
РШТЁИМ Бухоро филиали
🎥
РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан Ғиждувон туманида ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбиридан видео лавҳалар.
РШТЁИМ БФ мутахассислари томонидан Ғиждувон туманида чуқурлаштирилган тиббий кўрик тадбири ўтказилди
⚡️
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тизими бирламчи тиббий-санитария муассасалари (оилавий поликлиникалар ва шифо пунктлари) ҳамда махсус дастурлар асосида ташкил этилмоқда. Бу жараёнга айниқса кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар жалб этилмоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam
РШТЁИМ БУХОРО ФИЛИАЛИДА ИНСУЛЬТ ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН МУРАККАБ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛДИ!
⚡️
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида инсульт хавфини камайтиришга қаратилган мураккаб жарроҳлик амалиётлари маҳаллий мутахассислар томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, илгари бундай мураккаб амалиётлар асосан пойтахтдаги етакчи клиникалар ва хорижий тиббиёт марказларида бажарилган бўлса, бугунги кунда уларни вилоятнинг ўзида ҳам малакали мутахассислар томонидан амалга ошириш имконияти кенгаймоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam
РШТЁИМ шошилинч травматология бўлими билан ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
⚡️
Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз томонидан Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, марказдан етакчи клиникалар билан ҳамкорликни такомиллаштириш борасида улкан режалар амалга оширилмоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam
РШТЁИМ БФ ИНТЕРВЕНЦИОН РАДИОЛОГЛАРИ ТОМОНИДАН «ПАСТКИ МУЧА АРТЕРИЯЛАРИ АНГИОПЛАСТИКАСИ» АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛДИ!
«Янги Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида юқори технологик операциялар сони ва турларини кўпайтириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида янги, кам инвазив ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоят марказларида ҳам бажарилмоқда.
Жумладан, РШТЁИМ Бухоро филиалига пастки мучаларда тунги кучли оғриқлар ва оғриқ туфайли юра олмаслик шикоятлари билан мурожаат қилган бемор қон томир жарроҳлари ҳамда интервенцион радиологлар томонидан стационар даволанишга ётқизилди. Беморда юқори технологик, кам инвазив операция муваффақиятли бажарилди.
Натижада беморни пастки мучанинг юқори сатҳдаги ампутациясидан сақлаб қолишга эришилди.
Бундай замонавий амалиётларнинг жорий этилиши келгусида ногиронликни камайтириш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.
РШТЁИМ БФ интервенционистлари томонидан бачадон артериялари эмболизацияси амалиёти муваффақиятли бажарилди!
Бемор бачадондан кўп миқдорда қон кетиши шикояти билан марказга мурожаат қилди. Бемор гинеколог ва реаниматологлар томонидан кўрикдан ўтказилди.
Беморнинг қон касаллиги бўйича диспансер назоратида тургани ҳамда очиқ жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарши кўрсатмалар мавжудлиги инобатга олиниб, унга кам инвазив даволаш усули — бачадон артерияларини эмболизациялаш амалиёти тавсия этилди.
РШТЁИМ БФ интервенционистлари томонидан ангиографик назорат остида бачадон артерияларига махсус катетер орқали кирилиб, қон кетишни тўхтатиш мақсадида эмболизация амалиёти муваффақиятли бажарилди.
РШТЁИМ БФда юқори технологик ва кам инвазив даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш орқали беморларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати.
РШТЁИМ БФ да Республика Президентининг ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган навбатдаги ўқув семинари бўлиб ўтди
⚡️
Аҳоли ўртасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни янги босқичга олиб чиқиш орқали эрта ўлим ва ногиронлик ҳолатларини камайтириш, беморларни соғломлаштириш ҳамда реабилитация қилиш тизимини яратиш, шунингдек, аҳолига кардиологик ва неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги
ПҚ-20-сонли қарори
қабул қилинган.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam
РШТЁИМ Бухоро филиалига Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Тамар Вейлер хоним ташриф буюрди
⚡️
Исроил Давлатининг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Тамар Вейлер амалий ташриф билан Бухоро вилоятига келди. Ташриф доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиалида бўлди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam