
EFFECT.UZ|LIVE
Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади — Президент фармони
2026 йил 1 апрелдан
қуйидагилар учун тўловлар фақатгина
банк карталари
ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
➖
давлат органлари
томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖
электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖
алкоголь
ва тамаки маҳсулотлари;
➖
транспортларга
ёқилғи қуйиш
шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖
қиймати
25 млн
сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖
кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига
10 йилдан
ошмаган
M, N, O ва G
тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш
"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилганлигини инобатга олиб, довон йўлида ҳаракат тикланмагунча йўлга чиқмаслик
сўралмоқда
!
Қамчиқ довони кучли қор ва кўчки хавфи туфайли ёпилди
10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотга кўра, бундай қарор об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази томонидан билдирилган кўчки хавфи сабаб қабул қилинган.
Маълум қилинишича, довон йўлининг қайта очилиши бўйича қўшимча ахборот кейинроқ тақдим этилади.
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
2026 йил 1 январдан 33 та туман ва шаҳарда давлат органларида раҳбарлар учун ротация тизими ишга туширилади. Унга кўра, раҳбарлар ҳар 5 йилда бошқа ҳудудга ротация қилинади ва уларнинг фаолияти электрон платформа орқали онлайн мониторинг
қилинади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Андижон ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Акмалжон Тўланов Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосарига тайинланди. У бу лавозимга Дилшодбек Каримовдан кейин эгаллик қилди.
Исомиддин Исманов эса ҳокимнинг туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
“Humans” МЧЖ банкрот деб топилган
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 14 октябрдаги
қарори
билан “Humans” МЧЖ банкрот деб топилган. Корхона фаолияти 2025 йил 4 ноябрь куни
тугатилган.
“Humans” МЧЖнинг фаолият тури симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш бўлиб, ягона муассиси “Humans Companies” АЖ ҳисобланади.
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан рухсатсиз пул ечиб олингани ҳақидаги кўплаб мурожаатлардан сўнг Марказий банк вазият юзасидан изоҳ берди ва Paylov (Octogram) орқали тўлов хизматларини вақтинча
тўхтатди.
Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот учун, Илёсбек Умрзақов 1988 йилда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг кундузги таълим йўналишини, 2022 йилда эса Тошкент молия институти сиртқи таълим шаклини тамомлаган.
Тайинловгача Илёсбек Умрзақов Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида меҳнат қилган.
Telegram I
Facebook
I
YouTube
I
Instagram
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
“Toshkent-AERO” ИБК жорий йил бошидан ҳозирга қадар 104 342 дона тамаки маҳсулотини ноқонуний олиб ўтиш ҳолатини аниқлади, улардан 20 таси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 186-моддаси тамаки маҳсулотини қонуний чекловсиз муомалага киритиш учун жиноий масъулият белгиланганлигини назарда тутади. Агар тамаки маҳсулотлари БҲМнинг 100 баробаридан, яъни 41 200 000 сўмдан ортиқ бўлса, жиноий жавобгарлик қўлланади.