
AXBOROT | Расмий Канал
💥
Hello hello, Бугун 23-апрель - инглиз тилини биладиганлар куни
😅
Бугун инглиз тилини ўрганаётган барча одамлар, шунингдек, инглиз тилида сўзлашувчилар ва ҳатто инглиз тилини озгина биладиганлар учун байрам деб ҳисобласа бўлади.
Яқинларга ҳам улашинг.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Ассалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин. Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин.
Кунингиз мазмунли ўтсин!
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Сўх туманида профилактика инспектори ногиронлиги бор 60 ёшли отахонга тан жароҳати етказгани натижасида отахон шифохонада вафот этгани айтилмоқда.
😳
Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.
AXBOROT
| Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
‼️
⚡️
Ўзбекистонда агрессив ўқитувчилар «қора рўйхат»га киритила бошланади — кимларни қўшган бўлардингиз?
Мамлакатда болаларга нисбатан агрессияга жавобгарликни кучайтирувчи қонун кўриб чиқилмоқда. Агар ўқитувчи зўравонлик қилган бўлса, вазиятни шунчаки «ёпиб қўйиш» энди мумкин бўлмайди — у таълим соҳасидан камида 1 йилга четлаштирилади.
Шунингдек, бундай шахслар учун махсус реестр яратиш режалаштирилмоқда. Ишдан бўшаш ва бошқа мактаб ёки боғчага ишга жойлашиш энди имконсиз бўлади.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
❗️
Телефон рақамни бошқа шахснинг номига ўтказиш – энди онлайн шаклда мумкин
Энди Ўзбекистонда мобил алоқа фойдаланувчилари ўзларининг мобил телефон рақамларини бошқа шахснинг номига онлайн тарзда ўтказиши мумкин. MyGov порталида тегишли хизмат ишга туширилди.
Авваллари рақам эгасини ўзгартириш учун ҳар икки томон алоқа оператори офисига шахсан бориши, навбат кутиши ва ҳужжатлар имзолаши талаб этиларди. Эндиликда бу жараёнлар рақамлашди.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Ер муносабатлари қайта кўриб чиқилади
Шавкат Мирзиёев ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган янги таклифлар билан танишди.
Қисқача ўзгаришлар:
➖
қишлоқ хўжалиги ерлари аукционларида фақат маҳаллийлар иштирок этади;
➖
хорижий инвесторларга ер бериш шартлари қатъийлаштирилади (камида $10 млн лойиҳа);
➖
айрим стратегик ерлар фақат фуқароларга берилади
➖
ижара муддати барча ерлар учун 49 йил қилинади;
➖
ер ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш имконияти кенгаяди;
➖
ерни ноқонуний эгаллаш учун жавобгарлик кучайтирилади
➖
давлат эҳтиёжи учун олинган ер компенсацияси солиқдан озод қилинади.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус ҳудуд ташкил этилмоқда
Президент қарорига асосан, "Besqala mining Valley" номли махсус майнинг зонаси барпо этилади.
Унинг фаолияти Қорақалпоғистон Республикасининг барча ҳудудларини қамраб олади.
Шунингдек, 2035 йил 1 январгача ушбу зона резидентларининг майнинг билан боғлиқ операциялардан оладиган даромадлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод этилади.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
❗️
☀️
Бу йил ёз ҳар доимги ёзларга яқинроқ ўтиши ойдинлашмоқда.
Ўзгидромет жорий йилнинг кескин қурғоқчил келиши билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда айланаётган хабарларга расмий муносабатини берди.
Хабарга разм солинса, вегетация даврида йирик дарё сойларимизда сув
кўп йиллик меъёрга яқин
(90-110%) шаклланиши, жорий йил ёзимиз коллапс даражасидаги ёз бўлмаслиги, чанг тўзонлар сони ҳам ҳар доимги такрорланишга хос бўлиши англанилади.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
Ойлик олган эр уйда қандай кутиб олинади?
😂
Кимга юборишни яхши биласиз.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA
❗️
Солиқни яширсангиз — энди жазо бир неча баравар оғирлашди!
Қонун (ЎРҚ–1131-сон, 17.04.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💸
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек солиқларни ёки йиғимларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса,
➖
БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
📌
Илгари, мазкур жиноят учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиш белгиланган эди.
📙
Жиноят процессуал кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, тадбиркорлик субъектининг жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этадиган вакили тушунчаси киритилди.
✅
Унга кўра, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки Савдо-саноат палатаси томонидан тайинланган вакил тадбиркорнинг фаолияти билан боғлиқ жиноят ишида суриштирув, дастлабки тергов ёки суд жараёнида тадбиркорлик талабига кўра жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этиши мумкин.
💰
Бундан ташқари, Солиқ кодексига суд қарори чиқарилгунга қадар терговда қўшимча ҳисобланиб ундирилган солиқ ва йиғимлар бўйича пеня ҳисобланмаслигини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.
⌛️
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан
3 ой ўтгач кучга киради.
AXBOROT | Расмий Канали
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFiROx19SPTsDUsEQA