Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

Xadislar_TV
Rasululloh ﷺ dedilar: 𝐁𝐢𝐳𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐭𝐭𝐚 𝐡𝐚𝐝𝐢𝐬 𝐞𝐬𝐡𝐢𝐭𝐢𝐛, 𝐛𝐨𝐬𝐡𝐪𝐚𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐲𝐞𝐭𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚𝐧 𝐤𝐢𝐬𝐡𝐢𝐧𝐢 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡 𝐍𝐮𝐫𝐥𝐚𝐧𝐭𝐢𝐫𝐬𝐢𝐧! Hamkor kanallarimiz: ↓↓↓ ➥ @Globaltahliluz 📆 ➥ @Oyat_TV 📖 ➥ @Zikrlar_Duolar 📿 ➥ @imombuxoriyvaqfi 💰
Subscribers
3 804
24 hours
24
30 days
-123
Post views
983
ER
0,26%
Posts (30d)
Characters in post
1 251
September 04, 13:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

🟢
Силаи раҳм қилишлик фарзи айн!
🚀
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
📷
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

September 03, 13:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#️⃣
8️⃣
1️⃣
5️⃣
☪️
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлик алоқасини узган жаннатга кирмайди».
✍️
Бухорий ривояти
📚
Имом Заҳабий роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ким бой бўлиб, камбағал қариндошларидан такаббурлик қилиб алоқани узса, уларга хайр-еҳсон қилмаса, мазкур ҳадиси шарифдаги таҳдид унга ҳам тааллуқли бўлиб, у жаннатга киришдан маҳрум бўлади. Магар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилиб, қариндошларига эҳсон қилганлар бундан мустасно».
📖
Аллоҳ таоло айтади: «Ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан сақланингиз)!» (Нисо 1).
📖
«Агар (иймондан) юз ўгирсангизлар, яқинки, сизлар ерда бузғунчилик қилурсизлар ва қариндош-уруғларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узурсизлар! Ундай кимсаларни эса Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини панднасиҳат этишидан) кар, кўзларни эса (тўғри йўлни кўра олмайдиган) кўр қилиб қўйгандир» (Муҳаммад 22–23).
📖
«(Бу оятлардан) фақат Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва мийсоқваъдаларини бузмайдиган ақл эгаларига эслатма олурлар. Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни, қариндош-уруғлар билан алоқани) боғлайдилар. Парвардигорларидан қўрқадилар ва оғир ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқиб, (доим чиройли амаллар қилишга интиладилар)» (Рад 20–21).
📚
Расулуллоҳ ﷺ: «Мени ҳақ (дин) билан юборган Зотга қасамки, силаи раҳмга (хайр-эҳсонга) муҳтож қариндошлари бўлатуриб, бошқаларга эҳсон қиладиган кишининг садақасини Аллоҳ қабул қилмайди. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундай кимсага қиёмат куни Аллоҳ қарамайди», деганлар (Табароний ривояти).
📚
Пайғамбар ﷺ: «Қайси бир инсон қариндошининг олдига бориб, Аллоҳ унга ато этган фазл-бойлигидан сўраса-ю, у бахиллик қилса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан «шужў» деб номланган илон чиқаради. Илон уни чақиб, бўйнига ўралиб олади», деганлар (Табароний ривояти).
🔘
Киши агар фақир бўлса, қариндошларини зиёрат қилиш, ҳолларидан хабар олиш билан алоқани боғлаш керак. Зеро, қариндошлар билан алоқани боғлаш буюрилган. Бу иш иймондандир.
📚
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган экан, қариндошлари билан алоқани боғласин», дедилар» (Муттафақун алайҳ).
🔘
Қариндошлар билан алоқани боғлаш ризқнинг зиёда, умрнинг узун бўлишига сабабдир ва у ёмон ўлимдан сақлайди.
📚
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар ﷺ: «Кимки умри узун, ризқи кенг бўлиши ва ёмон ўлимдан сақланишидан хурсанд бўлса, Аллоҳга тақво қилсин ва қариндошлари билан алоқани боғласин», деганлар (Аҳмад ва Баззор ривояти).
📚
Оиша (розияллоҳу анҳо) айтадилар: «Пайғамбар ﷺ: «Раҳм (қариндошлик) Аршда муаллақ туради ва: «Мени боғлаганни Аллоҳ боғласин, мени узганни Аллоҳ узсин», дейди», деганлар» (Муттафақун алайҳ).
🔘
Қариндошлар билан алоқани узиш тез орада жазоланишнинг, уқубатга учрашнинг асосий сабабларидан биридир.
📚
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар ﷺ: «Аллоҳ гуноҳкорга охират учун ҳозирлаб қўйган уқубатдан ташқари бу дунёда ҳам тезда жазо беришига зўравонлик ва қариндошлар билан алоқани узишдан кўра муносиброқ гуноҳ йўқ», дедилар (Термизий ривояти).
✍️
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг мавлоси – озод қилган қул Сулаймон айтади: «Пайшанба оқшоми – жумага ўтар кечасида даврамизга Абу Ҳурайра келдилар-да: «Орамиздан туриб кетмагунча қариндоши билан алоқани узган ҳар бир киши қийин аҳволда қолади», дедилар. Бу сўзни уч маротаба такрорласалар ҳам, ҳеч ким ўрнидан қимирламади. Кейин бир йигит туриб, икки йилдан бери алоқасини узиб қўйган аммасининг олдига келди. Ҳузурига киргач, аммаси: «Эй жиян, қайси шамол учирди?!» деб сўради. У: «Абу Ҳурайра шундай-шундай деди», деган эди, аммаси: «Бориб сўра-чи, нега бундай деди экан?» деди. У бориб сўраган эди, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг жавоби қуйидагича бўлди: «Пайғамбар ﷺнинг шундай деганларини эшитдим: «Бани Одам амаллари ҳар пайшанба оқшоми (жумага ўтар кечаси) Аллоҳ таборака ва таолога рўбарў қилинади. Шунда қариндошлари билан алоқани узган кишининг амали қабул қилинмайди», дедилар» (Бухорий ривояти).
📚
"Гуноҳи кабиралар" китобидан.
🚀
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
📷
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

September 02, 13:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

🟢
Шайтон кибр сабабли кофир бўлди!
🚀
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
📷
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

September 01, 17:13

https://t.me/mazlumalar_hol1

September 01, 14:53

#️⃣
7️⃣
1️⃣
8️⃣
🤲
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Асирни озод қилинглар. Очни овқатлантиринглар. Касални зиёрат қилинглар».
✍️
Бухорий ривояти (Абу муса розияллоҳу анҳудан)
✍️
️Имом Молик раҳматуллоҳ алайҳ айтадилар: «Инсонларга асирларни барча молларини фидяга бериб…

September 01, 13:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#️⃣
8️⃣
1️⃣
4️⃣
☪️
Расулуллоҳ ﷺ: «Кимнинг қалбида зарра мисқолича кибр бўлса, у жаннатга кирмайди», деганларида, бир киши: «Киши кийими яхши ва пойафзали яхши бўлишини истайди (бу амали ҳам кибр-ҳавога кирадими?)», деганида, у зот: «(Йўқ, бу амали кибр эмас). Албатта, Аллоҳ кўркамдир. Ва кўркамликни яхши кўради. Аслида кибр ҳақ сўзни рад этиб, одамларга паст назар билан қарашдир», дедилар.
✍️
Муслим ривояти (Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан)
📚
Имом Аҳмадни ривоятида Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Кимнинг қалбида хардал уруғининг бир мисқолича кибр бўлса, Aллоҳ ундай одамни дўзах ўтига улоқтиради».
📖
Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ – кибрдир. Аллоҳ таоло айтади:
«Эсланг, (эй Муҳаммад!) Биз фаришталарга: “Одамга сажда қилингиз!» – деб буюришимиз билан улар сажда қилдилар. Фақат Иблис бош тортиб, такаббурлик қилди ва кофирлардан бўлди”»
(Бақара сураси, 34-оят).
📚
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар: “Ким Аллоҳ ризолигидан бошқа нарса учун илм ўрганса ёки у билан Аллоҳдан бошқани ирода қилса, жойини жаҳаннамдан тайёрлайверсин” (Термизий ривояти).
📚
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки ўзини бошқалардан афзал, деб билса, ёки кибр-ҳаво билан юрса, Аллоҳ таборак ва таолони ғазабланган ҳолда учратади» (Табароний ривояти).
❗️
Кибрнинг турлари кўп, кимдир мол-дунёси билан, кимдир илми билан, амали билан, гўзаллиги билан кибрланади. Буларнинг барчаси ҳаромдир. Илм кибрга сабаб бўладиган асосий омиллардан биридир. Илмнинг инсонлар наздида, Аллоҳ таоло ҳузурида қадри улуғ. Шундай экан, илмнинг кибри бўлиши мумкинми?
Аллоҳ розилигидан бошқа нарса учун илм ўрганиш шайтоннинг ишидир. Билгинки, гуноҳларни унутиш кибрга сабаб бўлади. Кибрнинг зидди тавозе бўлиб, самимиятли, камтарин бўлиш мақталган амал. Бу Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, Расулуллоҳ ﷺ наздиларида ҳам, инсонлар олдида ҳам олқишланади. Камтарлик туфайли инсон кимлигини ангаб етади. Чунки тавозели бўлиш, риёдан йироқ туриш анбиёлар, авлиёлар ва солиҳ кишиларнинг ахлоқидир.
📚
Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Беписанд мутакаббир шахсга тавозе кўрсатувчилар золимларнинг золимидир!».
📚
Аҳнаф ибн Қойс раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Икки марта бавл йўлидан ўтган махлуқ (инсон) кибр қилишига ажабланаман!».
🖋
Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кимнинг гуноҳи шаҳват сабабидан бўлса унинг тавбасига умид бор. Чунки Одам алайҳиссалам ҳам егулик шаҳвати сабаб гуноҳ қилиб тавба қилдилар. Аммо кимнинг гуноҳи кибр сабабидан бўлса, унинг малъунлиги хавфи бор. Чунки Иблис ҳам кибр сабаб гуноҳ қилиб малъун бўлди».
📝
Кибрнинг зарарлари:
1️⃣
Кибр Аллоҳ таолонинг ғазабига олиб борувчи йўлдир.
2️⃣
Кибр нафснинг паскашлиги ва юзтубан кетганлиги аломатидир.
3️⃣
Кибр Аллоҳ таолодан ва одамлардан узоқ бўлишга сабабдир.
4️⃣
Кибр дўзах азобига дучор қилади.
5️⃣
Кибр ҳалокатга етакловчи ва умрнинг баракасини кетказувчи омилдир.
6️⃣
Кибр ўз эгасини Аллоҳ таолонинг тоатидан узоқлаштиради.
7️⃣
Кибр ўз эгасини Аллоҳнинг раҳматидан қувади.
🚀
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
📷
𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦