
Fazl.uz
Аллоҳ шундай дейди: “Кимни мендан кўра кўпроқ севсанг, уни сендан оламан. “Усиз яшай олмайман”, дема – сени усиз яшатаман.
Вақтлар ўтади, соя бериб турган дарахтларнинг бутоқлари қурийди, сабр косанг тўлади, жонингдан деб билган ёринг бир кун душман бўлади, ўзинг ҳайратда қоласан, дўстинг душманга айланади, душманинг эса дўстга. “Бўлмайди”, деган ниманг бўлса барчаси бўлади. “Йиқилмайман”, дейсан йиқиласан, “Ҳайрон қолмайман”, дейсан ҳайратда қоласан – шундай ғариб бу дунё! “Ўлдим”, дейсан, яна яшайсан”.
Мавлоно Румий
Ҳеч кимга таъна қилмай, ҳеч кимдан таъма қилмай яшай олиш асл саодатдир.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух!
Ҳаётингиз саодатли онларга тўлсин, Аллоҳ таоло ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин!.
Тонг хайрли бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 27 - Октябр 2026
16 - Жумодул Аввал 1448
Тонг - 05:29
Қуёш - 06:43
Пешин - 12:12
Аср - 15:43
Шом - 17:30
Хуфтон - 18:42
Иброҳим Наҳаъий роҳимаҳуллоҳ: “(Ўтган салафлар) тун зулматида масжидга юриб бориш соҳибига жаннатни вожиб қилади деб ҳисоблашарди”, дедилар.
Абул Фараж Абдураҳмон ибн Ражаб Ҳанбалийнинг “Фатҳул Борий”сидан.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
Iqtisodiy jinoyatlar
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q
9157. Мусулмон учун ўзининг дунёси ёки бошқанинг дунёсини ямаш учун динидаги рухсат берилган нарсаларни олиб, унинг ортидан қувиши жоиз эмас.
Бағавий «Жаъдиёт»да, Ибн Абудулбарр «Жомиъу баёнил илм»да обид, ҳужжат Сулаймон Таймийнинг шундай деганини ривоят қилади: «Агар ҳар бир олим айтган рухсатларни олсанг, сенда ёмонликларнинг барчаси жам бўлади».
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Илал» китобида Муҳаммад ибн Яҳё Қаттоннинг шундай деганини ривоят қилади: «Киши ҳадисларда келган барча рухсатларга эргашаверса, фосиқ бўлиб қолади».
Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ҳамда «Илм ва дин масалаларидаги ихтилоф одоби» китобидан.
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q
Вақтики, сизга жаннатга киришга изн берилганда, у ердаги жойингизни ҳеч кимнинг кузатувисиз топиб бора оласиз. Чунки, Аллоҳ таоло жаннат аҳлига уларнинг ўринлари ҳақидаги маълумотни олдиндан қалбларига солиб қўйган бўлади. Шунинг учун улар ҳудди дунёда ўз уйларини ҳеч кимнинг кузатувисиз топиб борганларидек, жаннатдаги ўринларини ҳам ўзлари топиб оладилар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган:
وَيُدْخِلُهُمُ ٱلْجَنَّةَ عَرَّفَهَا لَهُمْ
"Ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар" (Муҳаммад сураси, 6-оят).
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Кунингиз файзли, барокатли ва мазмунли ўтсин.
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q
Ўзбекистон Мусулмонлар
идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Душанба 26 - Октябр 2026
15 - Жумодул Аввал 1448
Тонг - 05:27
Қуёш - 06:42
Пешин - 12:12
Аср - 15:44
Шом - 17:31
Хуфтон - 18:43
Кимки улуғлардан бўлишни хоҳласа, унинг учун киборларнинг йўлига тушмоғи (уларнинг сулукларини тутмоғи) лозимдир.
Назол Иброҳим Оли Роший.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/fazl_uz
Ota-onasiga qaramay qoʻyganlarga bagʻishlangan sheʼr.
Ustoz Fozil qori Yosin qori oʻgʻli rahimahulloh
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q
9153. Биринчи вазият:
Ифк ҳодисаси вақтида ансорлардан бир аёл Оиша онамизни олдиларига кирди. Бирон сўз айтмай, у киши билан (ҳамдард бўлиб) бирга йиғлай бошлади.
Оиша кейинчалик эслаб айтадилар: «Ўша аёлни ҳеч қачон унутмайман!».
Иккинчи вазият: Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотидан қолиб кетганларидан сўнг Аллоҳ тавбаларини қабул қилгани ҳақида оят нозил бўлгани хабари тарқалганда, масжидга хурсанд бўлиб кириб келадилар. Шунда Толҳа розиялоҳу анҳу югуриб келиб у зотни қучоқлаб, бағриларига босган эдилар.
Кейинчалик Каъб бу воқеани эслаб: «Толҳанинг (бу ишини) асло унутмайман!» деб айтгандилар.
Оғир вазиятлардаги қўллаб-қувватлов мавқифлари (позиция) асло унутилмайди!
https://t.me/joinchat/AAAAAEtCa5Kxs8VI48G13Q