Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

АБДУЛЛОХ ИБН МАСЪУД МАСЖИДИ НОМОЗ ВАКТЛАРИ

abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi
Marğilon shaharidagi Abdulloh Ibn Masʼud jome masjidining rasmiy kanali. Admin: @Davlatjon_2601
Subscribers
1 760
24 hours
30 days
10
Post views
454
ER
25,8%
Posts (30d)
732
Characters in post
693
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
June 16, 12:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мен ҳаммангиз жаннатга кириб мени унутиб юборишингиздан қўрқаман...
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 10:45

Қиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади:
1️⃣
. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади.
Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
2️⃣
. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади.
Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди.
3️⃣
. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади.
Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди.
4️⃣
. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади.
Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди.
Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”,
деган.
📚
”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 10:45

Солиҳ инсонлардан бири одамларни жуда кўп кечирар ва доим: «Ўтмиш эсланмайди (ўтгани ўтди, кетгани кетди)», деб айтар эди. У вафот этганидан кейин тушда кўришди ва ундан: «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўралди.
У: «(Аллоҳ) мени Ўз ҳузурида тўхтатди ва менга: “Ўтмиш эсланмайди, уни жаннатга олиб боринглар”, деди», дея жавоб берди.
Бир-бирингизни кечиринг, ярашинг, хато-камчиликлардан кўз юминг ва: «ўтмиш эсланмайди», деб айтинг. Шояд, сизлар ҳақингизда ҳам: «Уларни жаннатга олиб боринглар», деб айтилса.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
ht
tps://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 07:44

Онанинг дуоси туфайли
Сулаймон ибн Айюб раҳимаҳуллоҳ бундай ҳикоя қилади: “Мен ўн йилдан кўпроқ вақт давомида илм ўрганиш ва Қуръонни ёд олишга ҳаракат қилсам-да, Фотиҳа сурасини тўғри ўқий олмасдим. Бу ҳолат менга оғир эди. Ҳатто устозим ҳам мендан умидини узган эди.
Ёлғиз қолганимда саждага бош қўйиб йиғлаб, дуоларимда Аллоҳ таолодан тилимни бурро, хотирамни ўткир қилишини ҳамда қалбимдаги ғашликни кетказишини сўраб илтижо қилардим.
Солиҳ инсонлардан бирига ҳолимни баён этдим. У мендан: “Ота-онанг борми?” деб сўради. Мен: “Ҳа, онам бор”, деб жавоб бердим. У: “Онангга яхшилик қиласанми?” деб сўради. Мен: “Ҳа, онамнинг хизматларини бекаму кўст бажараман”, дедим. Шунда солиҳ киши менга: “Онангнинг олдига бориб, ундан Қуръони каримни ёд олишинг ҳамда фақиҳ бўлишинг учун дуо қилишини сўра”, деди.
Мен уйга бориб, бу гапларни онамга айтдим. Волидам ярим тунда намоз ўқиди, ҳаққимга хайрли дуолар қилди. Сўнгра саҳарлик қилиб, Аллоҳ учун рўза тутди.
Тонг отиши билан онамнинг дуолари қабул бўлди. Худди булутлар тарқагач, қуёш чарақлагани сингари ақлим ҳам ёришиб, қувваи ҳофизам кучайганини ҳис этдим.
Шу тариқа мен зеҳни ўткир ва илмли инсонга айландим. Онамнинг дуоси баракотидан Қуръон ва ҳадисни пухта ўзлаштириб, илму ҳикмат денгизида суза бошладим. Ниҳоят, кучли имомга айландим”.
Ким бирор мақсадини амалга оширишда қийналса, аввало, Аллоҳ таолога таяниш баробарида ота-онасининг дуосини олсин!
Шайх Маҳмуд МИСРИЙнинг
“Солиҳлар ва солиҳалар...” китобидан
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 07:42

Ўзингизни қарғаманг
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўзингизни қарғаманг, болаларингизни ҳам қарғаманг, молингизни ҳам қарғаманг!Аллоҳ таолодан сўралган нарса сўссиз бериладиган вақтга мувофиқ келиб қолиб, дуоингиз ижобат бўлиб қолмасин тағин…”
Имом Муслим ривояти
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 07:42

Тарозуда хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди
Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Қиёмат кунида мўмин кишининг тарозусида ҳусни хулқдан кўра оғирроқ нарса бўлмайди. Албатта, Аллоҳ таоло фаҳш сўзлар билан сўкувчи кишини ёқтирмайди”.
Имом Термизий ривояти.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 16, 07:42

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда тўрт хислат бўлса, ҳақиқий мунофиқдир. Кимда улардан биттаси бўлса, уни тарк қилмагунча, унда нифоқлик бордир. Агар омонат берилса, хиёнат қилади; гапирса, ёлғон сўзлайди; аҳдлашилса, шартнома тузилса, устидан чиқмайди; хусуматлашилса, бузуқлик қилади», дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 15, 22:31
Media unavailable
2
Show in Telegram

🌙
ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!
📢
Муҳаррам ойининг
1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба
кунига тўғри келмоқда.
🗣
Муҳаррам
— ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.
📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ
🟢
Ўқилиши:
«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».
💬
Маъноси:
«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»
🤲
Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!
1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 15, 22:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ҳадис

МАСЖИД ТОМОН БОСИЛГАН ҚАДАМЛАРНИНГ МУКОФОТИ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига Аллоҳнинг фарзларидан бирини адо этиш учун юриб борса, унинг икки қадамидан бири ила хатоси ўчади, бошқаси ила даражаси кўтарилади»,
-
дедилар».
Имом Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят қилганлар.
Шарҳ:
Эҳтимол, масжидга жамоат намозига қатнайдиган ҳар бир киши ҳам ўзининг қилаётган амали нақадар улканлигини тасаввур эта олмас. Агар ҳақиқатда тасаввур эта олмаса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари ила яхшилаб танишиб олсин. Ундай одам масжидга жамоат намози ўқиш учун бориш ниятида таҳорат қилиб, биринчи қадамини босиши билан бир гуноҳи ювилади, иккинчи қадамини босиши билан даражаси бир поғона кўтарилади. Масжидга етиб боргунича ҳар қадамда даражаси кўтарилиб бораверади.
Дўстларга ҳам улашинг
↘️
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi

June 15, 22:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ла Илаҳа Иллалохул  Маликул  Хаққул  Мубин  Бомдод Намозидан  кейин 100 марта ўқинг
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•
👇
👇
👇
👇
👇
👇
https://t.me/abdulloh_ibn_masud_jome_masjidi