
ХИКМАТЛАР ОЛАМИ
•Агар бизга икки дунёни ҳадя этсалар ҳам, биз буни саҳар чоғидаги айтиладига биргина "Аллоҳ" Каломига алишмаймиз!
©
Боязид Бистомий ҳазратлари Қуддиса Сирруҳу.
@Xikmatlarr_uz
•Одамлар дунё билан машғул бўлишса, сен охират билан шуғуллан.
•Одамлар зоҳирини зийнатлаш билан овора бўлсалар, сен ботин зийнати билан машғул бўл.
•Одамлар қасрлар қуриш билан банд бўлишса, сен қабрни обод қилиш билан машғул бўл.
•Одамлар кишилар айбини айтиш билан банд бўлишса, сен ўз айбларинг билан машғул бўл.
•Одамлар махлуқотлар хизмати билан машғул бўлишса, сен Холиқ хизмати билан банд бўл!
©
Иброҳим ибн Адҳам рохимахуллох.
@Xikmatlarr_uz
•Моддий ризқлар бомдоддан кейин, маънавий ризқлар эса асрдан кейин тақсимланади.
©
Имом Шаъроний қуддиса сирруҳу.
@Xikmatlarr_uz
Шайтон, ташқаримизда бизни адаштириш учун, йўлимизни пойлаётган қўрқинчли бир махлуқ эмас, балки ичимиздаги биргина овоздир. Шайтонни фақатгина ўзингда, ичингда изла, бошқалардан, ташқаридан эмас.
Ва унутма, нафсини таниган батаҳқиқ Роббисини танийди. Бошқалар билан эмас, фақатгина ўзининг айби билан банд бўлган инсон, оқибатда мукофот ўлароқ Роббисини танийди.
©
Шамс Табризий Куддусу сирруху.
@Xikmatlarr_uz
•Олам валийлардан ҳоли бўлмайди. Агар олам бир лаҳза валийларсиз қолса йўқ бўлиб кетади...
©
Ғавсул аъзам Ҳазрат Абдулқодир Жийлоний қуддусу сирруху.
@Xikmatlarr_uz
•Бизнинг йўлимиз ишқ йўлидир.
Бу йўлга ақл билан кирилади, кейин ақлдан чиқилади,
Қалб билан давом этилади.
©
Топдиқ Эмро Ҳазратлари
Раҳматуллоҳи Алайҳ
@Xikmatlarr_uz
محمد صلى الله عليه وسلم
اللهم صل على سيدنا محمد و سلم
@Xikmatlarr_uz
•Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизни ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки, сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса ўз буюклигига лойиқ салавот айтади.
Аллоҳ таолонинг биргина салавоти, сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса қандай бўлади-а!!!
Чунки Пайғамбаримиз: "Ким менга бир марта салавот айтса Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади", деганлар.
(Аллоҳ таолонинг бандаларига айтган салавоти-раҳматидир.)
©
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий рохимахуллох.
@Xikmatlarr_uz
•Кимки тасбеҳда давомий бўлса, юзи гўзаллашади. Кимки ҳамд айтишда давомий бўлса, унга хайр, яхшиликлар ёғилади. Кимки истиғфорда давомий бўлса, унинг учун ёпиқ эшиклар очилади.
©
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ.
@Xikmatlarr_uz
•Аллоҳнинг шундай қуллари борки, Тангри уларни қизғонгани ва жуда буюк бўлганлари туфайли кўринмайдилар. Бироқ улар ҳақиқатни излаган инсонларни мақсадларига етиштирадилар.
©
Мавлоно Жалолиддин Румий Куддусу сирруху.
@Xikmatlarr_uz