Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ASOS.UZ | ASOSLI XABARLAR

asosuzofficial
— Сиз айни вақтда @asosuzofficial расмий телеграм каналидасиз! — Шоу-бизнес оламининг энг қайноқ янгиликлари, муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси.
Subscribers
2 108
24 hours
-1
30 days
-121
Post views
136
ER
6,45%
Posts (30d)
Characters in post
675
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
July 04, 16:34
Media unavailable
3
Show in Telegram

ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий огоҳлантириш қандай ҳолатларда берилади?
Ҳуқуқбузар ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, Кодексда белгиланган бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаган тақдирда баъзи
қоидабузарликлар учун
маъмурий огоҳлантириш
берилиши мумкин.
Булар:
1. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш
(МЖтК 125 моддасининг 1 ва 2 қисмлари)
2. Бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш, (МЖтК 128 прим 1 моддаси)
3. Бошқарув вақтида теле-видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан ёки дисплейдан фойдаланиш (МЖтК 128 прим 2 моддаси
)
4. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, (МЖтК 128 прим 6 моддаси)
5. Мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларини бузиш (МЖтК 135 прим 1 моддаси)
6. Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши (МЖтК 138 моддаси 1 ва 2 қисмлари)
Эслатиб ўтамиз, маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 марта қўлланилиши мумкин.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
3
Show in Telegram

"Кадастр қилдираман" деб фирибгарларга алданиб қолманг.
"Кадастр ҳужжатингизни тезлаштириб берамиз",
"Ўзбошимчалик билан эгалланган ерни қонунийлаштириб берамиз", "Пул берсангиз, ҳаммасини ҳал қиламиз"
деганларга асло ишонманг!
Бундай ваъдалар билан алдаб, фуқаролардан катта миқдорда пул олиб, кейин изсиз йўқолиш ҳолатлари учрамоқда.
Ҳеч қандай таниш-билиш ёки воситачи орқали бу жараёнларни пул эвазига "тезлаштириш" мумкин эмас.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
Андижон шаҳрида пиёдалар йўлидан ўтаётган буви ва унинг икки набирасини катта тезликда ҳаракатланган Malibu уриб кетди, улардан иккиси воқеа жойида жон берди. Қурбонларнинг яқинларига кўра, Malibu ҳайдовчиси худди ўзи каби катта тезликда ҳаракатланган BMW билан пойга ўйнаб келаётган бўлган.
Фожиадан кейингина бу жойга светофор ўрнатилган.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
3
Show in Telegram

1-июлдан бошлаб вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, яъни "болничний" нафақаси янги тартиб асосида тўланади.
🔹
Энди касалликнинг дастлабки 5 куни учун нафақани иш берувчи тўлайди.
🔹
6-кундан бошлаб эса тўловлар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан амалга оширилади.
🔹
Шунингдек, суғурта стажи 6 ойдан 8 йилгача бўлган ходимлар ўртача иш ҳақининг 60 фоизи, 8 йилдан ортиқ стажга эга бўлганлар эса 80 фоизи миқдорида касаллик нафақасини олади.
🔹
Бунга қадар касаллик нафақаси учун барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан қопланар эди.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистонда аёллар эркаклардан узоқроқ умр кўрмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги
75,4 ёш
ни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткич:
Аёлларда —
77,3 ёш
Эркакларда —
72,9 ёш

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистонда ҳар бир киши билиши керак бўлган муҳим рақамлар рўйхати!
Сақлаб қўйинг ва яқинларингизга ҳам юборинг. Фавқулодда ҳолатларда бу рақамлар сизга тезкор ҳаракат қилишга ёрдам беради.
📍
Қутқарув хизматлари:
• 101 — Ёнғин хавфсизлиги хизмати
• 102 — Милиция
• 103 — Тез тиббий ёрдам
• 104 — Газ авария хизмати
• 1050 — ФВВ қутқарув хизмати
📍
Маълумот ва коммунал хизматлар:
• 1009 — Ягона маълумот хизмати
• 1054 — Сув таъминоти авария хизмати
• 1069 — Дорихоналар маълумот хизмати
• 1004 — Аниқ вақт хизмати
• 55 503-21-20 — Ўзгидромет

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Диққат
Ўқишни кўчириш (перевод) 15 июлдан бошланар экан.
Видеони яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президент Сергелидаги “Ўзгариш” маҳалласи ҳаёти билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган “Ўзгариш” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла ҳаёти, ижтимоий муҳит ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида маҳаллада яратилган шарт-шароитлар, аҳоли бандлиги, ободонлаштириш ишлари ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари фаолияти кўздан кечирилди.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚡️
«Ташаббусли бюджет»да янги имконият: энди маблағни банк иловалари орқали ҳам ўтказиш мумкин
Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет» доирасидаги шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби янада такомиллаштирилмоқда. Президент қарорига
мувофиқ
, 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқаролар бундай лойиҳаларни нафақат «Очиқ бюджет» портали, балки Ягона интерактив давлат хизматлари портали, тўлов тизимлари ва тижорат банкларининг мобил иловалари орқали ҳам қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади.
Янги тизимда мобил иловалар орқали шериклик лойиҳаларининг тўлиқ рўйхати ҳамда ташаббусли бюджет жараёнининг онлайн статистикаси кузатиб борилади. Фуқаролар томонидан ўтказилган маблағлар эса бевосита тегишли Фуқаролар ташаббуси жамғармалари ҳисобига йўналтирилади.
Белгиланган тартибга кўра, агар лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи аҳоли томонидан ихтиёрий равишда йиғилса, қолган қисми давлат томонидан автоматик тарзда қоплаб берилади. Агар белгиланган муддатда етарли маблағ йиғилмаса, фуқаролар ўтказган пуллар 10 иш куни ичида уларнинг мурожаати асосида қайтарилади.
Шунингдек, амалга ошириладиган шериклик лойиҳалари бўйича қўшилган қиймат солиғи, буюртмачи ташкилотларни сақлаш ва ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар аҳоли ҳиссаси ҳисобидан эмас, балки тўлиқ Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қарорда давлат бюджетидан ажратилган, аммо фойдаланилмай қолган маблағларни кейинги йиллардаги шериклик лойиҳаларига йўналтириш ҳам назарда тутилган. Бундан фақат жорий молия йилида якунланмай қолган лойиҳалар учун ажратилган маблағлар мустасно.
Яна бир янгиликка кўра, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 минг бараваригача бўлган (880 миллион сўмгача) ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаларини туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари амалга оширади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 августдан бошлаб депутатларнинг «Ташаббусли бюджет» жараёнидаги ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Энди улар ўзларига ажратилган маблағлар доирасида бир ёки бир нечта лойиҳани қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш имкониятига эга бўлади. Агар депутатнинг ваколати муддатидан аввал тугаса, унинг сайлов округидаги қўшимча ғолиблар парламент назорати бўйича комиссия қарори билан бошқа депутатлар томонидан белгиланади.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx

July 04, 16:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇺🇿
Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълимга 100 млн доллар сармоя киритади.
Лойиҳа доирасида 50 минг ўқитувчининг малакаси оширилади, 27 мингта янги синфхоналар ташкил этилади ва қарийб
2 миллион ўқувчи
қамраб олинади.

@ASOSUZ_RASMIY
Батафсил
👇
👇
👇
https://t.me/+BrtHDFqpfDxmZjEx