Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Hoja Mahmud Anjir Fag'naviy

anjirfagnaviyuz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Хожа Махмуд Анжир Фагнавий» жомеъ масжидининг "anjirfagnaviy uz" расмий сайтининг телеграм мессенжер канали.
Subscribers
2 120
24 hours
30 days
-50
Post views
244
ER
18,58%
Posts (30d)
194
Characters in post
661
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 28, 02:07

#БИЛАСИЗМИ
?
Ким зикрни тарк қилса, шайтон унга худди соя каби ҳамроҳ бўлади.
Аллоҳ таоло бу ҳақда:
"Ким Раҳмон зикридан юз ўгирса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у ўша кимсага ҳамроҳ бўлур"
(Зухруф сураси, 36-оят)
, деб айтган.
🔗
@
anjirfagnaviyuz

April 28, 01:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Намоз_вақтлари
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
24 апрель - 30 апрель
🏙
БОМДОД:             05:00
🏞
ПЕШИН:                13:10
🌇
АСР:                       18:00
🌆
ШОМ:                     19:40
🌃
ХУФТОН:               21:20
@anjirfagnaviyuz

April 28, 00:32
Media unavailable
3
Show in Telegram

Ассалому алайкум!
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин.
Аллоҳ қалбингизга нур, ҳаётингизга барака ато этсин.
Ҳар бир ишингиз осон ва хайрли бўлсин.
Сабр ва шукр сизга ҳамроҳ бўлсин.
Яхшиликлар кўпайиб борсин.
@anjirfagnaviyuz

April 27, 15:16
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Видео
#Қуръон
📹
Қуръонга ёзиш мумкинми?
🎙
Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда кўриш

Улашинг:
@diniysavollar

April 27, 13:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Видео
#васваса
📹
Васвасадан қандай қутилса бўлади?
🎙
Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
👨‍💻
Тўлиқ ҳолда кўриш

Улашинг:
@diniysavollar

April 27, 12:15

ЁШ ҚЎЗИЧОҚНИНГ ГЎШТИНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром

2069-САВОЛ: Уйимиздаги уч ойлик қўзичоқнинг оёғи синиб, юролмай қолди. Шуни сўйиб, гўштини есак бўладими? Ёки ейишга яроқсиз ҳисобланадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда ҳалол бўлган ҳайвонларни, жонзотларни ейиш учун маълум ёш белгиланмаган. Ҳатто янги туғилган ҳайвоннинг гўштини ҳам ейиш мумкин.
Ватандошимиз, буюк муҳаддис имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Бухорий” асарларида Хандақ ғазоти бобида қуйидаги ҳадисни келтирганлар:
Жобир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни очликдан силласи қуриган ҳолатда кўриб, уйига келиб, аёлига бирор нарса пиширишни тайинлайди. Аёли бир улоқчани сўйиб, пиширади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар ундан тановул қиладилар.
Ҳадиси шарифда арабча “Аноқ” сўзи билан келтирилган улоқчани муҳаддис уламолар тўрт ойга тўлган, онасидан ажратилган ва ўтлашга қодир бўлган эчки боласи, деганлар.
Демак, ҳалол ҳайвон гўштини ейишнинг муайян ёши белгиланмаган. Асосийси, сўйишни шариат талабига мувофиқ тарзда бажарилишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА

УЛАШИНГ
🗣

April 27, 10:14

#Раддия
#Салафий
Мужтаҳидликнинг босқичлари
1.
“Мутлоқ мужтаҳид”. Бунда ўзининг билими ва услуби, бошқа имомларнинг ёрдамига мурожаат қилмайди. Суннийликнинг тўрт мазҳаб имомлари мазкур даражага тегишли. Ислом олимлари, имомлар хулосаларига кўра ҳижратнинг тўртинчи асридан сўнг чиққан мужтаҳидлар ушбу даражага етмаган. Охирги минг йил ичида чиққан ислом олимлари мазҳаб асосчиларидан ўзларини устун кўрмаган ва бунга журъат ҳам қилишмаган. Балки улар мазҳаб асосчилари йўналиши асосида ижтиҳодларини давом эттиришган. Мазкур тоифадаги имомларнинг номини ўзи бир китоб бўлади.
2.
“Мужтаҳид фил мазҳаб” (мазҳаб ичидаги мужтаҳид), бу тоифадаги мужтаҳидлар ўзларига тегишли бўлган мазҳаб, услуб ва қоидалар асосида ҳукм чиқаришган. Бунга Ҳанафий мазҳабидан Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадни, Моликий мазҳабидан ибн Арабийни, Шофеъий мазҳабидан Имом Нававийни, Ҳанбалий мазҳабидан ибн Қуддомани ва бошқаларни келтириш мумкин.
3.
“Мужтаҳид фил фуруъ”, алоҳида саволларга ҳукм чиқариш даражасидаги мужтаҳид. Бу мужтаҳид ижтиҳодга тегишли барча шартларни ўзлаштирган ҳамда соҳасидаги маълум йўналиш бўйича ҳукм чиқарган. Масалан, мерос ҳукмлари, уйланиш ва ажралиш ҳукмлари ва шу каби йўналишларга жавоб берадиган мужтаҳид.
Демак, юқорида ўтган сўзлардан маълум бўладики бугунги кунимизда мужтаҳид фил фуруъ даражасидаги инсон топилиши амри маҳол. Энди инсоф билан айтайлик, юқорида саналган мужтаҳидлик шартларига жавоб берадиган шахс топилармикан?... Биз мазҳабсизликни даъво қилаётган шахсларга мана шу шартларга эга бўлсангиз бемалол ижтиҳод қилаверинг, деймиз. Муқаллид бу мужтаҳид бўлмаган шахс. У мужтаҳид бўлган имомларнинг бирига эргашади. Чунки у ҳукм чиқариш учун далилларни топиш ёки аниқлашга қодир эмас. Ўз-ўзидан бугунги кунимиздаги ҳар бир мусулмон якка тартибда ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап асоссиз. Имом Аҳмад айтадилар: “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг Расули олдида фосиқдир. Бу билан у сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилади”. Мужтаҳид Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтади: “Мен 360 та уламони учратдим. Агар Имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларида адашиб кетардим”. Бу билан ибн Ваҳб, ҳадисларни тушуниш ва уларни танлашда Имом Молик тушунча бермаса эди адашиб кетар эканман, деб айтмоқчи бўлган. Яна у шундай дейди: “Агар фиқҳ имоми бўлмаса ҳадис илмлари кишини адаштирар эди. Имом Таҳовий, ибн Сурайж, Қудурий, Сарахсий, Жувайний, Ғаззолий, Нававий ва кўплаб мужтаҳид уламолар тўрт мазҳабдан бирига эргашган. Ваҳоланки, уларнинг илмлари денгиз бўлиб, бугунги кунда барча мусулмонлар уларнинг илмларидан фойдаланиб келмоқдалар”
Улашинг:
@AhliSunnaValJamoaUz

April 27, 08:13
Media unavailable
2
Show in Telegram

#Muslim_podcast
📱
🗣
BIZ NIMA UCHUN HANAFIY MAZHABINI TANLASHIMIZ KERAK?
🎙
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@muslim_podcast_uz
da
koʼring!
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣

April 27, 06:12

Мени эсла.
Мени эсла тиловати Қуръонингда,
Мени эсла ибодату дуойингда.
Мени эсла тунги намоз таҳажжудда,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Тонг саҳарда гўзал азон янграганда,
Еру-осмон бутун олам яшнаганда.
Бошинг қўйиб икки сажда ўртаганда,
Роббим ила сен юзма-юз бўлганингда,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Илм олиб илму толиб бўлганингда,
Илм нури гўзал қалбинг чўлғаганда.
Илмлилар бирла суҳбат қурганингда,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Изни Роббим ила бедор бўлганингда,
Тилда Роббим зикри тасбеҳ янграганда.
Муҳаммадга салавотлар куйлаганда,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Ихлос ила Қуръонингни олиб қўлга,
Қуръон хулқи вужудингни ўраганда.
Қориялик мақомини олганингда,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Қуръон нури гўзал юзинг безаганда,
Икки кўзинг гар чароғон айлаганда.
Ҳар калима забонингни безаганда,
Ҳам танангда Қуръон қувват бўлганида,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Таровиҳни ўқиб роҳат қилганингда,
Тасбеҳини айтиб ором олганингда.
Дуоларинг аршга бориб етганида,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Саломат қалб гўзал сабр берганида,
Амал гўзал мукаммаллик бўлганида.
Ҳар ишингда офиятлар берганида,
Мени эсла тиловати Қуръонингда.
Вобкент туман Бозоржойи М Ф Й отинойиси Мавлуда Орипова.

April 27, 04:13
Media unavailable
3
Show in Telegram

#muftiy_minbari
Бараканинг сири
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📱
YouTube
|
📱
Instagram
|
📱
Facebook
📲
РАСМИЙ САҲИФА

УЛАШИНГ
🗣