Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ ва ТАЖВИД ҚОИДАЛАРИ. 🧕 Араб тили грамматикаси барча даражалари. Мурожаат: @QALAM_menejer ✓Ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашув, ✓ Кичик гуруҳлар. ✓Диплом ва ижозали устозлар текшириб ишга олинган. ✓ Йигитлар ва болажонлар гуруҳлари.
Subscribers
3 810
24 hours
10
30 days
90
Post views
708
ER
18,35%
Posts (30d)
86
Characters in post
691
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 30, 08:35
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Бир аёл айтади:
🌟
«Энг яхши кўрадиган ишим китоб ўқиш, масжидларда илмий-маърифий дарсларга қатнашиш эди. Шу икки иш ҳаёт довонларидан ошиб ўтишимда катта рол ўйнаган. Буни қарангки, айни мана шу ёқтирган ишларимни қилишда катта қийинчиликларга дуч келардим. Энди китобни очиб, ўқишни бошласам, онам: «Бунинг ўрнига дарсларингни қилсанг-чи, бадиий китобдан нима фойда? Ундан кўра идиш-товоқни ювиб қўйсанг-чи?» деб, дашном беришни бошлар эдилар. Илм мажлисларига бориш ундан ҳам машаққатли бўларди, чунки бу мажлисларни оиламизда фақат мен ёқтирардим, илм мажлисидан қайтишим билан ота-онамдан қаттиқ дакки эшитардим. Лекин дакки эшитсам ҳам, масжидда ўзгача ҳаловат туярдим. У ерга боришимга рухсат сўраб, онамга роса ёлворардим. Йўлда кетаётиб, имтиҳонлардан эсон-омон ўтиб олишни Аллоҳдан тинмай илтижо қилиб сўрардим.
Минг афсуслар бўлсинки, онам баъзида мени тушунишга ҳаракат қилса-да, отам мутлақо тушунмас, институт талабаси бўлишимга қарамай, мени ҳақоратлар, ҳатто урар эди. Буларнинг барига чидадим, отамга нисбатан мулойим бўлишга, хизматларига шай туришга интилардим. Бундан ташқари, илм мажлисларидан олаётган фойдаларимни кўринсин деб, дарсларимда ҳам илғор бўлишга уринардим.
Афсуски, барибир натижа кутилгандек бўлмасди. Шу зайлда йиллар кетидан йиллар ўтиб бораверди. Магистр даражасига эришдим. Аллоҳ менга олийжаноб умр йўлдошни насиб этди. У мени илм мажлисларига янада кўпроқ боришга чорлар, илм олишдан илм тарқатиш босқичига ўтишимни истар эди. Унинг ёрдами билан ҳатто докторлик диссертациясини ҳам ёқладим. Орадан йиллар ўтиб, ота-онамнинг фахрига айландим, ака-сингилларимдан кўра уларга меҳрибонроқ бўлдим. Шунга қарамай,
Аллоҳ уларни кечирсин-у, менга берган озорларини ҳеч унута олмадим...»
🌟
"Қулоғим сенда қизим" китобидан.
🌐
@arabtili_Quron_darslari

April 30, 03:50
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🔥
Ижозa бу- бирор илмни мукаммал ўргангани ва бошқаларга ўргатиши мумкинлиги тўғрисидаги устоздан шогирдига бериладиган шаҳодатнома.
Қироатда саҳих санад одатда ижозат (ижоза) билан тасдиқланади:
🔥
Шогирд Қуръонни тўлиқ, хатосиз ўқиб беради
🔥
Устоз текширади
🔥
Сўнг унга “сен ҳам бошқаларга ўргатишинг мумкин” деб ижозат беради
Шу билан шогирд ҳам санад занжирига уланади.
Нега бу муҳим?
🔥
Қуръон ўқилиши ўзгармай сақланади
🔥
Хатолар олди олинади
🔥
Илм ишончли тарзда етказилади.
Ижоза
🔥
ҳил бўлади:
Хатий- ёзма шаклда,
Лафзий- оғзаки айтилади.
@arabtili_Quron_darslari

April 29, 16:53
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Араб устоза бн хатм-тасхих дарслари
.
Қуръони Карим қироатида энг моҳира бўлган араб устоза назоратида ҳатм қилишни ва сизнинг ҳам қироатингиз энг
тўғрилар
қаторида бўлишини хоҳлайсиз албатта.
🔘
Гуруҳга 4 та толиба қабул қилинади.
🔘
Хафтада 2 кун (1 ойда 9 кун).
🔘
Дарс давомийлиги 60 дақиқа.
🔘
Ҳар ойлик тўлов 225 000 сўм.
📝
Курс якунида толибаларга ҳудди суъратдагидек
ижоза
(шаҳодатнома) лар Миср Араб Республикасидан келтирилади.
🔘
Ижоза тайёрлатиш нарҳи 25 $
Ва + олиб келиш нархи.
Мурожаат учун:
@menejer_admin1
@arabtili_Quron_darslari

April 29, 09:51
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қироатдаги саҳиҳ санад нима?
📖
Бу - Қуръон қироатини устоздан шогирдга узлуксиз равишда ўтиб келган ўқиш занжири демакдир.
Оддий қилиб айтганда:
📎
Сиз Қуръонни бир устоздан ўрганасиз,
📎
У устоз ҳам ўз устозидан ўрганган,
📎
Шу тариқа занжир давом этиб боради,
📎
Охири бориб Муҳаммад
💛
га уланади
Мана шу занжир — қироат санади ҳисобланади.
Қироатда санад фақат “кимдан кимга” эмас, балки:
✔️
Ҳарфнинг тўғри чиқиши,
✔️
Мадд, ғунна, идғом каби қоидалар,
✔️
Талаффузнинг асл шакли
ҳам айнан устоздан устозга, амалий тарзда ўтганини билдиради.
@arabtili_Quron_darslari

April 29, 03:40
Media unavailable
4
Show in Telegram

Қайси бири яхшироқ

@arabtili_Quron_darslari

April 28, 17:39
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#saboq
САБОҚ
📱
Мактабда ўқиб юрган пайтларим эди. Бир йигит билан танишиб қолдим. Ўқишдан кейин деярли ҳар куни телефонда гаплашадиган бўлдик. Бир куни хонамда ўша йигит билан гаплашиб ўтирганимда отам кириб қолдилар. Қаттиқ қўрқиб кетганимдан телефонимни қўлимдан тушириб юбордим. Кейин эса шошганча хонамдан чиқиб кетдим. Отам менинг ҳаракатларимдан шубҳаландилар ва телефонимни олиб охирги рақам билан боғландилар. Унинг ўғил бола эканини билганларидан сўнг ғазаб отига миндилар. Бақириб онамни чақирдилар. “Бу нима аҳвол?” – дея бор гапни айтдилар. Онам жуда оқила аёл эдилар. Ҳолатни дарҳол англаб:
“У бола қизингизнинг бирга ўқийдиган дугонасининг акаси, баъзида дугонаси билан боғлана олмаса, акаси орқали чақиртиради”
, дедилар. Отам онамнинг гапларидан қаноат ҳосил қилиб, бошқа бундай қилмаслигимни тайинладилар. Онам мени юзим шувит бўлишидан сақлаб қолдилар.
Бу воқеадан бир-икки кун ўтиб онам билан гаплашиб олдик. Онам менга бундай қилиш яхши эмаслиги, қиз болага ярашмаслиги, қиз бола иффатини сақлаши кераклигини уқтирдилар, ҳатто дарсларимни тайёрлашда ҳам кўмаклашдилар.
Онамининг гапларидан кейин мен ўзимни ўнглай бошладим. Ҳозир ўқишларим ҳам, ишларим ҳам жойида. Онам билан ҳамма нарсани маслаҳатлашадиган бўлдим. Ота-онам менга тўғри йўлни кўрсатувчи, энг меҳрибон инсонлар эканини тушуниб етдим.
📌
"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.
📲
@arabtili_Quron_darslari

April 28, 08:38
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

ҲАННОНА УСТУНИ
(Соғинувчи устун)
⏳️
Бу устун Пайғамбаримиз Муҳаммад
🤍
билан боғлиқ машҳур мўжизага ишора қилади.
🪧
Минбар қурилишидан олдин Расулуллоҳ
🤍
хурмо дарахтидан бўлган ушбу устунга суяниб хутба ўқир эдилар.
📌
📌
Минбар қурилгач, у киши у ерда хутба ўқишни тўхтатганларида, устун у зотни соғиниб, ёш боладек йиғлаган (маъзун бўлган). Шунинг учун у "Ҳаннона" (соғинувчи) номини олган.
🔗
Ҳазрати Усмон
🤍
даврида масжид кенгайтирилганда, ушбу устун ерга дафн қилинган. Унинг қаерга кўмилгани ҳақида турли ривоятлар бор:
1⃣
Убай ибн Каъб
🤍
ўзи билан олиб кетган (кейинчалик қуртлар еб битирган).
2⃣
Ҳозирги жойига кўмилган.
3⃣
Минбарнинг остига кўмилган.
4⃣
Минбарнинг чап тарафига кўмилган.
5⃣
Минбарнинг шарқий тарафига кўмилган.
@arabtili_Quron_darslari

April 28, 03:10
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

ҚАЛБИНГИЗ ЧАРЧАГАНИНИ СЕЗЯПСИЗМИ?..
Ташқи жиҳатдан ҳаммаси жойидa.
Аммо ич-ичингизда безовталик, оғирлик, тушкунлик бор.
⚠️
Бу — руҳ тарбияга муҳтож эканининг белгиси.
✔️
Энди ечим бор!
💗
“Руҳий тарбия” китоби асосида тайёрланган АМАЛИЙ ДАРСЛИК сизга ёрдам беради:
✔️
Қалбингизни поклайсиз,
✔️
Ҳасад, ғазаб, тушкунликдан халос бўласиз,
✔️
Хотиржамлик ва ички бахтни топасиз,
✔️
Аллоҳга яқинлашиш йўлини ўрганасиз.
📌
Энг муҳими — бу шунчаки назария эмас!
🔥
Ҳар бир дарс амалий ўзгаришга олиб келадиган усуллар билан ўтилади.

Эртага эмас, айнан БУГУН бошланг!
Чунки руҳингиз кутмайди…
🪄
💡
🪄
Ёлғиз қўйни бўри осонликча ейди. Жамоатдан эса ҳатто шайтон қочади.
Биргаликда ислоҳ бўламиз.
Мурожаат учун:
@menejer_admin1
https://t.me/sahih_islomiy_ilmlar

April 27, 03:43
Media unavailable
4
Show in Telegram

🤲
Устознинг ҳаққи
...
@arabtili_Quron_darslari

April 26, 09:52
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

💋
"QALAM EDUCATION" даги ўқув курслари ҳақида маълумотга эгамисиз?
Улар қуйидагилар:
🔥
Фонетика -араб ҳарфлари 0 дан ;
🔥
Тажвид - Қуръонни тўғри ўқиш илми;
🔥
Тасхих - қироатни текширтириш, хатоларни тўғирлаш;
🔥
Мукаммал тажвид-устозликка тайёрлов курси;
🔥
Грамматика - араб тилида сўзлашув;
🔥
Тафсир - Қуръон маъноларини чуқур ўрганиш;
🔥
Руҳий тарбия;
🔥
Ҳадис илми;
🔥
Фиқҳ - Ислом ҳуқуқшунослиги;
🔥
Хаттотлик.
🔥
Бизни кузатишда давом этинг.
@arabtili_Quron_darslari