Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Dr. Mamajanova Azizaxon

endokrinolog_preventage
20 йиллик тажрибага эга эндокринолог ва интегратив доктор 👩‍⚕️ Интегратив медицина соғлик-саломатлик сари замонавий ёндашув! админ @dr_mamajanova1 ♥️ 💉 Сиз бу каналда касаллик сабабини тушинишга,улардан гормон, антибиотиксиз халос бўлишга эришасиз
Subscribers
5 883
24 hours
—
30 days
-10
Post views
2 860
ER
48,61%
Posts (30d)
12
Characters in post
899
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Health Blog
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
October 23, 18:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ширинликка бўлган иштаҳангизни контрол қилиш учун 10 та маслаҳат:
🤩
1.
Нонуштага фақат оқсил ва ёғлар
. Тонгда ҳар хил бўтқа (каша), ва меваларни четга суриб турамиз. Бу эрталабдан қонда шакарнинг кескин «сакраши»ни олдини олади.
🤩
2.
Ҳар бир овқатланишда камида 25 грамм оқсил
. Агар оқсил етарли бўлмаса, мия бир соатдан кейин шакар талаб қила бошлайди.Оқсил — бу фақат гўшт дегани эмас
!
Таомномангизни тухум, творог, дуккаклилар (нўхат, ловия), ёнғоқлар ва гречка каби турли хил маҳсулотлар билан бойитишингиз мумкин.25 грамм миқдорни қандай ҳисоблаймиз, дейсизми? Ҳисоблаш шарт эмас — асосийси таомномада хилма-хиллик ва оқсилнинг борлигидир.Тухумни 3-4 та, ёнғоқни бир сиқим, донли маҳсулотларни эса 10-15 ош қошиқда ўлчаб олсангиз булади.
🤩
3.
Тушликка аччиқ кўкатлар қўшиш.
Руккола ва цикорий каби аччиқроқ кўкатлар ширинликка бўлган иштаҳани жуда яхши «пасайтиради».Горечь таъми эса ўт қопининг фаол сиқилишини рағбатлантиради, ўт димланиб (застой) қолишининг олдини олади ва ёғларнинг яхшироқ ҳазм бўлишига кўмаклашади.
🤩
4.
Нонуштадан кейин хром (200 мкг).
Кун давомида глюкозанинг «инжиқликларини» ва скачокларини текислайди.(Шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади).
🤩
5.
Овқатдан олдин олма сиркаси.
Бир стакан сувга 1 чой қошиқ олма сиркаси — ва шакар миқдори назорат остида!
🤩
6.
Ухлашдан олдин магний глицинат.
Асаб тизимини тинчлантиради ва эрталабки стресс туфайли юзага келадиган ширинликка интилишни йўқотади.
🤩
7.
Оч қолманг ва овқатни ўтказиб юборманг
! Перекусларни чекланг ва нимани бўлса еб кетаверманг. Тартибли овқатланинг
.
Очлик кортизолни оширади, юқори кортизол эса ширинлик егиси келишини келтириб чиқаради.
Аҳамият берганмисиз, жаҳлингиз чиққанда ёки асабийлашганингизда организмингиз дарҳол ширинлик ва пишириқларни талаб қила бошлайди? демак
😳
бу уша
кортизол
.
🤩
8.
Бироз мунтазам ҳаракат ва жисмоний машқлар
. Бу организмингизга озиқ-овқат триггерларини осон енгишга ёрдам беради.
🤩
9.
Оч қоринга L-глутамин (3 грамм).
Ичак деворини тиклашга ёрдам беради ва ширинликка бўлган патологик иштаҳани камайтиради.
🤩
10.
Соат 23:00 гача ухлашга ётинг
. Тўлақонли тунги дам олиш лептин ишлаб чиқарилишини тартибга солади ва иштаҳани қатъий назорат остида ушлайди .
Ха айтганча, энг муҳими
👏
«
Етарли миқдорда сув ичинг. Чунки баъзида мия оддий чанқоқни ширинлик егиси келиш ҳисси билан адаштириб юборади. Натижада, сиз аслида чанқаган пайтингизда «нимадир егим келяпти» деб ўйлайсиз. Шундай холатда доимо аввал бир стакан сув ичиб кўринг.»
Унутманг, сизнинг ташқи кўринишингиз бу сиз тановул қилаётган озуқанинг аксидир!
😁
https://t.me/endokrinolog_preventAge

October 19, 06:30

Ассалому алайкум, билимдонларим!
🤍
Сизларга бир мурожаатим бор!
Орамизда Фаргона шахрида иш излаётган, тажрибали
2 нафар ҳамшира (медсестра)
ва
2 нафар санитарка
бўлса, ушбу пост остида комментарияда телефон рақамингизни қолдиринг.
Илтимос, танишларингиз орасида шундай мутахассислар бўлса, уларга ҳам етказиб қўйинг.
Олдиндан барчангизга раҳмат!
❤️

October 14, 18:20
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Бугун сиз билан ажойиб бир одат хақида бўлишгим келди
.
Айниқса, қонда қанд миқдори ўйнаб турадиган инсонлар учун бу машқ жуда яхши ёрдамчи ва кўмакчи бўла олади.
❤️
Атиги 30 сония вақт ажратиб, қондаги шакар даражасини ушлаб туришга ёрдам бериш, уйқуни яхшилаш ва оёқлардаги шишларни камайтиришни хоҳлайсизми?
Гап оёғимизни учига турганимизда қисқарадиган болдир мушаклари хақида кетябди биз, шифокорлар, уни меҳр билан «
иккинчи юрак
»
деб атаймиз!
❤️
😍
Бу мушак нима қилади?
Ҳаракатланганингизда — юрганингизда, оёқ учига кўтарилганингизда ёки оёқ кафтини ҳаракатлантирганингизда — болдир мушаги веноз қонни юқорига, юракка қараб ҳайдайди. Бу асосий юрагимизнинг ишини енгиллаштиради ва томирлардаги юкламани камайтиради.
😌
Ҳар сафар оёқ учига кўтарилганингизда (оёқ бармоқларида турганингизда
), организмингизда бир вақтнинг ўзида 5 та ажойиб тизим ишга тушади:
🤩
Томирлар насоси: кун бўйи оёқда димланиб қолган қон ва суюқликни эркин юқорига ҳайдайди.
🤩
Лимфа оқими ва детокс: лимфани юриштириб, аъзолардан чарчоқ ва токсинларни чиқариб юборади.
🤩
Глюкоза сўрғичи: мушаклар ҳаракатга келиб, қондаги ортиқча шакарни ўзига юта бошлайди ва қанд миқдорини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.
🤩
Стрессдан халос бўлиш: адашган нервни тинчлантириб, стресс гормони — кортизолни камайтиради.
🤩
Пай ва бўғимлар соғлиғи: тоғай ва пайларда коллаген янгиланишига ёрдам беради.
💡
Биз каби кун бўйи ўтириб ишлайдиганлар учун кичик сир: бу машқ кичик тос аъзоларида қон айланишини зудлик билан яхшилайди ва оёқлардаги оғирликни зумда олиб ташлайди!
💃
Бугун кечқурун уйқуга ётишдан олдин вақт ажратиб, шошмасдан 20 марта оёқ учига кўтарилиб кўринг.
Машқни завқ билан, мушакларингиз қандай ишлаётганини ҳис қилиб бажаринг...
Кунни, эрталабни ҳам айнан шундай енгил ҳаракат билан бошлаш — бутун организмингизга «хайрли тон» дейишнинг энг гўзал усули!
😊
https://t.me/endokrinolog_preventAge

October 10, 06:00
Media unavailable
2
Show in Telegram

Эслатма!!!
Ҳар бир луқмани камида 30 марта чайнанг — акс ҳолда ҳазм бўлмаган овқат ошқозонда чириш жараёнини пайдо қилади ва витаминлар организмга сўрилмай қолади.
Овқатланаётганда телефон ва бошқа чалғитувчи нарсаларни четга суриб, нима ва қандай еяётганингизни тўлиқ ҳис қилиб тановул қилинг.
Ошқозон-ичак тизимидаги ҳар бир орган бир-бири билан узвий боғлиқ, шунинг учун ҳазм тизимингизни доимо мутахассис назоратида тутинг.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!
❤️

October 08, 06:55
Media unavailable
1
Show in Telegram

October 08, 06:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қорним оғрияпти ва қаттиқ дам бўляпти деган мурожаат билан бир пациентим келибдилар, эски пациентим. Ва табиийки анализларни кўриб хулоса қилиб олсак бўлади.

October 05, 15:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

Кофени к,анакаси фойдали устоз айтиб юборинг илтимос 14ёш ва 7 ёш угилларим к,ора кофега сут солиб ичишади нонуштада

October 05, 15:55

Кофени к,анакаси фойдали устоз айтиб юборинг илтимос 14ёш ва 7 ёш угилларим к,ора кофега сут солиб ичишади нонуштада

October 05, 14:44
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

☕️
Кофеманлар, яқинроқ келинг!
Эрталабки қаҳва — бу шунчаки ёқимли одатми ёки организмингизнинг «ёрдам» сўрашими?
Агар эрталаб қаҳвасиз кўзингизни оча олмасангиз, бунга беэътибор бўлманг!
Қаҳва организмга қандай таъсир қилади?
Ҳар бир чашка қаҳва буйрак усти безини ортиқча ишлашга ва қонга кортизол ҳамда адреналин отиб чиқаришга мажбур қилади. У сизга янги энергия бермайди, балки организмингиздаги ички қувватни «кредитга» олади(яъни организмни қора кунга олиб қўйган қувватини сарфлаб юборади).
👀
Оқибатда нима бўлади?
Зўриқиш ва ҳолсизлик: Буйрак усти бези толиқиб, вақт ўтиши билан тетиклик ўрнига сурункали чарчоқ пайдо бўлади.
Гормонал бузилиш: Кортизол ошиб, аёллар гормони (прогестерон) тушади. Натижада танада шишлар, оғир ПМС ва ортиқча вазн тўпланиши мумкин.
Ошқозон ва юракга босим: Оч қоринга ичилган қаҳва ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантиради ва юрак уришини тезлаштиради.
🌱
Лекин қаҳванинг ўз фойдалари ҳам бор:
Тўғри ичиб юрилса, мия фаолиятини яхшилайди ва диққатни жамлашга ёрдам беради.
Таркибидаги антиоксидантлар моддалар алмашинувини тезлаштиради.
💡
Гормонларга ва соғлиққа зарар етказмасдан ичиш қоидалари:
🧋
Оч қоринга ичманг: Аввал тўйимли нонушта қилинг, 30 дақиқадан сўнг қаҳвадан завқланинг.
🤤
Меъёрни билинг: Кунига 1 чашка ва иложи борича соат 12:00 гача ичиб олинг.
😴
Уйқуни асранг: Кечки суткалик ритм ва уйқу гормони (мелатонин) бузилмаслиги учун тушдан кейин қаҳвадан тийилган маъқул.
💬
Сиз эрталабни қаҳвасиз тасаввур қила оласизми? Ичиш қоидаларига амал қиласизми?

October 03, 10:58
Media unavailable
1
Show in Telegram