
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Asia Alliance Bank'нинг
Alliance Pay
иловаси орқали жисмоний шахсларга элчихоналар учун электрон маълумотнома бериш хизмати йўлга қўйилди. Эндиликда мижозлар банкка ташриф буюрмасдан, 24/7 режимида бепул PDF-маълумотнома олишлари мумкин (реклама).
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3455
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Озарбайжон халқаро банки (ABB) Ўзбекистондаги Davr Bank оддий акцияларининг 51 фоизини қарийб 1,65 трлн сўмга — тахминан 140 миллион долларга сотиб олди. Битим 10 сентябрь куни «Тошкент» республика фонд биржасида расмийлаштирилди. Май ойида банкнинг эълон қилинган тахминий сотиб олиниш нархи 100 миллион доллар эди.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3454
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Туронбанк раҳбарияти вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тадбиркорлар, маҳалла вакиллари ва аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар уюштирди. Учрашувларда кредит, ер ажратиш, кадастр ҳужжатлари ва инфратузилма билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди, айримлари жойида ҳал этилди.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3451
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси август ойида 22 та банк ҳамда 3 та микромолия ташкилотига жарима санкциялари қўллаганини маълум қилди. Июнда 23 та банк "жарима санкциялари қўлланилиши ҳақида" огоҳлантирилган эди.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3452
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари июлдаги кичик ўсишдан сўнг август ойида 7 млрд 787,9 млн долларга кўпайиб, 72,14 млрд долларга етди. Ойлик ўсишга ой давомида олтин физик ҳажмининг кўпайиши ва нархининг қимматлашиши асосий сабаб бўлди.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3449
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан ишчи мулоқотлар туркумини бошлади. Дастлабки учрашув Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ўтказилди, мулоқотда маҳаллаларнинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш ва микро, кичик ҳамда ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3448
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Ўзбекистонда 1 HUMO = 1 сўм курси бўйича барқарор токенни чиқариш, муомалага киритиш ва сўндириш механизмларини синовдан ўтказиш бошланди. Токен давлат қимматли қоғозлари билан таъминланади, тажриба-синов лойиҳасида 20 дан ортиқ мерчант иштирок этади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 12 ойга мўлжалланган.
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3447
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Пайариқлик ишбилармонлар билан очиқ мулоқот
Ўзсаноатқурилишбанк раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг ҳудудлардаги тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда. Навбатдаги мулоқот Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида ташкил этилди.
Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланган тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлар учун қулай шарт-шароит яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган бу каби мулоқотлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учрашувда тадбиркорларнинг фаолиятини кенгайтириш, молиявий имкониятларини ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Билдирилган мурожаатлар масъуллар томонидан ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
| Реклама
APEX BANK капитал бозори орқали маблағ жалб қилишнинг янги босқичига ўтмоқда. Банк корпоратив облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш мақсадида «Bluestone Financial Group Inc» ҳамда «Portfolio Investments»дан иборат андеррайтерлар консорциуми билан шартнома имзолади (реклама).
Батафсил:
https://bankers.uz/news/3446
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X
Офисда ёки уйда маиший муаммо чиқдими? Уста қидиришга вақт кетказманг — UBASE орқали буюртма беринг.
UBASE — буюртмачилар ва усталар учун ягона платформа.
Буюртмачилар учун:
— Яқиндаги мос устани топиш;
— Иш бошланишидан олдин нарх ва ишлар рўйхатини кўриш;
— Қўшимча ишлар — фақат Сизнинг розилигингиз билан.
Усталар учун:
— Яқиндаги буюртмаларни қабул қилиш;
— Ўз йўналишингиз бўйича буюртма олиш;
— Ягона нархнома асосида ишлаш.
Иловадан фойдаланиш учун қўлланма:
Буюртмачилар учун
|
Усталар учун
Буюртмачи бўлсангиз — иловани юклаб олинг ва буюртма беринг.
Уста бўлсангиз — иловани юклаб олинг ва UBASE’га қўшилинг.
Иловани:
App Store
|
Google Play
Telegram
|
Instagram|
YouTube
|
Facebook
|
Сайт
| Реклама