Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Abror Pir Muhammad

abrorpirmuhammad
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad
Subscribers
1 330
24 hours
30 days
-30
Post views
744
ER
55,94%
Posts (30d)
4
Characters in post
605
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Sports
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
June 11, 21:39
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ва ниҳоят узоқ кутилган Жаҳон Чемпионати бошланди ва мезбонлар ғалабаси билан.
Буёғига уйқусиз тунлар, ўйинлар борасидаги мунозара ва муҳокамалар...
Хуллас байрам, футбол байрами бошланди! Асосийси эса биз ҳам шу байрам иштирокчиларимиз!
@abrorpirmuhammad
.

June 07, 17:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

Жаҳон Кубоги аввалида "сеҳрли диёр"да йиғин ўтказаётган жамоаларни иссиқ ҳаво бироз қийнамоқда.
Умуман олганда ЖЧ қитъадаги энг иссиқ мавсумга тўғри келмоқда. Қитъанинг шимолий тарафларида амалласа бўлади-ю, аммо жанубий томонларда ўтадиган ўйинларда тўп суриш - қоқ чиллада "Сурхон"га меҳмон бўлишдек гап.
Хуллас, жамоамиз бу ЖЧда Канададаги совуқни бошқа ҳис этмаслиги аниқ, иссиқ эса бизга бегона эмас.
@abrorpirmuhammad

May 30, 04:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қурбонлик ҳайити баҳонасида юзага келган дам олиш кунлари об-ҳаво ҳам сайр қилишлик бўлмоқда. Шу ўринда сайр – юришнинг фойдаси ҳақида икки оғиз тиббий асос.
Оёқлар иккинчи юракдир. Чунки, юрак қонни бутун баданга ҳайдаса, уни ортга қайтиб келиши оёқ мушакларига жуда ҳам боғлиқдир. Улар қанча яхши ишласа, аниқроғи етарли юрилса, қон ўз ўрнида юраккача етиб бориши таъминланади ва баданга яна тоза қон шунча сифатли етказиб турилади. Бунинг акси бўлганда, яъни етарли ҳаракат бўлмаса, юрилмаса, мушаклар заифлашади, қоннинг юракка қайтиб бориши қийинлашади, организмга кислородга етарли тўйинмаган қон бора бошлайди, кислород етишмаслиги эса барча муаммонинг бошланишидир...
Хуллас, танангизда турли тиббий муаммолар эрта бошланишини истамасангиз албатта юришни одат қилинг. Ушбу кунлар эса айни ғанимат!
@abrorpirmuhammad

May 20, 13:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

Умрининг сўнгги кунларини яшаётган тиб илмининг отаси Ибн Синодан беморлари сўрашибди:
– Эй табобат султони, бу оламдан ўтсангиз биз дардимизга шифони қаердан оламиз?
– Мен ўрнимга қатиқни қолдиряпман, – деган экан Ибн Сино.
Қатиқнинг фойдали хусусиятларини такрорлашдан эринмайман:
у ичакларни токсинлардан халос этиб бу орқали организмни тозалайди;
қатиқ кальцийга бой бўлиб у болаларда суякларнинг тўғри ривожланишига кўмаклашса, катталарда остеопороз хавфининг олдини олади;
унинг таркибидаги К2 витамини юрак ва қон томирлар фаолияти учун ўта фойдали;
қатиқнинг саратон касаллигига тўсқинлик қилиши исботланган;
турли аллергик ҳолатлардан қутқаради; у жигар ва ичаклар фаолиятини меъёрлаштириб иммун тизимга далда бўлади.
Хуллас, саломатлигингиз ўзингиз учун қадрли бўлса "табиий табиб" – қатиқ ҳақида унутиб қўйманг!
@abrorpirmuhammad

May 09, 12:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тиббий мақоллар:
Меъёр – соғликнинг онасидир.
Узоқ чайнаган узоқ яшайди.
Саримсоқ еганнинг тани соғ,
Куч-қуввати бўлар тоғ.
Сиҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема.
Пул йўқотдинг – ҳеч нима йўқотмадинг, Вақт йўқотдинг – кўп нарса йўқотдинг, Соғлик йўқотдинг – барчасини йўқотдинг.
Соғ олма шохидан тушмас.
Соғ танда — соғлом ақл.
Тани соғга кунда тўй.
Тиши кемтик оғиз — тишалмаган тегирмон.
Касаллик ботмонлаб киради, аммо мисқонлаб чиқади.
Қорнинг оғриса томоғингни тий,
Кўзинг оғриса қўлингни.
Дорини тотмони ҳам, ботмони ҳам бир.
@abrorpirmuhammad

May 02, 08:37
Media unavailable
2
Show in Telegram

April 27, 16:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

Инсон организми сонларда:
Инсон миясининг сиғими 4 терабайтдан ортиқ;
Нерв импульси миядан соатига 280 км тезликда ҳаракатланади;
Инсон миясида 1 сонияда 100 минг кимёвий реакциялар содир бўлади;
Танадаги қон томирларнинг умумий узунлиги тахминан 100 минг километр;
Инсон организмида 700 фермент ишлаб туради;
Умри давомида инсон териси 1000 маротаба янгиланади;
Ушбу маълумотни ўқиб бўлгунингизча танангиздаги 50 минг ҳужайра янгиланиб улгурди.
Инсон - мукаммал яратилган мўъжиза!
@abrorpirmuhammad

April 23, 13:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

Hozirgi Super Liganing uchta bosh murabbiyi jamlangan terma jamoa davridan...
@abrorpirmuhammad

April 15, 12:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

ЖЧ финал босқичига тайёргарлик кўраётган МТЖнинг ҳар бир аъзоси ЎФА, мураббийлар ва тиббий штабнинг қатъий назорати остидалиги мутахассисларга маълум. Айниқса, МТЖнинг ҳар бир аъзоси соғлиги ЎФА тиббий қўмитаси ва тиббий штаб томонидан синчковлик билан мунтазам кузатиб борилмоқда. Бунда жароҳат, допинг назорати, овқатланиш ва фармакология каби йўналишлар талайгина.
Куни-кеча ўйинда жиддий жароҳат олган Беҳруз Каримов масаласи бўйича ўйинни жонли томоша қилаётган мутахассислар томонидан тезкор ҳаракатлар бошланди. Футболчи зарур текширувлардан ўтказилди ва унда: Ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Тиббий қўмита ва Алишер Арипов бошлиқ тиббий штаб чет эл ва маҳаллий спорт шифокорлари билан жонли тарзда маслаҳатлашиб, тезроқ сафга қайтиш ва жароҳатнинг қайталанмаслиги учун футболчида операция муолажаси ўтказилишини лозим топди. Бугун Беҳрузда операция муолажаси ўтказилди. Режага кўра футболчи 1 ойдан сўнг сафга қайтади.
Беҳрузни тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.
@abrorpirmuhammad

April 12, 16:49

Эркин Воҳидов таржима қилган, Рустам Ғойипов маромига етказиб куйлаган “Ҳақиқат” қўшиғи шеърини ўз мақсади учун ҳар қандай адолатсизлик ва ғирромликликдан тап тортмайдиганлар учун бот-бот эшиттирмоқ лозим:
Айтар эди бир замон онам:
— Ўсиб катта бўлурсан, ўғлон.
Оқил бўлу мард бўл чинакам,
Бу икки иш эмасдир осон.
Оқил бўлгин. Сен бу ҳаётнинг
Кенг йўлию сўқмоғин ўрган.
Ҳам томчининг, ҳам коинотнинг,
Чексизликда кезмоғин ўрган.
Ҳақиқат — бир, ҳақиқат — аччиқ,
Шундан доим балога дучор.
Сен мард бўлгин, сен унга очиқ
Ҳимоячи бўлгин устивор.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Юрагингни парча-парча қил.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Минг бор ўлиб, минг бора тирил.
Майли, сендан дўстларинг кечсин,
Сендан кечсин, майли, қондошлар.
Рози эдим мен берган жонни
Ҳақиқатга бахш этсанг агар.
(Муаллиф қўшимчаси:)
Майли бўлгин мағлуб майдонда,
Майли кечсин мухлисларинг ҳам.
Аммо виждон деган қўрғонда,
Қалбни асра, ҳақгўй бўл ҳар дам!
@abrorpirmuhammad