳ таолони борлиги ва бирлигига далолат қиладиган бир қанча аломатлар бўла туриб, Аллоҳга имон келтирмагани учун киши гуноҳкор бўлади. Демак, “Ҳидоят Аллоҳдан” дегани – Аллоҳ таоло Ўзининг борлиги ва бирлигини англатиб турадиган оятларни нозил қилиши деганидир. Лекин бандалар ўзлари шунча аломатларни кўрмаслиги, билмаслиги – Аллоҳни ҳидоят бермагани эмас, балки, банда ўзи берилган имонни, ҳидоятни топа олмагани ҳисобланади.
Хулоса шуки, бандага Аллоҳ таоло яхшилик ёки ёмонлик, имон ёки куфрни танлаш ихтиёрини берган. У ана шу ихтиёрини шариатда яхши саналган ишларга боғласа, савоб олади, агар қайтарилган ишларга боғласа, ман қилинган ишни ихтиёр қилгани учун жавобгар бўлиб қолади. Шунга кўра ким шариат белгилаган йўлдан юрса, савобга эришади, нафси хоҳлаган йўлдан юрса, шариат кўрсатмасига бўйинсунмагани учун жазога гирифтор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/TortkolMasjidi
#Кун_дуоси
Сафарга чиқишни хоҳлаганда айтиладиган дуо
Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарни хоҳлаб ўринларидан турадиган бўлсалар
اللهُمَّ إِلَيْكَ تَوَجَّهْتُ، وَبِكَ اعْتَصَمْتُ؛ اللهُمَّ اكْفِنِي مَا هَمَّنِي وَمَا لاَ أَهْتَمُّ لَهُ، اللهُمَّ زَوِّدْنِي التَّقْوَى، وَاغْفِرْ لِي ذَنْبِي وَوَجِّهْنِي للخَيْرِ أَيْنَمَا تَوَجَّهْتُ
«Аллоҳумма илайка таважжаҳту ва бика иътасамту, Аллоҳумма икфиний ма ҳамманий ва ма ла аҳтамму лаҳу, Аллоҳумма заввидний тақво вағфирлий занбий ва важжиҳний лил хойри айнама таважжаҳту»
, деб айтардилар.
Маъноси: «Эй Раббим, Сенга юзланиб, Сенга илтижо қиламан. Эй Раббим, мени ташвишга солган ва аҳамият бермаган нарсамдан Ўзинг кифоя қилгин. Эй Раббим, тақвоимни зиёда қилгин, ва гуноҳларимни кечиргин. Қаерда юзлансам, яхшиликка юзлантиргин.
Табароний ривояти.
https://t.me/TortkolMasjidi
💐
Ассаламу алайкум ва
рахматуллохи ва баракотух.
Пайшанба тонги муборак бўлсин!
📆
11.12.2025 —
мелодий-шамсий йил.
(Декабрь ойи)
☀️
20.06.1447 —
хижрий-камарий сана.
(Жумодус соний ойи)
⏰️
АЗОН ВАҚТЛАРИ
⏰️
⏱
Бомдод - 06:00
⏱
Қуёш - 07:25
⏱
Қиём - 12:09
⏱
Пешин - 12:50
⏱
Аср - 15:05
⏱
Шом - 16:50
⏱
Хуфтон - 18:10
🕋
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🕋
Бомдод — 06:40
Пешин — 13:00
Аср — 15:15
Шом — 16:50
Хуфтон — 18:20
Янги кунга етказган
Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!.
🕌
Тўрткўл қишлоғи, "Сўфи Охун" жоме масжиди
https://t.me/TortkolMasjidi
#Muslim_podcast
📱
🗣
YANGI NARSA HAR DOIM HAM BID'ATMI
❓
🎙
Ekspert:
Yorqinjon domla Jumaboev
– Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
🥺
Telegram
|
🛍
Instagram
|
🤪
Facebook
|
😍
YouTube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
☝️
Энг бахтли одамлар ким? Билиб олинг:
– Энг бахтли одам
– намозини хушуъ билан, бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир.
– Энг бахтли одам
– ота онасига яхшилик қилиб, уларнинг ҳаққига ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир.
– Энг бахтли одам
– ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир.
– Энг бахтли одам
– дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир.
– Энг бахтли одам
– қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир.
– Энг бахтли одам
– Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир.
– Энг бахтли одам
– Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир.
t.me/TortkolMasjidi
Ҳамма нарса биз орзу қилгандек бўлавермайди. Лекин биз “
Аллоҳ бизга гўзалроғини яшириб қўйган
” деган ишончдамиз.
t.me/TortkolMasjidi
Қуръонга_муҳаббат
Усмон розияллоҳу анҳунинг сийратларига назар солинг:
• Қуръонни жамладилар;
• Уни ёйишни йўлга қўйдилар;
• Сўнг Унинг бағрида вафот топдилар
.
Ким бир нарсадан ажралмай, унга одатланса, ўша нарса билан вафот топади.
t.me/TortkolMasjidi