Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Dr. Gavhar Darvish Teshaboyeva (PhD, psixiatr, psixoterapevt, narkolog)

drgavhardarvish
Dr. Gavhar Darvish — PhD, 20 йиллик халқаро амалиёт. Психиатр, нарколог, психотерапевт, болалар психиатри. Касбий ёндашув, замонавий, миллий психотерапия ва мутахассис тавсиялари. Ҳамкорлик: +998 90 951 30 24 Консультация: +998 90 951 34 44
Subscribers
7 500
24 hours
-10
30 days
100
Post views
898
ER
11,97%
Posts (30d)
87
Characters in post
1 582
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Psychology
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
June 11, 15:46

СТАРТ  18 ИЮНДА!
📚
Тажрибали педагог Ирода Аҳмед ва  врач-психотерапевт, психиатр, нарколог, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Гавҳар Дарвиш ҳамкорлигидаги янги муаллифлик курсига таклиф қиламиз!
Муаллифлар хакида:
1. Ирода Аҳмед -  таълим  соҳасида юқори малакали мутахассис, консультант, тажрибали педагог. Чет давлатларда  20 йилдан бери инглиз тилидан дарс беради. Уй таълими -  Homeschooling  бўйича 18 йиллик тажрибага эга. Қолаверса,  олти фарзандини тарбия қилиш,  уларга уйда таьлим бериш билан шуғулланади. Ғарбда яшаётган мусулмон болаларни диний қадриятларимиз асосида тарбиялашга қаратилган "Raising Yong Scholars" платформаси асосчиси.
2. Гавҳар Дарвиш - 20 йиллик тажрибага эга, психотерапия ва болалар, ўсмирлардаги ҳулк-атворни психотерпевтик ва педагогик коррекцияси билан шуғулланиб, миллий аньаналарга интеграция қилган ҳолда қўллаб келади. Уч фарзанднинг онаси, фарзандларини пуллик тўгаракларга эмас, бепул онлайн платформалардан мақсадли фойдаланиш ҳамда sеlf management га ўргатиб, уларнинг мотивацияси билан шуғулланиб келади.
📖
КУРС МАВЗУСИ:
«ФАРЗАНДИМ-ЖИГАРБАНДИМ: ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ"
Курс кимлар учун:
1. Фарзандини миллий қоидалар асосида тўғри тарбиялашни истаган муслима оналар.
2. Муслима мураббиялар ва ўқитувчилар.
3. Ёшлар билан ишловчи барча опа-сингиллар.
Курс қачон бошланади: 18 июнда.
Курсда қуйидаги саволларга жавоб оласиз:
- Фарзандингизнинг психотипини биласизми?
- Психотипга қараб тарбиялашничи?
- Исломда 5 хил тарбия турини биласизми?
- Болаликдаги хотираларингиз ота-оналик тажрибангизга кандай таьсир курсатади?
- Сокин оналик сирлари.
- Бош мия қандай ривожланади ва болаликнинг илк эҳтиёжлари қандай?
Дарслар ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари бериб борилади.
📍
Курс 28 та дарсдан иборат.
❗️
Курс тингловчилар гурухи учун 750 000 сум
📱
Курсга ёзилиш ва тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун линкка босинг:
https://raising-scholars.com/courses/parenting/farzandim-jigarbandim-islomda-farzand-tarbiyasi/
Курсга онлайн рўйҳатдан ўтиш қулай ва осон, чет элда фарзанд тарбия қилаётган оналаримиз дунёнинг исталган еридан линк орқали тўловни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистонлик оналаримиз эса
@DrGDacademy_admin
га мурожат қилиб, тўловни амалга оширишлари мумкин.
https://t.me/YaqinOzbek
https://t.me/DrGavharDarvish

June 11, 15:03

Ota-onalar diqqatiga! 2 daqiqa vaqtingizni ilmiy tadqiqotga hadya qiling
🛑
📱
Farzandingiz telefon yoki ijtimoiy tarmoqlarga chalgʻib, dars qilishga qiynalyaptimi yoki telefonni olib qoʻysangiz injiqlik qilyaptimi?
"Telefon dasturlari bolalar xulq-atvoriga qanday taʼsir qiladi?" degan mavzuda muhim ijtimoiy tadqiqot oʻtkazilmoqda. Bu tadqiqot bolalarimizni internet tobeligidan qutqarish va ularning ruhiyatini himoya qilish yoʻllarini ilmiy koʻrsatib berishga yordam beradi.
Iltimos, ushbu qisqa va ma’lumotlaringiz mutlaqo sir saqlanadigan soʻrovnomani toʻldirib, yordam bering.
👇
Havola ustiga bosing:
https://forms.gle/WhVQ9Phzfdrv66Bj9

June 11, 09:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

#БуМифИшонманг #Миф23 Миф: “Психотроп дорилар ўзига қарам қилади” Кўпчилик шундай ўйлайди: • “Бошласам, кейин тўхтай олмайман” • “Бу дорилар наркотик” • “Улар одамни боғлаб қўяди”

Илмий жиҳатдан — бу умумий ҳолатда нотўғри.
❗️
Миф қаердан келган? Барча…

June 11, 07:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

Руҳий тарбия қачон бошланади?
Кўпчилик руҳий тарбияни бола гапиришни ёки мактабга боришни бошлаганда деб ўйлайди.
Аслида эса руҳий тарбия бола туғилгандан эмас, ҳатто туғилишидан аввал бошланади.
Она ҳомиладорлик даврида ҳис қилаётган хавотир, қўрқув, хотиржамлик, муҳаббат ва хавфсизлик ҳисси боланинг асаб тизими шаклланишига таъсир қилади.
Замонавий нейробиология шуни кўрсатадики:
• Бола аввал ҳис қилади, кейин тушунади.
• Аввал муносабатни қабул қилади, кейин тарбияни.
• Аввал муҳаббатни ҳис қилади, кейин қоидаларни ўрганади.
Исломда ҳам тарбия туғилишдан анча аввал бошланади:
Солиҳ жуфт танлаш,
ҳалол ризқ,
онага яхши муносабат,
оиладаги меҳр ва хотиржамлик келажак авлод тарбиясининг биринчи босқичидир.
Шунинг учун руҳий соғлом бола тарбияси:

фақат яхши мактабдан эмас,

фақат яхши ўқитувчидан эмас,

руҳий соғлом ота-онадан бошланади.
“Болани тарбиялашдан аввал ўзингизни тарбияланг. Чунки бола сизни эшитганидан кўра кўпроқ кузатади.”
Dr. Gavhar Darvish — PhD, 20 йиллик халқаро амалиёт.
Психиатр, нарколог, психотерапевт, болалар психиатри.
Касбий ёндашув, замонавий, миллий психотерапия ва мутахассис тавсиялари.
💬
Др. Гавҳар Дарвиш билан боғланиш учун
:
1. Оффлайн кабул: +998909513444 +998339513444
2. Онлайн кабул:
@DrGDMedCenter_admin
3. Курсларда ўқиш ва ҳамкорлик учун:
@DrGDacademy_admin
📱
Instagram
|
📺
YouTube
|
🕊
Telegram
|
🤖
TelegramBot

June 10, 18:52
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌸
Har kuni yangi bilim olish —
o‘zingizga qilingan eng yaxshi sarmoyadir.
To‘g‘ri tanlangan ilm inson fikrini kengaytiradi, hayotiga esa yangi imkoniyatlar olib kiradi
📌
Biz siz uchun foydali, ishonchli va amaliy ahamiyatga ega bo‘lgan manbalarni bir joyga jamladik
⬇️
🔗
Rivojlanish va sifatli bilim sari biz bilan birga yuring:
https://t.me/addlist/pL-yA_5OtxdjZTc0

June 10, 17:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

Bessel van der Kolk
нинг болалик травмаси ҳақидаги ишлари жуда машҳур бўлса-да, айрим нуқталари илмий жамоатчиликда баҳсли ҳисобланади.
Асосий баҳсли нуқталар
1. «Травма танада сақланади» ғояси
Ван дер Колкнинг энг машҳур ғояси — травма фақат хотирада эмас, балки танада ҳам сақланади («The Body Keeps the Score»).
Бу фикрнинг умумий қисми (травма автоном нерв тизими, гормонлар ва тана реакцияларига таъсир қилиши) кенг қабул қилинган.
Лекин баъзи олимлар унинг бу ғояси жуда кенгайтириб талқин қилинганини, «танада сақланган хотира» тушунчаси нейробиологик жиҳатдан аниқ исботланмаганини таъкидлайдилар.
2. Репрессия қилинган (унутилган) болалик травмалари
Энг катта баҳс шу ерда. Ван дер Колк узоқ йиллар давомида инсон қаттиқ травмани онгдан чиқариб юбориши, кейин терапияда уни қайта эслаши мумкинлигини қўллаб-қувватлаган.
Хотира тадқиқотчилари, хусусан
Elizabeth Loftus
ва
Richard McNally
эса: оғир травмалар одатда яхши эсда қолишини;
терапия жараёнида сохта хотиралар ҳам шаклланиши мумкинлигини;
репрессия назарияси учун кучли эмпирик далиллар етарли эмаслигини таъкидлайдилар.
3. Илк нейровизуализация тадқиқотлари
Ван дер Колкнинг баъзи машҳур PET-scan тадқиқотлари кейинчалик методологик танқидларга учраган: назорат гуруҳлари чекланганлиги;
намуна ҳажми кичиклиги;
натижалардан жуда кенг хулосалар чиқарилганлиги сабабли.
4. Барча муаммоларни «болалик травмаси» билан тушунтириш
Замонавий психиатрияда муҳим танқидлардан бири:
ҳар қандай депрессия, хавотир, шахс хусусияти ёки ҳаётий қийинчиликни фақат болалик травмаси билан изоҳлаб бўлмайди.
Чунки руҳий саломатликка:
генетика,
темперамент,
тарбия,
ижтимоий муҳит,
шахсий қарорлар,
диний-маънавий омиллар ҳам таъсир қилади.
Аммо нима қабул қилинган?
Ван дер Колкнинг ҳамма ишлари рад этилмаган.
Қуйидагилар ҳозирги илмда кенг қабул қилинган: болалик травмалари катта ёшдаги руҳий саломатликка таъсир қилиши;
PTSD ва комплекс травма мавжудлиги;
травманинг тана ва нерв тизимида физиологик из қолдириши;
психотерапия, ҳаракат, нафас машқлари ва танавий ёндашувларнинг айрим беморларда фойда бериши.
Ван дер Колкнинг асосий хатоси деб кўп олимлар
«репрессия қилинган хотиралар» ва «танада сақланган хотира» ғояларини илмий далиллардан кўра кенгроқ талқин қилганини
кўрсатадилар. Лекин унинг болалик травмасининг аҳамияти ҳақидаги умумий фикри замонавий психотравматологияда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун бу соҳада уни «бутунлай нотўғри» ёки «бутунлай ҳақ» деб баҳолаш эмас, балки танқидий қабул қилиш мақбул ҳисобланади.
Мақоладан чиқарган хулосангизни бўлишинг.
📱
Instagram
|
📺
YouTube
|
🕊
Telegram
|
🤖
TelegramBot

June 10, 10:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

“Ҳай болага қаттиқ гапирма, травма қилиб қўясан!”
Охирги йилларда тарбия ҳақидаги ҳар қандай суҳбат деярли шу жумла билан тугайди.
Болага танбеҳ берманг — травма бўлади.
Талаб қўйманг — травма бўлади.
Қаттиқроқ гапирманг — травма бўлади.
Лекин илм ҳақиқатан ҳам шундай дейдими?
Болалик травмаси мавзусини дунёда энг машҳур тарғиб қилган олимлардан бири Бессел ван дер Колк ҳисобланади. Унинг ишлари миллионлаб инсонларнинг травма ҳақидаги тасаввурини ўзгартирди.
Аммо қизиқ жиҳати шундаки, ҳатто унинг қарашлари ҳам бугунги кунда илмий баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Масалан, кўпчилик мутахассислар ҳар қандай руҳий қийинчиликни фақат болалик травмаси билан тушунтириш тўғри эмаслигини таъкидлайдилар.
Чунки инсон руҳиятига нафақат травма, балки:
• генетика,
• темперамент,
• оилавий муҳит,
• тарбия услуби,
• ижтимоий шароит,
• ҳаёт тажрибаси,
• маънавий қадриятлар
ҳам таъсир қилади.
Энг муҳими, психологияда “ноқулайлик” ва “травма” бир хил тушунча эмас.
Боланинг хафа бўлиши — ҳар доим ҳам травма эмас.
Унинг йиғлаши — ҳар доим ҳам травма эмас.
Унга “йўқ” дейиш — ҳар доим ҳам травма эмас.
Чегара қўйиш — травма эмас.
Масъулият ўргатиш — травма эмас.
Травма одатда болада узоқ вақт давомида хавфсизлик ҳисси йўқолганда, доимий таҳқир, зўравонлик, рад этилиш ёки оғир руҳий жароҳатлар натижасида шаклланади.
Албатта, болага ҳар куни бақириш, ҳақорат қилиш, камситиш унинг руҳиятига зарар етказади.
Лекин меҳр билан, ҳурмат билан ва мақсадли қўйилган талаблар эса аксинча боланинг шахс сифатида шаклланишига хизмат қилади.
Шунинг учун тарбиянинг мақсади болани ҳеч қачон хафа қилмаслик эмас.
Тарбиянинг мақсади — болани ҳаётга тайёрлаш.
Меҳрсиз талаб золимликка айланади.
Талабсиз меҳр эса эркаланишга айланади.
Руҳий соғлом бола айнан шу иккиси ўртасидаги мувозанатда вояга етади.
Dr. Gavhar Darvish — PhD, 20 йиллик халқаро амалиёт.
Психиатр, нарколог, психотерапевт, болалар психиатри.
Касбий ёндашув, замонавий, миллий психотерапия ва мутахассис тавсиялари.
💬
Др. Гавҳар Дарвиш билан боғланиш учун
:
1. Оффлайн кабул: +998909513444 +998339513444
2. Онлайн кабул:
@DrGDMedCenter_admin
3. Курсларда ўқиш ва ҳамкорлик учун:
@DrGDacademy_admin
📱
Instagram
|
📺
YouTube
|
🕊
Telegram
|
🤖
TelegramBot

June 09, 15:33
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ёзги таътил бошланди. Кўпчилик ота-оналарнинг хаёлида бир хил саволлар:

Болам вақтини қандай тўғри ўтказсин?

Қайси тўгаракка берсам яхши?

Қайси касбга қизиқиши бор?

Уни қандай тарбияласам, ҳам замонавий, ҳам миллий қадриятларга содиқ инсон бўлиб улғайсин?
Аслида бу саволларнинг жавоби битта жойдан бошланади:

ФАРЗАНДИНГИЗНИ ТАНИШДАН.
Ҳар бир бола Аллоҳ томонидан ўзига хос қилиб яратилган:
🔹
Темпераменти турлича
🔹
Психотипи турлича
🔹
Интеллекти турлича
🔹
Қалб ва нафс ҳолати турличаi
Шунинг учун ҳам ҳар бир болага бир хил тарбия, бир хил ёндашув ёки бир хил касб тўғри келавермайди.
Бугунги кунда кўплаб ота-оналар фарзандига яхши таълим беришга ҳаракат қилади. Аммо боланинг табиати, миллий илдизлари, маънавий эҳтиёжлари ва руҳий хусусиятларини ҳисобга олмаган тарбия кўпинча кутилган натижани бермайди.
Фарзанд тарбияси — фақат билим бериш эмас.
Бу:
🌱
Миллий қадриятларни сингдириш,
🌱
Оилавий анъаналарни давом эттириш,
🌱
Каттага ҳурмат, кичикка иззатни ўргатиш,
🌱
Ватанпарварлик ва масъулият туйғусини шакллантириш,
🌱
Қалб тарбияси ва ахлоқий камолотга йўналтиришдир.
Бизнинг кўп йиллик тажрибамиз шуни кўрсатадики, ўз фарзандининг табиати ва ички дунёсини англаган ота-она уни миллий ва маънавий қадриятлар асосида ҳам муваффақиятли тарбиялай олади.
📚
Бу билимларни 2 йўл билан олишингиз мумкин:
1️⃣
БЕПУЛ
Telegram каналимиздаги мақола ва аудиолар орқали:
https://t.me/YaqinOzbek
ва
https://t.me/DrGavharDarvish
2️⃣
«ФАРЗАНДИМ — ЖИГАРБАНДИМ» КУРСИ, тингловчилар гурухи
Бу курсда сиз:

Фарзандингизнинг ички дунёсини англашни

Темпераментига мос тарбия беришни

Миллий ва исломий қадриятларни сингдиришни

Руҳий соғлом ва масъулиятли шахс тарбиялашни

Келажак касби ва ҳаёт йўлини тўғри танлашга ёрдам беришни ўрганасиз.
Фарзандингизни ўзгартиришга шошилманг.
Аввало уни таниб олинг.
Чунки фарзандини танимаган ота-она тарбиялайди, фарзандини таниб олган ота-она эса камолга етаклайди.
📩
Рўйхатдан ўтиш учун:
@DrGDacademy_admin
Фарзандингиз учун бу ёзни оддий таътилга эмас, келажагига сармояга айлантиринг.

June 09, 06:43
Media unavailable
1
Show in Telegram

Руҳий тарбияланган бола — руҳий соғлом жамият пойдевори
Инсон жамиятининг келажаги иқтисодий бойлик, технология ёки инфратузилма билан эмас, балки руҳан соғлом инсонлар билан белгиланади. Руҳан соғлом инсон эса тасодифан шаклланмайди. У соғлом тарбия, меҳр-муҳаббат, ахлоқий қадриятлар ва тўғри муносабатлар муҳитида вояга етади.
Шунинг учун ҳам:
Руҳий тарбияланган бола — руҳий соғлом жамият пойдеворидир.
Руҳий тарбия нима?
Кўпчилик тарбия деганда одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишни тушунади. Аммо руҳий тарбия бундан кенгроқ тушунчадир.
Руҳий тарбия — болада ҳиссиётларни англаш ва бошқариш,
ўзини қадрлаш, меҳр ва раҳмдиллик, сабр,
масъулият, виждон,
маънавий барқарорлик
каби сифатларни шакллантириш жараёнидир.
Бошқача айтганда, руҳий тарбия инсоннинг ички дунёси билан ишлашдир.
Илмий нуқтаи назар
Сўнгги ўн йилликларда неврология ва ривожланиш психологияси соҳасидаги тадқиқотлар болалик давридаги эмоционал муҳит мия ривожланишига кучли таъсир қилишини кўрсатди.
Хусусан, хавфсиз эмоционал боғланиш болада стрессга чидамлиликни оширади;
меҳр ва қўллаб-қувватлаш муҳитида ўсган болаларда хавотир ва депрессия хавфи камаяди; доимий танқид, таҳқир ва қўрқув муҳити эса боланинг эмоционал ривожланишини секинлаштириши мумкин.
Психотерапевтлар боланинг дастлабки 5–7 йиллик ҳаётини шахсият шаклланишининг асосий даври деб ҳисоблайдилар. Бу даврда бола дунё хавфсизми ёки хавфлими, мен қадрлиманми ёки қадрсизманми, деган ички хулосаларни шакллантиради.
Кейинчалик бу хулосалар унинг муносабатлари, ўзини баҳолаши ва руҳий саломатлигига таъсир қилади.
Нейробиология нима дейди?
Бола меҳр, хавфсизлик ва қабул қилинганликни ҳис қилганда мияда ижобий нейрон алоқалар шаклланади.
Меҳр-муҳаббат ва яқинлик ҳисси окситоцин ажралишига,
стресс гормони кортизолнинг пасайишига,
эмоционал назорат учун масъул бўлган префронтал кортекснинг яхши ривожланишига
ёрдам беради.
Шу сабабли руҳий тарбия фақат ахлоқий эмас, балки биологик жараён ҳамдир.
Ўзбек менталитетида тарбия инсоннинг ташқи хулқи билан чекланмайди. Асосий эътибор қалб тарбиясига ҳам қаратилган.
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурига соғлом қалб билан келган кишигина нажот топур».
Демак, тарбиянинг марказида қалб, ният ва ички дунё туради.
Ота-она — биринчи руҳий тарбиячи
Бола тарбияни биринчи навбатда сўздан эмас, муносабатдан ўрганади.
Агар уйда меҳр бўлса, ҳурмат бўлса, адолат бўлса, шукр бўлса,
сабр бўлса, бола шу муҳитни ўзлаштиради.
Агар уйда жанжал,
таҳқир, қўрқитиш,
доимий танқид
устун бўлса, бу ҳам боланинг ички дунёсига кўчади.
Шунинг учун бола тарбияси ота-онанинг ўзини тарбия қилишидан бошланади.
Нега бу жамият учун муҳим?
Руҳий тарбияланган бола катта бўлганда, масъулиятли фуқаро, меҳрибон турмуш ўртоғи,
онгли ота ёки она,
ҳалол мутахассис,
фойдали жамият аъзоси бўлиб етишади.
Руҳий тарбия етишмаган жойда эса тажовузкорлик,
гиёҳвандлик,
жиноятчилик,
оилавий низолар,
депрессия ва хавотир бузилишлари
каби муаммолар кўпайиши мумкин.
Шунинг учун руҳий тарбия бир оиланинг эмас, бутун жамиятнинг келажагига қаратилган сармоядир.
Болага яхши кийим, яхши мактаб ёки яхши касб бериш муҳим. Аммо буларнинг барчасидан олдин унинг қалбига эътибор бериш зарур.
Чунки келажакда жамиятни илмли инсонлар эмас, балки илмли ва руҳан соғлом инсонлар юксалтиради.
Руҳий тарбияланган бола — руҳий соғлом жамият пойдеворидир.
Шунинг учун фарзанд тарбиясида ақлни ўқитиш билан бирга қалбни ҳам тарбиялашни унутмайлик. Бу нафақат педагогик вазифа, балки илмий, ижтимоий масъулият ҳамдир.
Dr. Gavhar Darvish — PhD, 20 йиллик халқаро амалиёт.
Психиатр, нарколог, психотерапевт, болалар психиатри.
Касбий ёндашув, замонавий, миллий психотерапия ва мутахассис тавсиялари.
💬
Др. Гавҳар Дарвиш билан боғланиш учун
:
1. Оффлайн кабул: +998909513444 +998339513444
2. Онлайн кабул:
@DrGDMedCenter_admin
3. Курсларда ўқиш ва ҳамкорлик учун:
@DrGDacademy_admin
📱
Instagram
|
📺
YouTube
|
🕊
Telegram
|
🤖
TelegramBot

June 09, 02:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

#feedbackUstozShogirdlikKursi Бу курс оркали ман жуда куп психологик илмлар олдим. Шахс психологияси, психотерапия турлари, темпераментлар, психопатологиялар, консультация канака утиши, мижозлар билан менталитетимизга мослаб ишлашни, анализ килишни ургандим.…