
Barcha o‘zbeklar
#Кун_Тарихи
Бугун 15-Апрель Чоршанба:
•
🇺🇳
Халқаро маданият куни
•
🌏
Бутунжаҳон санъат куни.
•
🇰🇵
КХДР - Қуёш байрами (Ким Ир Сен туғилган кун)
• 1896-йил Юнонистон пойтахти Афинада антик даврлардан бери илк Олимпия ўйинлари ниҳоясига етди
• 1955-йил Иллинойс штатининг Дес Плейнс шаҳрида тадбиркор Рей Крок ўзининг илк МcДоналдъс ресторанини очди
• 1993-йил Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов туркман тили ва ёзуви, кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтишини эълон қилди
• 1994-йил Жаҳон савдо ташкилоти тузиш бўйича Марокаш келишуви амалга оширилди
• 1452-йил Универсал билим соҳиби Леонардо да Винчи туғулган
• 1949-йил таниқли рус қўшиқчиси Алла Пугачёва туғулган
• 1952-йил атоқли диний уламо, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган ўзбек олими, Ислом уламолари миллатлараро иттифоқининг аъзоси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Али (2015) туғулган
👉
@Barcha_Ozbeklar
#ТЕЗКОР
#ТАРИХИЙ_ҒАЛАБА
🇺🇿
Ватандошимиз Жавохир Синдоров шахмат бўйича номзодлар турнири чемпиони бўлди ва энди у МУТЛОҚ ЖАХОН ЧЕМПИОНЛИГИ ТОЖИ учун жанг қилади!!
У 13-турда асосий рақобатчиси, нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг қайд этди ва очколари сонини 9,5 тага етказиб, муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал қилди.
Энди Синдоров куз ойларида амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш билан шахмат тожи учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
👉
@Barcha_Ozbeklar
❗️
Ўзбекистон қамоқхоналарида 47 мингдан ортиқ маҳкумлар бор экан.
👉
@Barcha_Ozbeklar
“Аслида бу – коррупция!” — Шавкат Мирзиёев қурилиш қилиш учун берилган аризаларнинг кўп рад этилиши ҳақида
2025 йилда қурилиш билан боғлиқ 2,6 миллионта аризанинг учдан бири рад этилган.
“Масъуллар “Камчилиги учун қайтардик”, деб айтади. Лекин ичига кириб таҳлил қилса, масала кўп. Ҳамма билиб, билмаганга олади, аслида бу – коррупция!” – деди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ бир тадбиркор
“ассалому алайкум бўлмагунча, қурилишга рухсат беришмайди”
дея коррупцияга ишора қилган эди. Ўшанда Қурилиш вазирлиги унинг устидан ИИВга ариза киритганди.
👉
@Barcha_Ozbeklar
Фарғонада икки эркак шифокорни калтаклади
Ҳодиса Қўқондаги хусусий клиникада юз берган. Суд айбланувчиларга жарима жазоси тайинлаган.
👉
@Barcha_Ozbeklar
❗️
Влажная салфетка болани цистит қилиши мумкин...
Азиз онажонлар, влажная салфеткалардан доим ҳам фойдаланманг, уларнинг таркибини билмайсиз-ку, ундан кўра озгина илиқ сув билан ювиб олган яхши.
Влажная салфеткадан фақат зарурат бўлганда фойдаланинг, бу видеони яқинларингизга ҳам юборинг.
👉
@Barcha_Ozbeklar
🇷🇺
РФ ҳокимиятлари
Telegram
блокировкасини юмшатишни режалаштирмоқда
ОАВ хабар беришича, ҳукумат мессенжерга нисбатан чекловларни енгиллаштиришга қарор қилган. Асосий мақсад — солиқларнинг ошиши, нархларнинг кўтарилиши ва алоқа билан боғлиқ доимий муаммолар фонида ортиб бораётган жамоатчилик кескинлигини пасайтириш.
👉
@Barcha_Ozbeklar
#ОГОҲЛАНТИРАМИЗ
❌
Ҳеч қачон Телеграмдаги “Избранное“да шахсий маълумотларни сақламанг!
Пулларингиздан айрилиб қоласиз!
👉
@Barcha_Ozbeklar
#ТЕЗКОР
Қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
🌧
❄️
Кучли ёмғир, шамол ва ҳарорат кескин пасайиши: 15 апрелга прогноз эълон қилинди
Эртага ҳарорат бугунгига нисбатан 10 даражагача пасайиши кутилмоқда
🥶
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи бор. Баланд тоғларда қор ёғиши мумкин.
Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
👉
@Barcha_Ozbeklar
ДХХ хорижий рақамлардан бўлаётган шубҳали қўнғироқлардан огоҳлантирди
ДХХ ўзбекистонликларни шубҳали хорижий қўнғироқлардан огоҳлантирди ва бундай рақамларга жавоб бермасликка чақирди.
👉
@Barcha_Ozbeklar