Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar
📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ ва ТАЖВИД ҚОИДАЛАРИ. 🧕 Араб тили грамматикаси барча даражалари. Мурожаат: @QALAM_menejer ✓Ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашув, ✓ Кичик гуруҳлар. ✓Диплом ва ижозали устозлар текшириб ишга олинган. ✓ Йигитлар ва болажонлар гуруҳлари.
Subscribers
3 070
24 hours
-8
30 days
-450
Post views
401
ER
13,06%
Posts (30d)
109
Characters in post
593
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
October 27, 07:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

Муҳаббат — қалбдаги бир дарахтдир. Унинг илдизлари маҳбуб олдидаги хокисорлик, танаси Уни таниш, шохлари Ундан қўрқиш, барглари Ундан ҳаё қилиш, меваси Унга итоат этишдир. Уни суғориб турувчи озуқа эса Унинг зикридир. Муҳаббат булардан бирортасидан холи бўлса, у нуқсонли бўлади.
@arabtili_Quron_dasrlari

October 27, 03:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

😢
Tillo suv bilan yoziladigan nasihat
Imom Ahmad rohimahulloh aytadi:
"Agar siz yaxshi ko‘rgan narsani Alloh davomiy qilishini istasangiz, o‘zingiz ham Alloh yaxshi ko‘rgan narsada bardavom bo‘ling".
Al-Bidoya van-Nihoya, 10/330
@arabtili_Quron_darslari

October 26, 12:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

😊
😊
😊
Тушкун аҳволдаман
😓
Нима қилсам бўлади, ким ёрдам беради
🙁
Жавоб битта: албатта Қур’он
💘
@arabtili
_Quron _darslari.

October 26, 07:51

Типратикан учадими!?
Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими!?" - дейди. Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади…" - дейман.
"Сут-чи, унинг ранги оқми, қорами!?"
"Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора", - дейман.
Бу сўзлар — менинг яқин дугонамнинг иқрори.
Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга «типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ», деб айта олмайсанми?" - дер эдим. У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни.
Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч-тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни, дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми, сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни, итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер.
Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб-тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воҳанинг бир чеккасидан келган дугонам.
Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун, менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун.
Хотин бўлиш осонми? Бу – жуда қийин. Бу – ўзини фидо қилиш, дегани. Шунинг учун ҳам Ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда.
Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. "Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку?" - дедим. У: “Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафта бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. "Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз", деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”, - деб жавоб берди.
Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин, албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил.
Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: "Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” – деб чақирар эдилар". Мана буни шарқона оила деб атайдилар.
“Аёлнинг ватани — унинг эридир!” дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора!
Жаноб Камина саҳифасидан

October 26, 05:27
Media unavailable
3
Show in Telegram

Болани урмасдан жазолашнинг 3 та усули!
Ма ша Аллоҳ деб ёзиб қолдиринг!
@arabtili_Quron_darslari

October 26, 03:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Иймонсиз бир киши келиб Умар розияллоҳу анҳуга шундай деди:
- «Мен ҳеч намоз ўқимайман, сенинг Аллоҳинг менга ҳеч қандай жазо бермаяпти, Эй Умар...»
Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
- «Сенга сажда қилишни насиб этмади. Бундан каттароқ жазо бўлармиди?»...
@arabtili_Quron_darslari

October 25, 16:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Эй Исломнинг қизи!
Китоб ўқи. Бугун ўзингни ривожлантирасан, эртага фарзандларингни тарбиялайсан. Жаҳолатнинг қўрқадиган ягона нарсаси - аёлдир! Чунки аёл ўқиса, фарзандларига ҳам ўргатади...)
@arabtili_Quron_darslari

October 25, 14:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#sertifikat
Толиб, толибаларимиз янги марраларни забт этишда давом этмоқдалар! Машааллоҳ!
Яна 7 нафар сертификат ўз эгаларига топширилди.
Натижалар ҳақида қисқача айтсак: ёз ойларида очилган курсларимизда ўқиган қарийб 60 нафар ўқувчиларимиз сертификат сохиби бўлдилар.
Сертификат нима беради?
•Аввало илм йўлига энди қадам қўйган толибларнинг ўзига ишончини ортишига сабаб бўлади;
•Биздан эса кичик бўлса ҳам эътирофдир;
•Сертификат мухим эмас балки сиз эгаллаган, икки дунёингиз учун фойдали ва манфаатли бўлувчи билим энг ахамиятлиси...
Сиз хам албатта уддалайсиз, ниятингиз ва ҳаракатингиз тўғри бўлса бас!
@arabtili_Quron_darslari

October 25, 13:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

Олов Иброҳим алайҳиссаломни куйдирмади.
Пичоқ Исмоил алайҳиссаломни кесмади.
Сув Мусо алайҳиссаломни чўктирмади.
Кит Юнус алайҳиссаломни емади.
“Бизга фақат Аллоҳ тақдир қилган ва Лавҳул-маҳфузда битиб қўйилган нарсагина етади. Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи бизга душманларимиз устидан ёрдам беради. Мўминлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар!”.
@arabtili_Quron_darslari

October 25, 07:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

☘️
☘️
☘️
Фолбин
Эшигида одамлар турнақатор бўлиб тизилиб олишган. Бири бахт сўраб келган, бири эса тахт. Кимнингдир соғлиғи йўқ, яна кимнингдир бойлиги. Фарзанд илинжида илҳақ, узук йўқотган ҳуркак нигоҳлар... Барчаси мана шу аёлдан нажот истаб келишган.
Не ажабки, фолбин аёлнинг на бахти бор, на қувончи. Эри кетиб қолган, фарзанди яримжон. Кароматгўйлиги ўзига кор қилмаса, ўзгаларга қандай наф келтиришини эса биров ўйлаб кўрмасди.
@arabtili_Quron_darslari