
Умида Усманова
Омонмисиз, Азизим?
Тун—ором фурсати.
Отам раҳматлик "Худо, деб ётсанг-чи!" деган гапни кўп айтардилар.
Бу—шукр қил, деганлари эди.
Кунимиз тинч ўтгани учун, фарзандларимиз омонлиги учун, томоғимиздан овқат ўтиб тургани учун,, олаётган нафасимиз учун, энг муҳими Ўзини танитиб, Ўзига ибодат қилдириб қўйгани учун, шукур. Алҳамдулиллоҳ.
Қолган бари жудаям арзимас нарсалар.
Хайрли тун.
Тонгги дийдор қадар
омон бўлинг,Азизим!
Азизимда, эртанги "Чучвара партий"га тайергарлик авжида...
🌷
🌷
🌷
🌷
🌷
🌷
🌷
Ахир эртага Азизимда туй...!.
Туйхона муродхона дейишади.!
Хаммани туйга етказсин .!
11.09.2026
⏰
Соат 15.30 да йиғилиш.
⛅️
16.00 тренинг бошланади.
❗️
Мавзу- Нега тўй қилиш қийин бўлиб қолди? Совчилар нима деяпти? Қиз томон нима истаяпти? Қандай ижобий ечим топса бўлади?
‼️
Психологлар, социологлар, экспертлар иштирок этади.
🫖
18.00 да овқатланилади. Чучвара -суюғи ва қовурилгани.
🥟
🏙️
20.00 да якун.
Азизим, эртага,
Дастурхонда чучвара, суҳбатда эса энг долзарб мавзу!
Азизим, шинам даврамизда тўпланиб, мазали таомдан баҳраманд бўлиш билан бирга, ҳозирги кунда ҳаммани ўйлантираётган совчилик ва тўй ташвишлари ҳақида дилдан суҳбатлашамиз.
Совчиликдаги турли тушунмовчиликлар, тўй атрофидаги можаролар ва уларни донолик билан ҳал қилиш йўлларини биргаликда муҳокама қиламиз. Сизнинг тажрибангиз, самимий фикрингиз ва маслаҳатингиз даврамизга алоҳида файз бағишлайди.
Эртага самимий дийдорда кўришгунча!
🌸
Пайғамбар алайхиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла.
Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин.
Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин.
Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан.
Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин.
Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф
(Ижтимоий одоблар)
Эшик таққиллади .
-Ким у?..
-Кексалик!
-Йуғ-ээ. Адашдингми?
Ё.....тез шунчалик!
Кеча бола эдим,
кўча чангитган.
Сўнг...Бир сулув бўлдим,
Ёрни гангитган...
Яна....Устоз бўлдим,
Ҳарфни танитган.
Адашдинг, Кексалик,
Бўлма чалғитган...?!
Орзуларим- осмон.
Ўйларим - уммон.
Дадил юряпман
Келажак томон.
Эндигина келди
Мен кутган замон.
Чалғитмагин мени, Кексалик!
Ўзим учун яшаш -
кун тартибимда.
Меҳнат, меҳнат бўлди
Бу тақдиримда.
Бугун роҳат бўлсин
Ҳар тадбиримда.
Хазиллашмагин энди, Кексалик!
Оёқ оғрик, чарчоқ,
Юрак санчишлар,
Шундоқ, ҳам ҳар куни
Қилади ҳазил.
Халқда бир мақол бор:
"Ҳазил таги зил",
Ўн йил кейин келгин.
Манзилим шу, бил!
Ҳали қувонч қалбим
Тарк этгани йўқ,
Ҳали дўстларим ҳам
жуда шодон, шўх.
Ҳали хаёлларим учқур,
Учқур, гўё ўқ.
Ҳали достонимни
Тугатганим йўқ,
Адашдинг, шекилли, Кексалик.
Энди ақлим кириб, тушуняпман.
Энди Аллоҳимдан
Ўтинаяпман.
Энди ётлар билан
Тутиняпман.
Жим тур бироз, Кексалик!
Кўзим хира тортиб
турганларим рост.
Бош айланиб, секин
Юрганларим рост.
Узоқ-узоқ хаёл
сурганларим рост.
Ўрнимни ёшларга
Берганим ҳам рост.
Тингла, Кексалик!
Жойнамоз – ҳамроҳим,
Ҳақ тинглар оҳим.
Ювилсин гуноҳим.
Тавба - паноҳим.
Энди фарзандларим
Бўлса суянчиқ,
Балки юрардирмиз
Қилиб эркалик,
У ҳолда хуш келдинг
Дўстим, Кексалик!
Шоҳлик, Бекалик!!!!
ОМОНМИСИЗ,
АЗИЗИМ?
ХАЙРЛИКУН!
🍁
🍁
🍁
🍁
Бир маҳбуба ошиғидан:
«Эй маҳбубим, сиз кўп саёҳат қилган, кўп шаҳарлар кўрган инсонсиз. Айтингчи, улар ичидаги энг гўзали қайси шаҳар экан?», деб сўради.
Ошиқ ҳеч ўйланмасдан жавоб берди:
«Энг гўзал шаҳар - севганимиз бор шаҳардир.
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂
🌺
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
🌺
Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етказсин!
@Jaloliddinrumiyy
🕊
Йигит ва қиз.
Ораларида меҳру -муҳаббат туғилса, бир-бирларини еру-кўкка ишонишмайди! Дунеларни олиб беришга, жонларини фидо қилишга тайер бўлишади. .. Оила қурилгач, вақт ўтиб, Рўзғор юки елкасига тушгач, бошқа муаммолар бош кўтаргач, асаблар зириллайдики, аламларни сочиш учун Аелини нишонга олади!
Ҳаетий воқеа а, азизим?
Лекин , бир умр аелига овозини кўтармаган эркаклар ҳам бор-ку! Рўзғор, тарбия, муроса-мадора, борди -келди- Жами юкларни кўтарган аел эркакнинг бақириғини кўтаролмай қолса нима бўлади?
Касалликлар, бедаво дардлар, эрта сўнишлар …
Ўйлаб кўриш керак бўлган муҳим масала бу, азизим!
Азизим !
Руйхатга олиш 10сентябрь
Соат 10,00гача.
Кейин руйхатга олмаймиз.
Хафа булмайсиз.
Шунинг учун
11СЕНТЯБРДА БУЛАДИГАН
"ЧУЧВАРА ПАРТИЙ"ГАКЕЛИШНИ ИСТОВЧИЛАР, ТЕЗРО УЗ ЖОЙИНГИЗНИ БАНД ҚИЛИНГ!