
AZIZAM клуби Азизахон Ташходжаева билан
Азизам сиз меҳрга, эътиборга ва ўзингизни асрашга ҳақлисиз.
Сизни «Аёлнинг кулгиси ортидаги дард» номли амалий семинарга таклиф қиламан.
Учрашувимизда ўз ҳисларимизни англаш, хафагарчиликни соғлом ифода этиш, ўзимизни айблаш ва «ҳаммага ёқишим керак» деган ички босимни камайтириш устида ишлаймиз. Амалий машқлар орқали шахсий чегараларни белгилаш ва эҳтиёжларимизни айтишни ўрганамиз.
22 ноябрь, соат 10:00 да, Фарғона шаҳридаги Давлат кутубхонасида учрашамиз.
Келинг, бу сафар ўзингизга ҳам вақт ажратинг. Қалбингиздаги гаплар ҳам эшитилишга арзийди.
+998 91 655 65 63
@Umidakhon84
💸
БОЛАЛИГИНГИЗДА ПУЛ ҲАҚИДА ЭШИТГАН ГАПЛАРИНГИЗ БУГУНГИ МОЛИЯВИЙ ҲАЁТИНГИЗГА ТАЪСИР ҚИЛАЁТГАН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
«Пул осонликча келмайди».
«Бой бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилиш керак».
«Пул одамни бузади».
«Бизнинг оиламизда ҳеч қачон ортиқча пул бўлмаган».
Болалигимизда эшитган бу гаплар шунчаки сўз бўлиб қолмаслиги мумкин. Вақт ўтиб, улар пул топишга, сарфлашга, жамғаришга ва ҳатто кўпроқ даромад олишга бўлган муносабатимизга таъсир қилиши мумкин.
Балки сиз кўпроқ пул топишни хоҳларсиз, аммо ич-ичингизда бойликни хавфли деб ҳисобларсиз. Ёки пул топсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб яшарсиз.
💔
ТУРМУШ ҚУРГАНДАН КЕЙИН БОШҚА ИНСОННИ ЁҚТИРИБ ҚОЛИШ — ХИЁНАТМИ ЁКИ ИЧКИ ҲИСЛАРНИНГ БИР СИГНАЛИМИ?
Инсон турмуш қурганидан кейин ҳам бошқа бировга нисбатан ҳислар пайдо бўлишини кутмаслиги мумкин. Аммо баъзан кутилмаган туйғулар пайдо бўлади ва инсон ўзини тушунмай қолади: «Нега айнан ҳозир? Ахир, менинг оилам бор-ку…»
Бундай вазиятда энг муҳими — ҳисларнинг пайдо бўлгани учун ўзини айблаш эмас, балки уларни англаш ва қандай йўл тутиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишдир.
«ИЧКИ ТЎСИҚЛАРДАН — КАТТА ИМКОНИЯТЛАРГА»
Аёллар учун амалий семинар
Азизам дейлик сизда орзулар бор.
Мақсадларингиз ҳам бор.
Аммо нега баъзан ҳаракат бошлолмайсиз??
Балким, Сиз ўзингизга етарлича ишонмаётгандирсиз.
Балким, ўтмишдаги хафагарчилик, қўрқув ёки кутиш ҳолати Сизни тўхтатиб қўяётгандир.
Балким, катта имкониятларингиз бор, лекин уларни очишга ички тўсиқлар халақит бераётгандир.
Бу семинар — ўз ҳаётини, фикрлашини ва натижаларини ўзгартиришни истаган ҳар бир аёл опа синглимиў учун.
Семинарда Сиз:
— ички тўсиқларингизни англашни;
— ўзингизга ишончни мустаҳкамлашни;
— мақсадларни аниқ режага айлантириб ҳаракатга ўтказишни;
— кутиш ва иккиланишдан чиқиб,ўзига ишончни оширишни аниқ ва натижали техникаларини ўрганасиз
8 ноябрь Жиззах шаҳрида
21 ноябрь Андижон шахарларида бўлиб ўтади
Ўзгариш ташқи шароитдан эмас, ички қарордан бошланади.
Жойлар чекланган. Рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилинг:
Жиззах
+99-893-207-66-65
+99-891-598-40-00
Андижон
+99-893-207-66-65
+99-897-454-50-00
⏳
«ҲАММА НАРСАГА УЛГУРИШИМ КЕРАК!» — БУ ФИКР СИЗНИ СЕЗДИРМАЙ ИЧ-ИЧИНГИЗДАН ЧАРЧАТАЁТГАН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
Уй ишлари, иш, фарзандлар, оила, ўзингизга вақт ажратиш… Ҳаммасини уддалашга ҳаракат қиласиз. Бир ишни тугатсангиз, хаёлингизда яна ўнтаси пайдо бўлади.
Дам олсангиз — ўзингизни айбдор ҳис қиласиз. Бирор иш қолиб кетса — ўзингиздан норози бўласиз. Ҳаммага улгуришга уриниб, охири ўзингизга вақт қолдирмайсиз.
Аммо бир ҳақиқат бор: ҳамма нарсага улгуришга ҳаракат қилиш билан ўзингизни унутмаслик — икки хил нарса.
💭
Ўзингиздан сўраб кўринг:
— Нега дам олишни ҳам гўёки «қозонилган ҳақ» деб қабул қиласиз?
💸
ПУЛ ТОПАСИЗ, ЛЕКИН НЕГА БАРИБИР БАРАКА ЕТИШМАЁТГАНДЕК ТУЮЛАДИ?
Даромадингиз бор, ҳаракат қиляпсиз, меҳнат қиляпсиз… Аммо ой охири келганда пул яна қаергадир сарфланиб кетади. Қўлингизга пул тушса ҳам, кўнглингиз хотиржам бўлмайди.
Баъзан муаммо фақат қанча пул топишимизда эмас, балки уни қандай сарфлашимизда, нималарга устуворлик беришимизда ва пулга бўлган муносабатимизда ҳам бўлиши мумкин.
Ахир, кўп пул топиш — доим ҳам баракани ҳис қилиш дегани эмас.
💔
«ҚАРА, ФАЛОНЧИНИНГ БОЛАСИ ҚАНДАЙ…» — БУ ГАП ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИДА НИМАЛАРНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН?
«Қўшнимизнинг боласи аллақачон ўқишни ўрганибди».
«Опангга қара, сендан яхши ўқийди».
«Бошқалар уддалайди-ку, сен нега қила олмайсан?»
Ота-она бу гапларни фарзандини рағбатлантириш учун айтиши мумкин. Аммо бола бу сўзларни бошқача қабул қилиши эҳтимол.
У ўзини бошқалардан кам ҳис қила бошлаши, ҳар доим кимгадир ниманидир исботлашга уриниши ёки хатога йўл қўйишдан қўрқиши мумкин.
Энг муҳими, бола шундай ўйга бориши мумкин: «Мени қандай бўлсам, шундайлигимча эмас, бошқалардан яхшироқ бўлсамгина яхши кўришади».
🇨🇳
Чунцин шаҳрининг ўзига хос муҳити ва бетакрор манзаралари жамоамизда унутилмас таассурот қолдирди!
❤️
🥘
Уйғур миллий таомлари,
🚝
бино ичидан ўтадиган метро ва
🏙
21-қаватдаги кўчалар — барчаси биз учун қизиқарли ва ҳайратланарли бўлди.
🌃
Тунги Чунциннинг сеҳрли манзаралари эса саёҳатимизга янада ўзгача файз бағишлади!
✨
💉
БОТОКС ЁКИ ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯГА ИСТАК ҚАЧОН ПСИХОЛОГИК МУАММОГА АЙЛАНАДИ?
Бир марта ўзгариш қилишни хоҳлайсиз… кейин яна бир камчилик кўзингизга ташланади. Уни ҳам тузатасиз, аммо бу сафар ҳам кўнглингиз тўлмайди.
Натижада ойнадаги аксингиздан кўра, ўзингизга ёқмайдиган жиҳатларингизга кўпроқ эътибор бера бошлайсиз.
Албатта, ботокс ёки пластик операция қилиш истагининг ўзи психологик муаммо дегани эмас. Муҳими — бу қарор ортида қандай ҳислар тургани ва у ҳаётингизга қанчалик таъсир қилаётгани.
💭
Ўзингизга савол бериб кўринг:
— Нега ташқи кўринишимдаги айнан шу жиҳатни ўзгартиришни хоҳлаяпман?
— Ўзимни чиройли ҳис қилишим учун яна ниманидир ўзгартиришим шартми?
— Агар истаган ўзгаришимни қилдирсам ҳам, ўзимдан қониқмасам-чи?
🇨🇳
Чэнду шаҳридан Чунцингача — тезюрар поездда жамоамиз билан мазмунли ва завқли сафар қилдик!
🚄
❤️
Йўл давомидаги самимий суҳбатлар, кулгу ва қувноқ лаҳзалар сафаримизни янада эсда қоларли қилди.
✨