Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Azon Global | Tezkor

azon_tezkor
Muhim • Qisqa • Tezkor • Foydali xabarlar
Subscribers
8 840
24 hours
30
30 days
-290
Post views
11 037
ER
1,25%
Posts (30d)
Characters in post
500
August 16, 09:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

Расмий ахборот: Устоз Мубашшир Аҳмад иши бўйича суд куни аниқ бўлди
Ўрта Осиё халқлари “Азон” вақфи васийлар кенгаши раиси, “Azon” лойиҳалари асосчиси, устоз Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд куни аниқ бўлди. Суд 2025 йил, 19 август, сешанба куни соат 15:00да Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа тумани судида, судя Бобур Раҳимов раислигида бошланади. Суднинг очиқ ёки ёпиқ ўтиши ҳозирча номаълум. Кенг жамоатчиликдан шу халқ, шу миллатнинг икки дунё саодатига эришишини исташдан бошқа дарди бўлмаган уламо Мубашшир Аҳмад домланинг суд ишида адолат тантана қилиши йўлида бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз. Ва айни пайтда, мавжуд воқеликка нисбатан вазминлик билан оқилона ёндошишларини, ортиқча ҳиссиётларга берилмасликларини сўраб қоламиз.
Батафсил:
https://azon.global/4484
©️
Azon Global

August 04, 06:53
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкентда помидорларга Қуръони карим таржимаси саҳифалари ўраб сотилаётгани аниқланди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда бозорга харидорлар истеъмоли учун махсус яшикларда юборилган помидорлар видеоси тарқалди. Эътиборни тортадиган ва жуда оғриқли ҳолат – мевалар ушбу яшикларга Қуръони каримнинг Шайх Абдулазиз Мансур таржимасига мансуб мухтасар тафсири китобининг саҳифалари билан ўралган. Бу ҳолат бир қатор жиддий ва асосли саволларни келтириб чиқаради. “Қоғоз етишмади” деган баҳона бу ерда ўринсиз. Чунки ушбу саҳифаларда нафақат арабча, балки ўзбек тилидаги таржимаси ҳам бор – у ҳам крилл алифбосида. Демак, оддий савиядаги ҳар қандай инсон ҳам бу саҳифаларнинг мазмунини англашга қодир. Шуни ҳисобга олган ҳолда, уларни бошқа мақсадда ишлатиш – бу билмаслик эмас, балки билган ҳолда содир этилган беҳурматликдир!
Батафсил:
https://azon.global/4449
©️
Azon Global

July 23, 13:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

Парадокс: билим сочилган замондаги маънавий қашшоқлар
Ҳеч қачон одамзот бугунгидек маълумотга бой бўлмаган. Ҳар сонияда YouTube'га 500 соатлик янги видеолар юкланади, ҳар куни интернетда 7 миллиондан ортиқ пост ёзилади. Ҳар биримизда чўнтагимиздаги телефон орқали илм олиш имкони бор. Ажабланарлиси, шунча имкониятларга қарамай бугунги авлод маънан қашшоқликда аждодларидан ўтиб кетяпти.
Батафсил:
https://azon.global/4388
©️
Azon Global

July 19, 09:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қуддусдаги яширин ассимиляция: масжид ва мадрасалардаги санъат ва фестиваллар
Ишғол остидаги Қуддус бугун нафақат аскарлар ёки темир тўсиқлар, балки турли шоулар, мусиқа, санъат ва маданият ниқобидаги бузғунчиликлар орқали ҳам босиб олинмоқда. Ишғолчи тузум шаҳарнинг ҳар бир қаричини, ҳар бир ёдгорлигини, ҳар бир қадимий манзарасини ўзгартириш учун барча воситаларини ишга соляпти. Улар Қуддуснинг исломий руҳини, минг йиллик тарихини йўқотиш, унинг ўрнига яҳудийлик рамзларини жойлаштириш учун турли кўринишдаги қуролларидан фойдаланяпти. Бу жараён секин, лекин муттасил давом этмоқда.
Батафсил:
https://azon.global/4369
©️
Azon Global

July 11, 07:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мубашшир Аҳмад иши: сўз ва виждон эркинлиги синови
©️
Azon Global

June 28, 11:57
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🔹
Жонли эфир | Бугун, соат 18:00 да
Мубашшир Аҳмад иши: озод қилиш вақти келмадими?
«Азон» лойиҳалари бош директори Нумон Абдулмажиднинг расмий баёноти
Томоша қилинг
👉
https://youtube.com/live/aG8xuIJPpVM
©️
Azon Global

June 05, 11:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Мубашшир Аҳмад иши турк ҳуқуқшунослари нигоҳида
Истанбул вилоят иммиграция бошқармаси Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)га нисбатан “жамоат тартиби ва хавфсизлигига таҳдид солганлик”ни сабаб қилиб кўрсатган ҳолда депортация қилиш қарори қабул қилинганини айтди. Бироқ бу иддао Туркия Жумҳурияти ваколатли муассасалари ва халқаро ҳамжамият назарида ҳеч қандай қонуний ва аниқ асосга эга эмас. Турсуновдан Туркияда, Ўзбекистонда ёки бошқа бир давлатда жамоат тартибини бузадиган ҳеч қандай ҳаракати йўқ ва у ҳеч қанақасига жиноий жавобгарликка тортилмаган –
Кая Картал, “Инсон ҳуқуқлари ва мазлумлар учун бирдамлик” уюшмаси (MAZLUMDER) раҳбари, ҳуқуқшунос.
Батафсил:
https://azon.global/4166
©️
Azon Global

June 04, 11:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкентда 19 ёшли йигит қимор туфайли ўзини осиб ўлдиргани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит онлайн қиморда катта миқдорда пул ютқазиб, ўзини дарахтга осиб ўлдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратурага кўра, жорий йилнинг 31 май куни Яшнобод тумани Истиқлол кўчасидаги дарахтдан 2006 йилда туғилган, Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи Ф.Ў. исмли йигитнинг арқонга осилган жасади топилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Батафсил:
https://azon.global/4158
©️
Azon Global

June 03, 14:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Афғонистонда Қурбон ҳайити 7 июнда нишонланади
Афғонистондаги “Ҳилол кўриш қўмитаси” ҳеч бир вилоятда 28 май куни зулҳижжа ойи кўринмаганини маълум қилган. Аҳоли вакиллари ҳам ушбу ойни кўргани ҳақида шариат судларига гувоҳлик бермаган. Шундан келиб чиқиб, афғон ҳукумати 28 май зулқаъда ойининг сўнгги куни эканини айтиб, 7 июнни Қурбон ҳайити сифатида белгилаган.
Батафсил:
https://azon.global/4152
©️
Azon Global

June 02, 10:31
Media unavailable
4
Show in Telegram

Истанбулда Россия ва Украина музокаралари бўлиб ўтади
Бугун маҳаллий вақт билан соат13:00да Чироғон саройида Россия ҳамда Украина делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.
Украина дронларининг Россия авиациясига йирик миқдорда зарар етказиши фонида музокараларнинг анча жонли ўтиши кутилмоқда.
©️
Azon Global