
Руҳият
📜
Муаззин
(масжиддан)
азон айтади, телефон
(уйғотгичи)
азон айтади, компютер азон айтади, девор соати азон айтади...
Шундай бўлса-да, биз
(негадир)
намозни кечиктираверамиз, кеч қолаверамиз!
Ҳакимдан сўрашди:
"Намоз вақтларини эслатувчи энг яхши дастур қайси?"
.
У зот:
(соғлом)
"
Қалб!"
, дея жавоб берди.
“Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган тавҳид калимасининг сабабидан:
Тарозилар ўрнатилди ва девонлар (амаллар китоблари) қўйилди.
Унинг учун жаннат ва дўзах бозори (яъни, дунё ҳаёти) барпо бўлди.
У билан халойиқ мўминлар ва кофирларга, аброрлар ва фожирларга ажралди.
У яратиш ва амр қилиш, савоб ва жазонинг манбаидир.
У халойиқ (инсонлар) Унинг учун яратилган ҳақиқатдир.
У ҳақда, унинг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида сўроқ ва ҳисоб-китоб сўралади.
Унинг устида савоб ва азоб воқе бўлади.
Унинг сабабидан қибла ўрнатилган.
Унинг устида миллат, Ислом уммати асосланди.
Унинг учун кураш қиличлари яланғочланган.
У Аллоҳнинг барча бандалари устидаги ҳаққидир.
У Исломнинг калимаси ва Доруссалом (жаннат)нинг калитидир.
У ҳақда аввалгилар ва охиргилар сўралади.
“Зодул маъод”дан.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда
1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.
3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.
5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.
6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.
7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.
10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.
11. Аҳамиятли ишларида у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.
13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги саловот йўллаши бордир.
16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.
17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.
19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.
21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.
22. Фақирликдан сақланиш бор.
23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.
24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.
25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда бўлиш бор.
27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.
28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.
29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.
30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.
31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.
32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.
38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.
39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.
"Жалаул афҳаами фий фазлис солати вассалаами ъалаа хойрил анаами соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.
Берлин университети ректори, профессор Гризиб
(Grieseb)
айтади: “Эй мусулмонлар! Юксалишингизнинг рамзи бўлмиш Китобингиз
(Қуръон)
орангизда бор экан ва Пайғамбарингизнинг таълимотлари ҳузурингизда сақланган экан, келажакни барпо этиш учун ўтмишга қайтинг!”
“Бир вақтлар шундай эдик” асаридан. Доктор Ҳассон Шамсий Пошо.
Og'riq seniki bo'lmagan payt sabr haqida gapirish qanchalar oson...
https://t.me/abyatun
O'lgandan keyin bilinar insonning qadri
Lekin qaytib ochilmas yopilgan qabri..!
❤️🩹
https://t.me/abyatun
Gunoh-dard,istigʻfor-doridir.
Shifo esa tavba qilib oʻsha gunohni takrorlamaslikdir …
https://t.me/abyatun
Shikoyatim senga, sendan emas ey Robbim )
https://t.me/abyatun
Baxtli ekanligingizni xech kim bilmasin, odamlar go’zallikni buzishni yoqtirishadi...
https://t.me/abyatun