
AMIR O’G’LI XASANBOY jome masjidi
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЎЧА ЕРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
САВОЛ: Мен қурилиш қиляпман. Шунга ҳаммом ва ҳожатхона чуқурини кўчага ҳеч кимга зарар қилмайдиган қилиб қуриб, уни кадастрдан ҳужжатлаштирсам, гуноҳ бўлмайдими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кадастр орқали ҳужжатлаштириб қилишингиз яхши, лекин асосий масала шуки, бу ерни ўзлаштиришингиз кўпчилик юрадиган йўлни тўсишингиз ёки торайтиришингиз ёки одамлар дам оладиган соя-салқин жойларни эгаллаб қўйишингизга олиб келмаслиги зарур.
Уламолар кўча каби омма фойдаланадиган жойларга ўзгаларга зарар етмайдиган қилиб соябон, айвон кабиларни қуришнинг зарари йўқ, дейишган. Бундан маълум бўляптики, кўчага бирор нарса қуришнинг жоиз ёки ножоиз экани мазкур нарсанинг одамларга зарар бериши ёки бермаслигига боғлиқ экан. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
#Ҳадис
“Садақа етти юз ва ундан ҳам кўпроқ маротабага кўпаяди”.
“Риёзус-солиҳийн” да худди маънодаги ҳадиси шариф бор
“Садақа учун етти юз мислича қаршилик берилади”,
2-жилд, VI, 86, 95.
✈️
Telegram
👤
Facebook
🎥
Youtube
📸
Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алейкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@Amir_ibn_Xasanboy
#Намоз
#Вақтлари
🗓
7 июнь, 2026 йил
🕌
“Амир ўғли Хасанбой” жоме масжиди намоз вақтлари
🕰
Тонг - 03:08
🕰
Бомдод - 04:15
🕰
Қуёш - 04:48
🕰
Пешин - 13:00
🕰
Аср - 17:40
🕰
Шом. - 20:00
🕰
Хуфтон - 21:30
📜
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
Улашинг
♻️
@Amir_ibn_Xasanboy
Telegram
|
Instagram
|
Tik Tok
Фарзандлар ҳаққига қилинадиган дуолар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
- "Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қил"
(Аҳқоф сураси, 15-оят).
- "...ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тилайман"
(Оли Имрон сураси, 36-оят).
-
"Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт..."
(Фурқон сураси, 74-оят).
- "Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин"
(Иброҳим сураси, 40-оят).
- "Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил..."
(Бақара сураси, 128-оят).
- "Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт"
(Оли Имрон сураси, 38-оят).
- "...ва мени ҳамда болаларимни санамларга ибодат қилишимиздан йироқ қилгин"
(Иброҳим сураси, 35-оят).
#Raddiya
Бугунги кунги 2 касаллик
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларининг бирида
“жамиятдаги кўпчилик ўзбошимча фатво бериш ёки тиббиёт билан шуғулланиш каби икки касалликка дучор бўлган”
деб огоҳлантирган эдилар.
Дарҳақиқат, диний таълимдан мутлақо бехабар инсонларнинг дин ва тиб илмини билмайдиганларнинг тиб билан машғул бўлишлари жиддий муаммодир. Бундай ҳолатлар динимизда қаттиқ қайтарилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Кимки тиб(илми)ни билмай туриб табиблик қилса, у зоминдир”
(Имом Абу Довуд ривояти).
Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом:
“Зарар кўриш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ”,
деганлар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Можа, Имом Табароний ривояти).
Ушбу ҳадисларда беморларни муолажа қилувчи киши зиммасига улкан масъулият юкланагани, етарли билим ва малакага эга бўлсагина муолажага киришиши зарурлиги таъкидланмоқда.
Шунингдек, диний масалаларни чуқур англамаган, соха мутахассиси бўлмаганларнинг диний мавзулар ҳақида сўзлаши янада хатарлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади”,
дедилар.
Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамларга фақат амир ёки маъмур, ёки риёкор томонидангина гапирилади”,
деганлар.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу каби хатардан қайтариб бундай деган эдилар:
“Диний таълимдан мутлақо бехабар баъзи бир қаламкашлар тоифаси бўлиб, улар ўз мақолалари, чиқишлари ва ёзувларида исломий масалаларни баён қилишга уринадилар. Ўзларини билимдон кўрсатиб, одамларни йўлга солмоқчи бўладилар. Аслида эса бошқа ғаразлари бор. Кимгадир ёқиш, кимнингдир розилигини топиш учун ўша кимсаларга ёқадиган тарзда сафсата сотишга уринадилар. Оятларнинг маънолари таржимасини олиб, уни ўзларининг бузуқ фикрларига мосламоқчи бўлаверадилар.
Ҳадиси шариф билан бўладиган муомалалари ҳақида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Уларнинг Аллоҳга, Исломга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши бу хил журъатларини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу тоифа ҳам ўта хатарли тоифадир”.
Демак, ҳар бир соҳа ходими ўз мутахассислиги билан шуғулланишга одатлансин. Ўз навбатида инсонлар ҳам дуч келган одамдан эмас, балки ўз касбининг эгасига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️
Telegram
👤
Facebook
🎥
Youtube
📸
Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алейкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@Amir_ibn_Xasanboy
#Намоз
#Вақтлари
🗓
6 июнь, 2026 йил
🕌
“Амир ўғли Хасанбой” жоме масжиди намоз вақтлари
🕰
Тонг - 03:08
🕰
Бомдод - 04:15
🕰
Қуёш - 04:49
🕰
Пешин - 13:00
🕰
Аср - 17:40
🕰
Шом. - 20:00
🕰
Хуфтон - 21:30
📜
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
Улашинг
♻️
@Amir_ibn_Xasanboy
Telegram
|
Instagram
|
Tik Tok