
Дунё бўйлаб! 🌍
#хайрли_кеч
Ўтган хаётингизга назар солиб, савол беринг.... Мен нималар қила олдим? Нималарга эришдим? Ҳаётим қаерга қараб кетаяпти? Бутун бир йил ўтди. Қайси гуноҳларимга тавба қила олдим? Фарзларимни тўла адо қила олдимми? Шу йил мобайнида ота-онам, яқинларим учун, шу уммат учун, халқ учун нима қила олдим..?
Сизни сўроқ қилишларидан олдин, ўзингизни сўроқ қилинг Қадрдон.
Аллоҳим барчаларимизни ўзининг ҳидоятида мустаҳкам айласин, ҳақ йўлидан адаштирмасин!
@dunyo_boylab
🌍
#ёмғир_соғинчи
Ёмғир — болалик хотираларини, софлик ва тинчликни ёдга солади. Томчилар ерга тушар экан, гўё қалб ҳам ювилиб, ором топади. Ёмғир соғиничи — бу табиатнинг оғушига қайтиш истагидир. Ҳар бир томчида ҳаётнинг давомийлиги, ҳар бир ҳидда ўтмиш бор. Ёмғирни соғинган қалб ҳеч қачон қуруб қолмайди...
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_оқшом
Агар ўй хаёлларингиз нақадар кучлилигини билганингизда эди, сиз ҳеч қачон салбий фикрламаган бўлардингиз...
@dunyo_boylab
🌍
#хайвонот_олами
Ўрдаклар тўдаси билан бирга учиш ёки сузиш бошқача бўлса керак. Ушлаб кўрсангиз хам қўрқмайдия...
Шундай саёҳатга рози бўлармидингиз..?
@dunyo_boylab
🌍
📍
#Перу
🇵🇪
Куско.
Перудаги Камалак тоғлари узоқ вақтдан бери мавжуд бўлсада, одамлар бу тоғлар ҳақиқатини фақат 2015 йилда билдилар.
Айнан ўша йили, иқлим ўзгариши сабабли, минг йиллар давомида тоғ ва унинг камалак ранглари сирини яширин сақлаган барча қорлар эриб кетди...
@dunyo_boylab
🌍
#кун_ҳақиқати
Ҳақиқат — бу нурдек, уни яшириб бўлмайди. У баъзан оғриқли бўлиши мумкин, лекин айнан ҳақиқатгина инсонни озод қилади. Ҳақиқатдан қочиш осон, лекин уни тан олиш – куч ва жасорат белгисидир. Ҳақиқат билан яшаш — тинчлик ва ишонч манбаи. Ҳар доим ростликни танланг, чунки вақт ўтиб барибир ҳақиқат ғалаба қилади...
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_тонг
Бир донишманддан:
"Дунёда мўъжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган: "Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!"
Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз мўжизаларга бой бўлсин...
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_тун
Сиз кимни мукаммал дея оласиз?
Ой юзида доғлари бор ягона жисм эмас, қуёшнинг юзида ҳам доғлари бордир!
Aгарда тун зулмати бўлмаганида ой ва юлдузлар бу қадар гўзал кўринмас эди...
Хайрли тун Қадрдон, тунингиз осуда ўтсин!
@dunyo_boylab
🌍
#куз
Куз — табиатнинг тиниқ нафаси, япроқларнинг шовқини ва қалбнинг сукунат фасли. Бу фасл инсонга хотиржамлик, ўтмишни таҳлил қилиш ва янги мақсадлар ҳақида ўйлаш имконини беради. Ҳар бир тушаётган япроқ бизга шундан дарак беради: ҳар бир тугаш — янги бошланиш демак. Шунинг учун кузни қўрқмай қабул қилинг, у янгиланиш фаслидир...
@dunyo_boylab
🌍
#хайрли_оқшом
Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса, ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, ташвишланишнинг фойдаси йўқ. Шундай экан ғам-ғуссага не хожат...
@dunyo_boylab
🌍