Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Yakkabog'News

Yakkabognewsuz
Мурожаатлар 👉 @Sardor_blogus Хурматли Яккабоғликлар! туманимиздаги ўзгаришлар, янгиликлар, ислоҳотлар ва мурожаатларни биз билан кузатинг! YakkabogʻNews хабарлар маркази.
Subscribers
13 400
24 hours
100
30 days
400
Post views
1 537
ER
11,47%
Posts (30d)
168
Characters in post
956
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
March 12, 16:25

🌸
НАВРЎЗ САЙЛИГА МАРҲАМАТ!
Азиз тумандошлар! Барчангизни баҳорий янгиланиш ва яшариш айёми — Наврўз муносабати билан ташкил этилаётган катта шодиёнага таклиф этамиз!
🗓
Қачон: 15 март куни
🕙
Вақти: Соат 10:00 да
📍
Манзил: А.Темур шоҳ кўчаси, «Марказий ўйингоҳ»
💥
Баҳорий кайфият ва унутилмас лаҳзаларни ўтказиб юборманг!
Барчани кутиб қоламиз!
Яккабоғликларга қўшилинг
👇
https://t.me/Yakkabognewsuz

March 12, 04:52

Cубсидия олиш учун аризалар ҳар йили 16 мартдан 1 декабргача қабул қилинади
📑
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-29-сон Фармони
билан ипотека тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор янги тартиблар белгиланди.
🔷
Энг аввало,
кўп квартирали уйлардан хонадон сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилади.
Фуқароларнинг субсидия олишга мос келиши
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “
subsidya.idm.uz
” ахборот тизими орқали автоматлаштирилган тарзда баҳоланади.
🔷
Фармонга асосан
бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори ҳам белгилаб қўйилди.
Яъни:
🔹
Тошкент шаҳрида — 480 млн сўмгача
🔹
Ҳудудларда — 380 млн сўмгача
🔷
Шунингдек,
2026 йил 1 апрелдан бошлаб ипотека кредитлари бюджет маблағлари ҳисобидан расмий даромадга эга фуқароларга ажратилади.
Бунда муҳим шарт киритилди:
фуқаро ижтимоий солиқни тўлаб келган бўлиши керак.
Бу талаб босқичма-босқич жорий қилинади:
🔹
2026 йилда — сўнгги 1 йил
🔹
2027 йилда — сўнгги 2 йил
🔹
2028 йилдан бошлаб — сўнгги 3 йил
давомида ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам ипотека кредитидан фойдаланиши мумкин бўлади.
🔷
Фармон билан яна бир
янги механизм — “ипотека омонати”
тизими жорий этилиши ҳам белгиланди.
2026 йил 1 июлдан бошлаб йил охиригача
хорижий тажриба асосида фуқароларнинг ўз маблағларини олдиндан жамғариб, кейин ипотека олишини рағбатлантириш бўйича
тажриба-синов тартибида ипотека омонати
механизми ишга туширилади. Бу механизм қуйидагича ишлайди:
🔷
Субсидия олиш бўйича ижобий хабарнома олган фуқаролар банкда ипотека омонати очади.
🔷
Ушбу омонатга
ипотека кредити бўйича талаб қилинадиган дастлабки бадал суммасининг бир қисми
жамғарилади.
🔷
Омонат
12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга шакллантирилади.
🔷
Шу билан бирга,
давлат субсидиялари ҳам ушбу омонатни шакллантириш учун олдиндан ўтказиб берилиши мумкин.
Банкдаги ипотека омонати маблағларига
тижорат банклари томонидан бозор ставкасида фоиз ҳисобланади.
Омонат давомида жамғарилган маблағлар ва фоизлар
ипотека кредити бўйича дастлабки бадални шакллантиришга йўналтирилади.
Агар омонат муддати тугагунча
фуқаро ипотека орқали квартира сотиб олмаса
, омонатдаги маблағлар
ҳисобланган фоизлари билан бирга фуқарога ва давлат бюджетига тегишли қисмига мувофиқ қайтарилади.
🔷
Шунингдек, ипотека кредитлари ажратилгандан кейин
дастлабки 5 йил давомида кредит фоизларининг Марказий банк асосий ставкасидаги қисмидан ошган қисми учун давлат субсидиялари тўлаб берилади.
🔷
Фармонга мувофиқ,
2026 йил 1 июнга қадар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк ва Адлия вазирлиги
ипотека омонати бўйича тажриба-синов тартибини белгилайдиган алоҳида низомни ишлаб чиқиб тасдиқлайди.
🔷
Шу билан бирга,
ипотека кредитларини қайта молиялаштириш лимити 15 фоизга оширилади;
🔷
2026 йил учун ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади;
🔷
Cубсидия олиш учун аризалар ҳар йили 16 мартдан 1 декабргача қабул қилинади.
🔷
Фармонда яна бир муҳим қулайлик белгиланди.
Ипотека кредити асосида сотиб олинган уйга фуқароларни доимий рўйхатга қўйишга рухсат берилади.
Бу
уй эгасининг аризаси ва гаров олувчи банкнинг розилиги асосида амалга оширилади.
🔷
Шу билан бирга,
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”нинг устав капитали 2030 йилга қадар 5 триллион сўмга етказилади.
Бу маблағлар
давлат бюджети ва тижорат банклари маблағлари ҳисобидан
шакллантирилади.

March 12, 04:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Yakkabog‘ tumani Markaziy o‘yingohi haqida tayyorlangan video kontent
📸

March 12, 04:46

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 24 февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида илгари сурилган муҳим ташаббуслар
1.
Ҳар пайшанба – вазирлик, идора ва ҳокимликларда “
Ёшлар куни”
бўлади.
2.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча
200 миллион доллар
маблағ ажратилади.
3.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори
100 миллиондан
300 миллион сўмгача
оширилади.
4.
Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит ажратиш миқдори
10 миллиард сўмгача
кўпайтирилади.
5.
Инновацион стартап лойиҳаларига
100 минг долларгача
инвестиция киритишга рухсат берилади.
6.

Келажак тадбиркори”
дастури доирасида ёш тадбиркорларга
7 йилга
15 фоизли кредитлар
ажратилади.
7.
Дастур асосида ўзини ўзи банд қилган ёшларга
гаровсиз 20 миллион сўмгача
, ўз бизнесини бошлаётганларга
300 миллион сўмгача
кредит ажратилади.
8.
Фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга
2 миллиард сўмгача
, 5 та битирувчини ишга олган тадбиркорларга эса
10 миллиард сўмгача кредит
берилади.
9.

Менинг биринчи касбим”
дастури орқали олийгоҳ битирувчиларига стажировка учун ойига
2 миллион сўмгача стипендия
тўланади.
10.
Ҳар бир ҳудудда ёшларга бизнес хизматларини кўрсатувчи “
Ёшлар бизнес инкубатори”
ишга туширилади.
11.
“Янги авлод тадбиркорлари”
дастурида
Гарвард, Стенфорд
каби хорижий олийгоҳлар ҳамкорлигида
40 минг ёш
бизнесга ўқитилади.
12.
Дастурни муваффақиятли тугатган энг яхши
1000 нафар
ёшга 3 йилга
200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда
ажратилади.
13.

Ёш тадбиркорлар”
танловидаги энг яхши 100 та лойиҳани брендга айлантириш учун
1 миллиард сўмгача
маблағ берилади.
14.
Банклар
50 минг
ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва
20 минг
ёшни тадбиркорликка ўқитади.
15.
1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари
Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси
томонидан қоплаб берилади.
16.
Самарқанд шаҳрида энг яхши лойиҳа эгалари иштирокида
Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи
ташкил қилинади.
17.
“Ўсиш ва ривожланиш”
стартап лойиҳасидаги энг яхши 40 та лойиҳага
2 миллиард сўм
ажратилади.
18.
Техникумларда ҳам стартаплар яратишга рухсат этилиб, уларга
1 миллиард сўмгача
молиявий ёрдам кўрсатилади.
19.
Техникум ўқувчилари учун
“Work and travel”
дастури орқали хорижда ишлаш имконияти яратилади.
20.
”Ўқув марказлари уюшмаси”
ташкил этилади. Уюшмага аъзо бўлган
ўқув марказларига
биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган
даромад ва фойда солиғини
тўлашдан озод этилади.
21.
Бундай марказларнинг ўқитувчиларини Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан
АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония
каби илғор таълим марказларига стажировкага юбориш йўлга қўйилади.
22.
”Кўмак”
лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга
300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда
берилади.
23.
Олис ҳудудлардаги ўқув марказлари учун ижтимоий солиқ
1 фоиз
, даромад солиғи эса
7,5 фоизгача
пасайтирилади.
24.
Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили
20 минг ёшни
келажак касбларига ўқитади.
25.
Ҳар бир туманга
500 миллион сўмгача ссуда
ажратиб, техникум ва ўқув марказларида касб-ҳунар лабораториясини ташкил этилади.
26.
Ёшлар ишлари агентлиги қошида
”Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш”
жамғармаси очилиб, унга ҳар йили бюджетдан
62 миллиард сўм
ажратилади.
27.
Ёшларнинг энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига
100 миллион сўмгача грант
берилади.
28.
Ёш оилалар учун уй-жой ипотека кредит ставкасининг
14 фоиздан ошган қисми
давлат бюджетидан қоплаб берилади.
29.
”Китобхонлик маданиятини ривожлантириш”
жамғармаси орқали истеъдодли ёзувчиларга ижод учун ойига
20 миллион сўмдан
ҳақ тўланади.
30.
Мактаблардаги энг фаол китобхон ўқувчиларга
10 миллион сўмдан
мукофот топширилади.
31.
Китоб савдосини ойига 10 минг донадан оширган тадбиркорларга
1 миллиард сўмгача 7 фоизли ссуда
берилади.
32.
“Иккинчи имкон”
лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар замонавий IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади.

March 11, 19:12

Ҳинд касалхонасига кираверишдаги ёзув:
• ўлим эшик қоқиб келганида, касал кўзига шифокор Худо бўлиб;
• даволашга киришганида фаришта бўлиб;
• беморни даволаб бўлганида, оддий инсон бўлиб;
• меҳнати учун ҳақ сўраганида эса шайтон бўлиб кўринади.
каналга уланиш
👇
@Yakkabognewsuz

March 11, 00:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
10 мартдан Умра авиақатновларига рухсат берилди
Транспорт вазирлиги Ўзбекистон ҳудудидан
БАА
ва
Саудия Арабистонига
икки томонлама йўловчи ташишни ташкил этишга
10 мартдан
бошлаб рухсат берди.
Яккабоғликларга қўшилинг
👇
https://t.me/Yakkabognewsuz

March 11, 00:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1 мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди
Овоз бериш жараёнлари
20-март соат 23:59 га қадар
давом этади.
Эслатиб ўтамиз, сиз ўзингизга қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
1️⃣
“Очиқ бюджет”
порталининг веб-саҳифаси;
2️⃣
порталнинг мобил иловаси (
Android ва iOS
);
3️⃣
Telegram
даги расмий бот ёрдамида овоз беришингиз мумкин.
Барча ташаббускорларга
омад тилаймиз!
Яккабоғликларга қўшилинг
👇
https://t.me/Yakkabognewsuz

March 10, 12:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

Hoziroq ISHONCHga keling, sababi....
🌙
Ramazon oyi munosabati bilan ISHONCHdan
3 mln yoki undan yuqori summada
xaridlarni amalga oshirib,
"RAMAZON MEHR OYI" aksiyasi
ishtirokchisiga aylaning va
🎫
50 ta Umra safariga yo‘llanma yoki
🎁
500 ta qimmatbaho sovg‘alardan biri
egasi bo‘ling!
😄
Ha aytgancha siz ham ayolingizni ustidan qaynonangizga arz qilib vaqtingizni zoye ketkizmang, ayolingizni tezda ISHONCHga olib keling, chunki vaqt chegaralangan!
📢
Yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun rasmiy sahifalarimizga obuna bo‘ling
va
kuzatib boring
!
Rasmiy sahifalarimiz:
Websayt
|
Instagram
|
Telegram
Batafsil:
📞
+998735152222

March 10, 03:45

Яккабоғда қор ёғмоқда

March 10, 02:09

Хориж хабарлари.
Дунё иқтисодий инқирозга юз тутиш арафасида. Эрон Хормуз бўғозини батамом ёпганини эълон қилди.