Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Dr. Mamajanova Azizaxon

endokrinolog_preventAge
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор 👩‍⚕️ Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув! @dr_mamajanova1 ♥️ 💉 Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эришасиз
Subscribers
5 960
24 hours
30 days
Post views
4 049
ER
70,7%
Posts (30d)
9
Characters in post
1 572
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Health Blog
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
April 23, 15:11
Media unavailable
2
2
Show in Telegram

Мошенниклар
❗️
Мен хеч ким билан сухбатлашиш учун ўйинлар ташкил қилмайман!!!
Бунга вақтим ҳам йўқ!
Мени админим битта

@dr_mamajanova1
Қолгани мошенник, ишонманг
‼️

April 20, 12:21
Media unavailable
3
Show in Telegram

Анемияни тиклагандан кейин пациентларим ўзларида қандай ўзгаришлар сезишади?
Энг аввало, ҳолсизлик йўқолади
✔️
✔️
Детокс тизими тўғри ишлай бошлайди (чунки чуқур ёндашув ва кофакторлар билан ишлаш натижасида, В группа, Темир, Мис, Цинк, Марганец дефицити тўлдирилади)
✔️
Сочлар тўкилишдан тўҳтайди
✔️
Либидо кўтарилади
⬆️
✔️
Дофамин ошади. Ваниҳоят сизда бир нималарга қизиқиш ва мотивация пайдо бўлади
✔️
Ҳайз цикли нормага тушади, бепуштликни олди олинади
✔️
Хомиладорлик яҳши ўтади, бола ҳам соғлом бўлади
✔️
”Женский” томондан муаммолар камаяди
✔️
Қалқонсимон без яҳши ишлай бошлайди.
Аллох изни ила, бу результатларни ўз беморларимда кўриб келяпман.
Ва бу билимларни Анемия Тикланиш курсимда батафсил ўргатаман.
9та модуль. 30та дарс. 3та тариф.
Дарслар бугундан бошланди. Видеода кириш дарслиги.
Қабул 23:00гача давом этади.
Кейин эшиклар ёпилади.
2 поток фақат Стандарт тарифда кузда сотувга чиқади.
Қабул учун админ
@dr_mamajanova1

April 12, 10:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тиббий саводҳонлиги юқори одам нимага эришади?
Энг котта плюси – врач танлай оласиз. Уни билимини биттада аниқлай оласиз.
Врачлар кўпинча пациентни овора қилгиси келмайди сарсон бўлмасин дейди. Оддий мисол – сочи тўкиляпти, ҳолсизлик, чарчоқ борми дарровда темир препарати ёзиб беради.
Асли бу врачни айби ҳам эмас. Инсон ўзи онгли равишда врачини танлаб борадику.
Лекин пациент шу даражада бўлиши керакки соғлиғини ишониб топширган инсонни савиясини биттада билиб олиши керак.
Баъзида эшитаман “борган врачим ферритин хақида гапирсам эътибор бермади, билмади, қайтиб унга бормадим” дейишади беморларим.
Одам ўзини билса қандай ишлашниям билади. Мисол сизда железодефицитньй анемия бўлса хам сразу темир препаратидан бошламайсиз. Анемияда темир ичиш – бу оҳирги ўринлардаги масала. Унгача қилинадиган ишлар бор.
Бунинг учун эса унга билим керак.
Бундан ташқари организмингизда нима кечаётганини, Аллох сизни қандай яратканини фақат ўзингиз биласиз.
Ва бу билан врачингизгага ёрдам беришингиз мумкин.
Менга ҳам пациентларим ёрдам беради. 50/50 иш бўлади: “мени организмим бунақа, бундай ишлайди мана бу ёзганиз менга тушармикин” дейишади.
Бунақа инсонлар билан мазза қилиб ишлайман
😊
Врач хам беморини медицинадан хабари борлигини билиб тонусда бўлади, берилиб ишлайди. Бу бошқа нарса.
Кейинчалик врачдан бир йўналиш олвоса дальше ўзи олиб кетаверади. Врачни кераги бўлмай қолади.
Албатта буларнинг хаммаси тиббий саводҳонлиги баланд инсонларга ҳос.
Ана шу йўлда мен сизга қўмаклашаман.
Эртага, 13 апрель куни соат 20:00да жонли эфирда анемия ўрганиб чиқамиз ва шу мавзудаги катта курсим тақдимоти бўлади.
Курсни сотиб олиш ниятингиз йўқ бўлса хам, эфирда қатнашишингизни маслаҳат бераман, чунки 3 ҳил анемия турини биргаликда кўриб чиқамиз, симптомларга қараб хеч йўқ ўзингизга нима бўлаётганини билиб оласиз!
@dr_mamajanova_bilan

April 09, 10:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Дофамин, Либидо ва Энергия
Бу уччаласини боғлаб турувчи бир омил бор –
анемия.
Анемияни айнан темир танқислиги тури.
❗️
Диққат! Бу пост сизнинг тиббий саводхонлигингизни оширишга қаратилган
❗️
Аввало бироз тушунча:
• Дофамин – бу мотивация, қизиқиш, иштиёқ гормони.
• Либидо – яқинликка, интим муносабатларга бўлган эҳтиёж
• Митохондрия – ҳужайра ичидаги кичик энергия станциялари. Улар бизга энергия ишлаб чиқаришади.
🚀
Қани кеттик!
Биз дофамин, либидо ва энергия дедик, лекин буларни бошида Дофамин туради.
У асосий нейромедиатор. Либидо ҳам, қизиқувчанлик ҳам, мотивация ҳам дофаминга қарайди
Дофамин энергия билан боғлиқ:
– Митохондрияларни ишга тушуради
– АТФ даражасига таъсир қилади
– Энергия (лаззат) берувчи харакат учун ундайди (масалан овқатланиш, жисмоний фаоллик)
– Кислород ташишда иштирок этади
– Хазм жараёнида (айнан фермент ишлаб чиқаришда) иштирок этади.
Ва мана шу жойда саҳнага
Темир
чиқади.
Темир – бу фақатгина гемоглабин эмас!
У дофамин синтезида хам иштирок этади, митохондрия ишлашида ва кислород ташишда ҳам.
Хатто гемоглабин 130-140 бўлса ҳам, бу анемия йўқ дегани эмас.
Темирни Ферритин анализи кўрсатиб беради.
Агар кам бўлса – бу темир танқислиги анемияси дегани.
Ва у бир неча босқичлардан иборат.
1️⃣
Босқич
: Либидо пасаяди, иштиёқ, қизиқиш сўнади, диққатни жамлаш пасайиб кетади.
2️⃣
Босқич
: Митохондриялар зарарланади, энергия тушиб кетади, дофамин дефицити кучаяди. Сурункали чарчоқ, эмоционал бўшлиқ, жинсий майл йўқолиши кузатилади.
3️⃣
Босқич
: Ана энди бу босқичда гемоглабин ҳам тушиб кетади. Гипоксия (кислородное голодание) бошланади. Айниқса мия бунга сезувчан. Уйқучанлик, депрессия ривожланади.
Бу босқичда қалқонсимон без ҳам зарар кўради. Нейровоспаление бошланади.
Бу Анемия мавзусининг бир парчаси эди ҳолос.
13 апрель куни соат 20:00да жойли эфирда бу хақда янаям тўлиқроқ гаплашамиз.
У ерда биз 3 ҳил турдаги анемияни кўриб чиқамиз (аслида 10дан ортиқ тури бор) ва Анемияга бағишланган 9та Модульдан иборат катта курсимни презентациясини ўтказаман.
Агар сиз бу соҳага чуқур киришмоқчи бўлиб, ўзингизни тикламоқчи бўлсангиз бу эфир сизга фойдали бўлади.
Эфир манзили:
https://t.me/dr_mamajanova_bilan

April 09, 06:21
Media unavailable
3
Show in Telegram

Интегратив невролог, педиатр Ольга Гоффман билан консультациядан лавҳа
Ўз ишини усталари бўлган, мен хурмат қилган ва интилган врачларни консультациясида ўтириб уларни кузатишни яхши кўраман. Ўзим ва пациентларим учун янгиликлар оламан.
Ўзи умуман янгиликларга очиқман, инсон турган билган жойида қотиб қолмаслиги керак деб ўйлайман.
Хар қандай соҳада.

April 02, 05:17
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Буни ким қандай тушунади билмадим, лекин хозирги мурожаатим оналар учун:
Қизингизга сепни камроқ еғсангиз хам, соғлиғини “бутун” қилиб қўйинг.
Қабулимга ёш қизлар келади, организми чуқур дефицитда, детокс система издан чиққан, анемияси бор. Бу қизлар наслимиз давомчилари ва айни пайтда соғлиқлари биринчи ўринга қўйилиши керак.
Хомиладорликга тайёргарлик қилиб туғилган фарзанд билан тайёргарликсиз туғилганни ер билан осмончалик фарқи бўлади.
Хомиладорликни ўзи ҳам сокин ўтади зотан
🩷

March 31, 18:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

35+ ёшдаги аёллар учун қўшимчалар
Бу ёшдаги аёлларимиз соч тўкилиши, метаболизм бузулиши, гормонал дисбалансларни бошдан кечиришади.
Ва мендан улар учун комплекс айтинг деб кўп сўрашади.
Лекин мен бунақа универсал мультивитамин базасига қаршиман, тўғриси. Буни ўзига яраша сабаблари хам бор.
Биз барчамиз ҳар хилмиз.
Кимдир ҳафтасига 3 марта машқ қилади ва тўғри овқатланади,
яна кимдир эса доимий стресс, уйқусизлик ва йўл-йўлакай тамаддилар билан яшайди.
Шунинг учун ҳам дефицитлар турлича ва қўшимчалар ҳам ҳар кимда ҳар хил бўлади.
Аммо мен маслаҳатларда деярли ҳар бир аёлда учрайдиган бир нечта нутриентлар бор.
Агар минимал базани тузадиган бўлсам, мен учун у қуйидагича:
1️⃣
D витамини (2000 МЕ)
Аёлларнинг тахминан 80%ида, айниқса қиш мавсумида, дефицит бўлади.
2️⃣
Магний (глицинат/таурат)
10 та аёлдан 9 тасида дефицит кўраман, айниқса стресс, хавотир ва уйқу муаммоларида.
3️⃣
Цинк (хелат шакли)
Иммунитетни, тери ҳолатини қўллаб-қувватлайди ва коллаген ҳамда эстроген синтезида иштирок этади.
4️⃣
Коэнзим Q10
Юрак, энергия ва терига ҳужайра даражасида ёрдам беради.
35–40 ёшдан кейин курс билан қабул қилишни тавсия қиламан.
5️⃣
B гуруҳи витаминлари (метилланган шаклларда)
B6, B9, B12 фаол шаклларда яхшироқ ўзлашади ва айниқса стресс ва юқори юкламада муҳим.
Ва, айниқса, В8 – миоинозитол. Шуни узоқ муддат ичиб юрсангиз бўлади.
Қўшимчасига доимий актив харакат ва жисмоний машқларни ҳам қўшиб боринг
❤️
@endokrinolog_preventAge

March 30, 16:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзингизни яҳшироқ версиянгизга келишингиз учун 8 та оддий маслаҳат
Булар соғлиқни узоқ муддат сақлашга ёрдам берадиган оддий тавсиялар. Амал қилсангиз кам бўлмайсиз
😍
1️⃣
Эрталабни кофе билан эмас, балки 1-2 стакан илиқ сув билан бошланг. Бу ҳазм жараёнини ишга туширади ва организмни сув билан таъминлайди. Кофени эса уйғонгандан 40–60 дақиқа ўтгач, нонуштадан кейин ичган яхши (кортизол чиқишини кофеин билан бузмаслик учун).
2️⃣
Уйқу режими.
Эрта туриш ва соат 22:00 гача ухлаш циркад ритмлар билан уйғунлашиш учун муҳим. Бу эса яхши тикланиш ва кун давомида юқори самарадорликни таъминлайди. Шунингдек, гормонлар (мелатонин, соматотропин, кортизол) нормал ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
➡️
Мелатонин даражаси қоронғу тушиши билан 21:00 дан ошади (энг юқори нуқта 23:00–02:00), шунинг учун 22:00 гача ухлаш тавсия этилади. Эрталаб эса, қуёш чиқиши билан кортизол кескин кўтарилади ва уйғонишни таъминлайди. Унинг энг юқори даражаси 6:00–9:00 оралиғида бўлади ва уйғонгандан 30–45 дақиқа кейин чўққига чиқади, кейин эса кун давомида пасаяди
🔽

Аниқ режим организмнинг биологик ритмларини мувофиқлаштиради, бу эса сифатли уйқу, иммун ва асаб тизимининг барқарор ишлашини таъминлайди. Айнан уйқуда организм тўлиқ тикланади, шунинг учун у сифатли бўлиши жуда муҳим.
3️⃣
Ухлашдан 1–2 соат олдин гаджетлардан фойдаланманг. Экранлардан чиқадиган кўк нур мелатонин ишлаб чиқарилишини тўсади. Шунинг ўрнига китоб ўқиш ёки ванна қабул қилиш каби одатларни жорий қилинг.
Яна бир зўр маслаҳат – айниқса болаларини уҳлатолмайдиган ота-оналар учун: 19:30дан бошлаб хоналарни асосий чироқларини ўчириб ним қоронғу сариқ ёритгич ишлатинг. Кейин менга рахмат айтасиз
😉
4️⃣
Нонушта тўйимли ва оқсил-ёғли бўлиши керак. Каша ёки варенье билан булочка – бу тез орада яна оч қолиш ва энергия тушишига олиб келади. Нонуштада оқсил (тухум, балиқ, гўшт), клетчатка (сабзавотлар), ёғлар (сариёғ, пишлоқ, авокадо, сарёғ) бўлиши керак.
5️⃣
Магний. Бу шаҳар аҳолисида энг кўп етишмайдиган минераллардан бири! Ўз мақсадингизга қараб мос шаклини танланг (энергия, тинчланиш ёки ҳазм учун).
6️⃣
D витамини. Магний каби, бу ҳам кўпчиликда етишмайди. Дунё аҳолисининг 50–92% ида D витамини танқислиги кузатилади.
7️⃣
Кўпроқ ҳаракат қилинг! Бу албатта оғир машқлар бўлиши шарт эмас. Кунига 15–20 дақиқа енгил машқлар ёки пиёда юриш ҳам фойдали.
8️⃣
Бурун орқали нафас олиш (ҳа, бу ҳам биохакинг). Кундузи ва айниқса кечаси бурундан нафас олишга эътибор беринг. Агар муаммо бўлса – ЛОР шифокорига мурожаат қилинг. Бурун ҳавони фильтрлайди, иситади ва намлайди, ўпкани ҳимоя қилади. ЛОРдан муаммойингиз бўлса – гипоксиянгиз хам бор дегани!
➡️
Бурун бўшлиқлари оксид азот ишлаб чиқаради, бу эса қон томирларини кенгайтиради, қонга кислород етказилишини яхшилайди, қон босимини ва мия фаолиятини нормаллаштиради
🧠
Бир қарашда оддий, “хамма билган” тавсиялар, лекин фойдасини амал қилганларгина билади
😉
Сиз яна нимани қўшган бўлардингиз? Изоҳларда ёзинг
⬇️
@endokrinolog_preventAge

March 29, 16:25
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Кресло-качалка
Хар бир уйда бўлиши керак бўлган жиҳоз
😌
Кўпчилик кресло-качалкани фақат дам олиш учун деб билади. Аслида эса у саломатлик ва руҳий ҳолат учун жуда фойдали оддий, лекин самарали восита.
✔️
Табиий тинчлантирувчи
Секин тебраниш асаб тизимини бўшаштиради, стресс ва кундалик чарчоқни камайтиради. Симпатикадан парасимпатикага ўтишга ёрдам беради.
✔️
Яхши уйқу учун ёрдамчи
Кресло-качалкада ўтириш организмни релаксация қилади ва уйқуга тайёрлайди. Айниқса, кечқурун жуда фойдали.
✔️
Қон айланишини яҳшилайди
Енгил тебраниш қон айланишини яхшилайди, бу эса умумий ҳолатга ижобий таъсир кўрсатади.
✔️
Руҳий ҳолатни кўтаради
Ритмик ҳаракат кайфиятни яхшилайди, безовталикни камайтиради ва хотиржамлик беради.
Қабулимга қори-қориялар келишганда кўпинча тебраниб ўтиришарди. Сабабини сўраганимда “ўрганиб қолганмиз, тинчлантиради” дейишади. Рост гап. Бундай тебранишлар стрессни ва хаяжонни ааанча камайтиради.
✔️
Ёши катталар учун айниқса фойдали
Мувозанатни сақлаш, енгил ҳаракатда бўлиш ва ўзини яхшироқ ҳис қилишга ёрдам беради. Бундан ташқари бу жиҳоз Альцгеймер профилактикаси хам!
✔️
Дам олишнинг энг оддий ва самарали усули
Телефонсиз, шовқинсиз — фақат сиз ва тинчлик.
Ўзингиз учун антистресс зона
🫶
Бир китобда ўқигандим: “уйингизга кресло-качалка олиб хар куни кечқурун унда кун сарҳисоби ва эртанги кун режаларингизни қилинг” дейилганди.
Менимча бу яҳши таклиф.
Сиз нима дейсиз?
@endokrinolog_preventAge

March 28, 17:44

Озиқ-овқат аллергиясими ёки непереносимость (овқатга тоқатсизлик, сингдира олмаслик): фарқи нимада ва ҳар икки ҳолатда нима қилиш керак
Энг аввало ва муҳими: бу иккита мутлақо турли механизм.
✔️
Озиқ-овқат аллергияси — бу иммун тизимининг патологик реакцияси бўлиб, IgE синфидаги антителалар орқали амалга ошади.
Яъни организм маҳсулот таркибидаги оқсилни хавф сифатида қабул қилади ва яллиғланиш занжирини ишга туширади, гистамин ажратади. Реакция тез (бир неча дақиқадан 2 соатгача) юзага келади ва
ҳатто жуда кичик миқдордаги аллерген ҳам ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.
Қандай намоён бўлади: крапивница (қичитқи ўтдек тошма), отёк Квинке (лаблар, кўз қовоқлари, томоқ шишади), оғизда қичишиш, аксириш, оғир ҳолларда — нафас қисилиши ва қон босимининг тушиши.
Бу организмда бузулиш бор дегани!
✔️
Озиқ-овқат тоқатсизлиги (непереносимость еды) — иммун тизимга боғлиқ бўлмаган жавоб бўлиб, модда алмашинуви хусусиятлари ёки ферментлар етишмовчилиги билан боғлиқ (масалан, лактаза етишмовчилиги).
Аллергиядан фарқли ўлароқ, симптомлар оғирлиги
ейилган миқдорга боғлиқ.
Реакция кўпинча кечикиб (бир неча соатдан 2–3 кунгача) намоён бўлади ва асосан ошқозон-ичак тизими билан боғлиқ бўлади.
Қандай намоён бўлади: қорин дам бўлиши, ич кетиши ёки қабзият, қоринда оғирлик, ҳолсизлик, “бош айлангандек” ҳис, терида тошмалар (лекин крапивница эмас, балки угрилар ёки қизаришлар).
Энди бироз статистика:
💚
Ер юзи аҳолисининг тахминан 20% ўзларида озиқ-овқат аллергияси бор деб ҳисоблаб, овқатланиш одатларини ўзгартиради. Аммо ҳақиқий озиқ-овқат аллергияси фақат 2–5% катталарда ва 6–8% болаларда тасдиқланади.
💚
Озиқ-овқат тоқатсизлиги анча кенг тарқалган: ошқозон-ичак ва тери муаммоларининг 45%игача сабаб бўлади. Энг кўп учрайдиган мисол — лактоза га тоқатсизлиги (лактаза ферменти етишмаслиги), бу ҳолат Осиёдаги катталарнинг тахминан 75%ида ва европаликларнинг 15–20%ида учрайди.
Болалардачи?
Бу ерда ўзига хос жиҳатлар бор. Болаларда “сохта аллергия” (яъни тоқатсизлик) ҳақиқий аллергияга қараганда анча кўп учрайди. Чунки кичкинтойларда ичакнинг ҳимоя функцияси ҳали тўлиқ шаклланмаган, фермент тизими эса энди ривожланаётган бўлади. Шу сабабли бу ҳолат кўпинча аллергия деб нотўғри баҳоланади.
3 ёшгача бўлган болаларда бундай реакцияларнинг асосий сабабчилари — сигир сути ва тухум. Ёш ўтиши билан, ичак шиллиқ қавати етилиб, микробиота шаклланиши натижасида, бундай реакцияларнинг кўпчилиги махсус даволашсиз йўқолади.
Илгари шифокорлар аллергия чақирувчи маҳсулотларни 3 ёшгача бермасликни тавсия қилган бўлса, ҳозир аксинча: аллергенларни 1 ёшгача бўлган даврда рационга киритиш тавсия этилади.
Албатта, бу кичик миқдорларда, боланинг реакциясини кузатган ҳолда амалга оширилиши керак. Болада атопик дерматит бор-йўқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Албатта, таништириш апельсиндан эмас, балки, масалан, тухум сариғидан бошланиши керак. Эрта таништириш организмни “машқ қилдириб”, аллергия ривожланиш хавфини камайтиради. Акс ҳолда, яъни умуман бермаслик эса, аксинча, реакция хавфини оширади.
Аллергия таҳлиллари: қайси бири фойдали, қайси бири йўқ?

“Умумий IgE” — етарли даражада маълумот бермайди. Озиқ-овқатга нисбатан IgG4 мавжудлиги аллергияни эмас, балки шу маҳсулот билан контакт бўлганини кўрсатади. Бу ҳатто толерантлик (ҳимоя) белгиси ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, у паразитлар сабабли юқори бўлиши ёки умуман меъёр варианти бўлиши мумкин.
✔️
Ҳақиқатан самарали усул — элиминацион диета.
Бу шундай усулки, гумон қилинган маҳсулотлар (глютен, сут маҳсулотлари, тухум, соя) 2–8 ҳафтага рациондан чиқариб ташланади — симптомлар йўқолгунча. Кейин эса улар навбат билан, маълум вақт оралиғида қайта киритилиб, организм реакцияси кузатилади.
Агар ҳар сафар маълум бир маҳсулотни истеъмол қилгандан кейин қичишиш, шиш ёки крапивница пайдо бўлса — аллергияни текшириш керак. Агар ноқулайлик вақти-вақти билан пайдо бўлиб, миқдорга боғлиқ бўлса — ошқозон-ичак тизими, ферментлар фаолиятига эътибор бериш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Шунақа)
@endokrinolog_preventAge