
Uychi 24 | Уйчи 24| rasmiy kanali
Uychi tumanidagi 1-raqamli rasmiy kanal
Murojaat
👉
@Uychi24_bot
Kun davomida eng sara va qiziqarli yangiliklar tafsiloti bilan tanishtirib boramiz.
O‘zbekiston Respublikasida ommaviy axborot vositalari erkindir.
(OAV Qonuni 5-modda)
Ўзбек доирасига қарши, 3 та араб ноғораси.
👏🏻
👏🏻
👏🏻
👏🏻
доирачи акамизга респект!!!
Ўзбегимнинг кийниши, санъати, чолғу асбоблари, қадриятлари, феъл -атвори ҳам ўзига хос! Бизга ҳеч қайси миллатдан андоза олишнинг кераги йўқ!
🔴
@UYCHI_24
Ибодат фақат масжидда сажда қилиш ёки дуо билан чекланмайди.
Ибодат — Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, халқнинг манфаатини ўйлаш, ҳалол меҳнат қилиш, ота-онани риоя қилиш, фарзандни етиштириш ҳамдир.
Кимки юрти равнақи, оиласи фаровонлиги, халқнинг эртаси учун тинмай меҳнат қилаётган бўлса — унинг ҳар бир тирсак тери ҳам Аллоҳ йўлидаги амал, ибодатдек савобли иш ҳисобланади.
Ота-онасини рози қилган инсон — Аллоҳнинг ризолигини топувчи инсон. Бола-чақаси учун ҳалол ризқ излаган инсон жим ўтириб, ибодат қилган инсондан афзалроқдир!
Ҳақиқий ибодат —ҳақиқатга, меҳнатга ва ватанпарварликка қўшилган ниятдир.
Шундай экан, ким юрти учун, халқи учун, оиласи учун ҳалол тиришса, у ҳар куни ибодатда!
🔴
@UYCHI_24
Ҳайдовчилар учун энг керакли маълумотлар!
❓
Қачон матор мойини алмаштириш керак?
❓
Каробкадаги мойни қачон алмаштириш керак?
❓
Тормоз суюқлигини қачон алмаштириш керак?
❓
Антифризни қанча вақтда алмаштириш керак?
❓
Рулни мойини қанча вақтда алмаштириш керак?
Барча саволларга жавоб, батафсил видео орқали билиб олинг ва ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг.
🔴
@UYCHI_24
Ҳурматли фуқаролар!
Уйчи тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими шуни маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 qbk 29 мартдаги давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 192-сонли қарори билан мавжуд ажратилган ер майдонларида шаҳарсозлик норма қоидаларига амал қилмаган ҳолда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган ҳар қандай бино ва иншоотларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига асосан жавобгарлик белгиланган бўлиб, жисмоний шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг
150
баробаригача, юридик шахсларга
200
баробаригача жарима белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар қандай якка тартибдаги тураржой ва нотураржойларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан аввал шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ якунлагандан сўнг амалга оширишингиз сўралади.
Б.Урунов,
Уйчи тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.
🔴
@UYCHI_24
#ибрат
25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни.
Ички ишлар ходимлари
Қадамидан сачрар учқун,
Салобатли одимлари.
Бедор юрар тинчлик учун
Ички ишлар ходимлари.
Қайда деманг, турар ҳозир,
Йўлимизда сергак нозир,
Чидамлилик эрга хосдир,
Ички ишлар ходимлари.
Жиноятлар бўлади фош,
Тошдан қаттиқ эрур бу бош,
Ахир, ҳар ким беролмас дош,
Ички ишлар ходимлари.
Сизда темир интизом бор,
Қонун бирла ҳам низом бор,
Касбингизга эҳтиром бор,
Ички ишлар ходимлари.
Бир сафдаги елкадошим,
Сиз-ла етар кўкка бошим,
Мундирдаги сабр-бардошим,
Ички ишлар ходимлари.
©️
Вафо Мўмин
🔴
@UYCHI_24
Кеча оламдан ўтганларнинг бугунги тонг учун кўплаб режалари бор эди..
Бугун тонгда ўтганларнинг бугун кечга режалари бор эди...
🔴
@UYCHI_24
#Ibrat
#ijtimoiy_rolik
🎬
Dunyo ishlari hechqachon tugamaydi
Onangizning diydoriga tuyib qoling
🔴
@UYCHI_24
“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга тушди
Фуқаролар эндиликда
уйдан чиқмасдан туриб масофадан Ҳаж сафарига навбатга ёзилиш имконияти яратилди
. Бу орқали ташкилотларга овора бўлиб бориш, ҳужжатлар йиғиш ва қоғозбозлик каби турли бюрократик жараёнларга
барҳам берилди.
Талабгорлар 2 хил усулда:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали —
my.gov.uz
ва
haj-umra.gov.uz
сайти орқали электрон навбатга ёзилиши мумкин.
🔴
@UYCHI_24