
©️أبو صفية..
ИККИ ДЎСТ...
Чўлда кетаётган икки дўст, бир пайт нима бўлдию, бир бирлари билан ғижиллашиб колишди.
Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига
тарсаки тортиб юборди. Tарсаки еганнинг жони оғриди, лекин хеч нима демасдан ерга эгилди
ва қумга шундай деб ёзди:
«Бугун энг якин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида
давом этишди ва битта вохага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушдию, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги боткокка тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қуткариб колди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади:
«Бугун энг якин дўстим хаётимни сақлаб колди». Уни кузатиб турган шериги сўради: «Тарсаки тортувдим кумга ёздинг, энди эса тошга ёзяпсан, нима учун?» Дўстининг жавоби куйидагича бўлди:
«Бировдан оғринганимизда кумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда хам ўчиб
кетсин. Аммо бировнинг килган яxшилигини тошга битишимиз керак. Токи хеч бир шамол,
бўронлар уни ўчира олмасин».
ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ
Янги туғилган чақалоқнинг қулоғига “Сураи Ихлос”ни ўқиш ҳам суннатдир. Баъзи олимлар бунинг хосияти ҳақида шундай дейдилар: “Туғилганида қулоғига “Сураи Ихлос” ўқилган киши умр бўйи зино қилмайди”
“Шарҳул иқноъ” ҳошияси, 4-ж, 342-бет.