
УМР ДАФТАРИМ
ШАМОЛЛАГАНДА САМАРАЛИ ТАБИИЙ РЕЦЕПТ
☑️
Уни тайёрлаш жуда оддий, аммо таъсири шунчаки ажойиб.
☑️
Тайёрлаш
: Биз стаканга 1 ош қошиқ малинали мураббо, 1 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ лимон шарбати 1 та аспирин таблетка. Устидан қайноқ сув қуйинг ва аралаштиринг ва ичинг. Тезда кўрпа остида ва хотиржам телевизор томоша қилинг. Эрталаб соғлом уйғонинг!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
Кока-Кола ва 32 та тиш
✅
Кока-Кола таркибидаги фосфор кислотаси тишни пломба қилишдан аввал тиш эмалини эритишда фойдаланилади.
✅
“Афсоналарни барбод қилувчилар” («Разрушители мифов») теледастурининг биринчи мавсуми бешинчи сонида “Кока-Кола” тишни бутунлай емириши мумкинлиги ҳақида тадқиқот ўтказган ва натижада тиш емирилган.
✅
Хулоса қилиб айтганда, кўп Кола ичманг, камшик бўлиб қоласиз.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
Каравотингиз ёнига бир бўлак лимон қўйсангиз, шундай бўлади!
Лимонни 4 та тенг бўлакка бўлиб, устига туз сепиб, каравот ёнидаги стол ёки тунги стол устига қўйиб қўйсангиз бўлди! Натижа сизни узоқ куттирмайди!
• Чарчоқларингиз йўқолганини ҳис қиласиз.
• Aқлий қобилиятлар яхшиланади
• Энергия ва оптимизмнинг кўтарилишини ҳис қиласиз
• Ётоқхонангизга ҳеч қандай ҳашарот яқинлашмайди
• Юқори қон босимини унутасиз
• Ҳонадаги хаво микроблар йўқолади.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
#zikr_ramazon_tasbeh_duo
Рамазон зикр ва дуолари
Солиҳлар рамазон ойида қуйидаги зикрларни кўп айтардилар:
1.
"Лаа илаҳаа иллаллоҳу ва настағфируллоҳ”
.
2. "Насалукал жанната ва наъузу бика минаннар".
3. "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу, астағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минаннар"
.
"Рамазон ойида бир марта тасбеҳ айтиш бошқа ойлардаги мингта тасбеҳдан афзалдир"
(Ибн Абу Дунё. “Фазоилу Рамазон”).
✍️
Устоз
Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
ҚИРҚ ФАРЗ
Ислом беш фарзни ўз ичига олади:
1. Имон.
2. Намоз.
3. Рўза.
4. Закот.
5. Ҳаж.
Имон еттита фарздан иборат:
1) Аллоҳга;
2) Аллоҳнинг фаришталарига;
3) Аллоҳнинг китобларига;
4) Аллоҳнинг пайғамбарларига;
5) Охират кунига;
6) Тақдирга, яъни яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига;
7) Ўлимдан кейин қайта тирилмоққа ишониш..
Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни сочлардан холи жойларини ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.
4. Оёқларни тўпиқлари билан бирга ювиш.
Ғуслнинг фарзлари
1. Оғизни яхшилаб чайиш.
2. Бурунни ачишгунча яхшилаб чайиш.
3. Баданнинг ҳамма жойини қолдирмасдан ювиш.
Таяммумнинг фарзлари
1. Ният.
2. Пок тупроқни қасд қилиш.
3. Икки қўлни пок тупроққа уриб юзга суриш.
4. Қўлларни яна тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.
Намознинг фарзлари ўн иккитадир.
Олтитаси намоз ташқарисида, олтитаси намоз ичида.
Намоз ташқарисидагилар «шарт», ичидагилар «рукн» дейилади.
Намознинг олти шарти
1. Таҳорати йўқнинг таҳорат олиши, жунуб бўлганнинг ғусл қилиши.
2. Бадан, кийим ва намоз ўқиладиган жой тоза бўлиши.
3. Аврат ёпиқ бўлиши.
4. Қиблага қараб туриш.
5. Ўз вақтида ўқиш.
6. Ўқийдиган намозига ният қилиш.
Намознинг олти рукни
1. Ифтитоҳ такбири.
2. Қиём.
3. Қироат.
4. Руку.
5. Сажда.
6. Қаъда (сўнгги ўтириш).
Қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш.
2. Амри маъруф, наҳйи мункар.
3. Ҳалол меҳнат қилиш.
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш.
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
❗️
АСР НАМОЗИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
🕌
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аср намозини ўтказиб юборган одам оиласидан, бойлигидан айрилган киши кабидир”,
деганлар.
🔥
Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди.
✅
Аслида ҳар қандай намозни ҳам вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аммо аср намозига яна ҳам аҳамиятли бўлиш зарур.
Чунки бошқа ҳадисда аср намозини қазо қилганни амаллари ҳабата
(бекор)
бўлибди, дейилган.
✍
Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.
Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади".
Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!
----
Изоҳ:
Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
Нишонга урилган гаплар: “Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”
Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!
*
Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”
*
Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан
*
Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!
*
Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!
*
Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.
*
Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ
*
Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*
Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.
*
Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ
*
Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш
*
Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»
*
Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.
*
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)
*
Нозимжон Иминжонов
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
КЎРНАМАК
Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Булар доимо одамлар орасида янграйдиган гап.
Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак, нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим...
Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофдаги нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.
Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.
Инсонни икки нарса ҳор қилар экан:
МИННАТ – қилган яхшилигини юзига солиш.
ТАЪМА – одамлардан нимадир кутиш.
Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.
Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.
Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап менга қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.
Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан, - дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай. Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.
Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.
Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, одамларни ўзига эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.
Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.
Саид Ислом
#Мулоҳаза_учун
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.
• Соддалик қилиб ҳаммага муаммоларингизни айтаверманг!
•Сирингизни очаверманг!
- Аҳволларинг яхшими?-, деган савол кўпинча сизнинг аҳволингизни билиш учун берилмайди, балки шунчаки сухбатни бошлаш учунгина қўлланилади холос...
Мусулмон содда бўлиши мумкин, лекин ахмоқ бўлмаслиги керак.
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash
- Кунлик дуолар канали.