
FinUP | Saida'zam Xo'jayev
💸
Пулга бахт сотиб олиб бўлади(
ми
)?
«Бахт пулда эмас»
дейишади. Лекин илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар пулни тўғри сарфлашни билсангиз, у ҳақиқатан ҳам сизни бахтлироқ қилиши мумкин.
Бунинг учун қуйидаги
4 та қоидага
амал қилиш кифоя:
♾
1. Вақт сотиб олинг
Уй тозалаш, овқат етказиб бериш ёки бошқа кунлик рутин ишларни бошқаларга топширинг (делегация қилинг). Бўшаган вақтингизни эса дам олиш ёки севимли хоббингизга сарфланг.
Тадқиқотларга кўра, вақтини пул эвазига «
бўшатиб олган
» инсонлар ўзларини анча хотиржам ва бахтли ҳис қилишар экан.
😀
2. Таассуротларга сармоя қилинг
Янги телефон олгандаги қувонч тез ўтиб кетади, лекин саёҳат, концерт ёки қизиқарли тренингдан олинган ҳиссиётлар йиллар давомида сизни қувонтириб юради. Эмоциялар буюмлардан кўра узоқроқ яшайди.
🏖
3. Лаҳзаларни бўлишинг
Концертга битта эмас, иккита чипта олинг. Яқин инсонингиз билан биргаликда кўрилган фильм ёки қилинган саёҳат нафақат бахтни икки баравар оширади, балки ўртадаги муносабатларни ҳам мустаҳкамлайди. Сотиб олинган ўйин-кулгу бошқалар билан баҳам кўрилганда қадрлироқ бўлади.
🇺🇿
4. Бошқаларга ёрдам беринг
Пулни ўзингизга эмас, бошқа бировга совға ёки хайрия сифатида сарфлаш психологик «
антидепрессант
» вазифасини бажаради. Альтруизм (саховат) мияда бахт гормонларини ишлаб чиқарувчи энг кучли воситалардан биридир.
Хулоса:
Пул бахтнинг кафолати эмас, лекин у бахтга олиб борувчи йўлларни осонлаштирадиган яхшигина воситадир.
Сиз охирги марта қайси харидингиздан чин дилдан хурсанд бўлдингиз?
😀
Изоҳларда бўлишинг!
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
✅
Бугунги
кунингизни муҳим бир мулоҳазадан бошланг.
Машҳур инвестор Александр Герчикнинг бир гапи бор:
«Пул инсонни ўзгартирмайди, у шунчаки ичингиздаги бор нарсани кучайтириб беради».
Бу нима дегани? Пул — бу «овоз кучайтиргич» (амплификатор) холос.
⏺
Агар инсон сахий бўлса — бойлик уни янада саховатли қилади.
⏺
Агар ичида кибр бўлса — пул унинг кибрини юзага чиқаради.
Хулоса оддий:
Молиявий муваффақиятга эришишдан аввал, ўша муваффақиятни кўтара оладиган
характер ва қадриятларни
шакллантириш лозим. Чунки катта пул ичингизда нима бўлса, ўшани ҳаммага кўрсатиб қўяди.
❗️
Бугун фақат даромад ҳақида эмас, балки «
Мен қандай инсон бўляпман?
» деган савол ҳақида ҳам ўйлаб кўринг.
👍
Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
💎
Ноёб топилма
Бойликга меҳнат ва тажриба билан эришиладими ёки шунчаки омад орқалими?
⛏
Австралияда бир кончи йиллар давомида қимматбаҳо тошлар изларди. Бир куни у ишини тўхтатишга қарор қилиб, асбоб-ускуналарини сотмоқчи бўлди. Кетишдан олдин эса бир челак тўла оддий тошларни ўзи билан олиб кетди.
💰
Шу тошлар орасида бир донаси унинг эътиборини тортди. Унда енгил яшил ва олтинсимон ялтироқлар бор эди.
У тошни тозалаб, ишлов берди.
💎
Натижада у тош 306 каратли ноёб қора опал бўлиб чиқди.
Ва бу оддий кўринган бир тош тахминан 3 миллион доллар ($3,000,000) га баҳоланди
✅
Бу ҳикоянинг хулоласи нима
Бу шунчаки омад эмас эди.
Бу — йиллар давомидаги тажриба.
Бу — меҳнат
Бу — диққат
Кўпчилик инсонлар ўз ҳаётидаги “опал”ни кўрмай ўтиб кетади:
— имкониятни арзимас деб ўйлайди
— ишни охиригача етказмайди
— тез таслим бўлади
❗️
Ҳақиқий омад эса:
Узоқ вақт давомида ҳаракат қилишда…
ва бир кун келиб натижа “
КАТТА
” бўлади.
Опал
— бу қимматбаҳо тош бўлиб, у табиатда ер остида ҳосил бўлади ва оддий тошга ўхшаб кўринади, лекин ичида жуда чиройли ранглар “ўйнайди”.
Опал кремний ва сувдан ташкил топган минерал.
Яъни унинг ичида озгина сув ҳам бўлади.
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
⛔️
Сўралмаган маслаҳат
Ёмон маслаҳатдан ҳам ёмони — бу сўралмаган маслаҳат. У нотўғри бўлгани учун эмас, балки инсоннинг шахсий чегараларини бузгани учун.
⚠️
Агар маслаҳат бергингиз келса — шошилманг. Уни сўрашларини кутинг. Ана шундагина сизни эшитишади ва қадрлашади. Унгача эса — чуқур нафас олинг, енгил табассум қилинг ва ичингизда ўзингизга айтинг: «Мендан маслаҳат сўрашмади».
📌
Яхши маслаҳат фақат уни эшитишга тайёр бўлган пайтдагина қадрли бўлади. Вақтида жим туришни билиш — бу катта маҳорат. Ва кўп ҳолларда — стратегик жиҳатдан энг тўғри қарор.
Айтингчи, маслаҳат бериб кейин пушаймон бўлган холат сизда ҳам бўлганми?
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
Расмда дунёнинг энг бой инсонларидан бири бўлган
Эндрю Карнеги
У XIX аср охири — XX аср бъошларидаги энг машҳур тадбиркорларидан бири. Карнеги АҚШда улкан
пўлат саноати
империясини барпо этган ва ўз даврининг энг бой инсонларидан бирига айланган.
Қизиқ факт: кейинчалик у ўз бойлигининг катта қисмини
хайрия ишларига сарфлаган
— кутубхоналар ва университетлар қурган, таълимни қўллаб-қувватлаган.
💸
Эндрю Карнегидан бойликнинг 6 та олтин қоидаси!
Агар ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, ушбу қадамларни маҳкам тутинг:
1️⃣
Аниқ миқдорни белгиланг
«Кўп пул хоҳлайман» дейиш етарли эмас. Сизга қанча маблағ кераклигини тийин-тийинигача аниқланг. Мақсад рақамларда акс этсагина, онг уни амалга ошириш устида ишлай бошлайди.
2️⃣
Нимадан воз кечишга тайёрсиз?
Ҳеч нарса ўз-ўзидан келмайди. Бойлик эвазига нима беришингизни аниқлаб олинг: вақтингиз, куч-ғайратингиз ёки баъзи одатларингиз. Текинга ҳеч нарса берилмайди.
3️⃣
Муддатни белгиланг
Ўша маблағга айнан қайси санагача эга бўлишингиз керак? Аниқ муддат бўлмаса, мақсад шунчаки «орзу» бўлиб қолаверади. Муддат эса масъулият ва интизомни уйғотади.
4️⃣
Истагингизни амалга ошириш учун босқичма-босқич режа ишлаб чиқинг ва уни ёзиб қўйинг
5️⃣
Дарҳол ҳаракатни бошланг
Режангизни амалга ошириш учун ҳозироқ, шу сонияда биринчи қадамни ташланг. Натижа ҳаракатсиз бўлмайди
6️⃣
Дастурингизни такрорланг
Ҳар куни эрталаб уйғонганда ва кечқурун уйқудан олдин ёзганларингизни овоз чиқариб ўқинг. Энг муҳими — ўша пуллар аллақачон чўнтагингизда эканини ҳис қилинг ва бунга ишонинг.
📌
Хулоса: Бойлик — бу тасодиф эмас, бу аниқ ҳисоб-китоб ва тинимсиз ҳаракат натижасидир.
Сиз бу қоидаларни бажара оласизми 1-қоидани бажардингизми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг!
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
💰
Даромад = манбалар сони * даромадлилик
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
❓
Бу формулани қандай тушундингиз, изоҳларда ўз жавоб вариантингизни ёзинг
👇
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
💥
Чегараларни бузган қиз ҳикояси
Кичик бир қиз осмонга қараб ўтирарди.
Юлдузларга тикилиб, ичида бир ҳаёл уни тинч қўймас эди:
“Мен космосга учаман”
🚀
Атрофдагилар эса кулардилар.
Кимдир айтарди:
❌
Бу сен учун эмас.
Кимдир ўйларди:
❌
Бу мумкин эмас.
Лекин у қиз тўхтамади.
Унинг исми —
Мэй Джемисон.
У фақатгина орзу қилмади — балки ҳаракат қилди.
✔️
Шифокор бўлди.
✔️
Инженерликни ўрганди.
✔️
Дунёни бошқаларга нисбатан кенгроқ кўришни ўрганди.
Ва бир кун келиб… у ҳақиқатан ҳам космосга учди
😀
Лекин бу ҳикоянинг энг муҳим жойи
— парвоз эмас.
Балки, Мэй Джемисоннинг фикрлаш тарзи.
У номаълумликдан қўрқмади —
аксинча, қўрқув бор жойга юрди.
Чунки айнан қўрқув бор жойда ўсиш борлигини биларди.
У ўрганишдан тўхтамади —
чунки тушунардики:
билим — бу орзуларга эришишнинг янги эшикларидир.
🔺
Джемисоннинг ҳаёт қоидаси эса жуда оддий:
“Бошқа инсонларнинг қарашлари орзуларингизни чегаралашига йўл қўйманг.”
🔺
Энди савол:
Сиз қаерда ўзингизни чеклаяпсиз
🔓
?
Қаерда сиз аллақачон
“
ўз космосингизга
” учишингиз мумкин эди — лекин ҳали ҳам қадам ташламаяпсиз?
Балки сизга керак бўлган нарса —
фақат битта қарордир.
У ҳам бўлса...
Бошлаш!!!
😀
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
🔺
Инвестицияда аллокация
Кўп одамлар сармоя киритаётганда
фақат пул ишлашни ўйлайди
. Лекин пулни қандай тақсимлашни билиш ҳам мухимлигини англамайдилар.
Аллокация
— бу оддий қилиб айтганда, сармоянгизни турли жойларга бўлиб қўйиш:
✅
бир қисми —
акция
ларга
✅
бир қисми —
кўчмас мулк
ка
✅
яна бир қисми —
бизнес
ёки
стартап
ларга
🟠
Нега бу муҳим?
Чунки ҳамма пулни битта жойга инвестиция қилсангиз, пулингизни йўқотиш хавфи катта бўлади.
🟠
Агар тўғри тақсимласангиз:
Бир активнинг қиймати тушса ҳам —
бошқаси ўсиши мумкин
.
Натижада сиз камроқ йўқотиб
барқарор ўсасиз
🟠
Масалан:
Акция
лар ва
бизнес
— кўпроқ даромад беради, лекин хавфи юқори
Кўчмас мулк
— камроқ даромад, лекин барқарор
❕
Яна бир муҳим нарса
Ҳаммагаям битта стратегия тўғри келавермайди.
Ёш бўлсангиз — кўпроқ риск қилишингиз мумкин
Оилавий масъулиятлар кўп бўлса — барқарорлик муҳимроқ
🟠
Хулоса:
Пул ишлаш — биринчи қадам.
Пулни тўғри тақсимлаш —
бойликка олиб борадиган йўл.
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz
🛫
Емириладиган пул ҳақида тарихий факт
Тасаввур қилинг: пулингиз бор… лекин агар уни ишлатмасангиз, у “
емирилиб
” боради
😨
🚩
1932-йил. Австриянинг кичик шаҳри Вöргл.
Инқироз даври — иш йўқ, бизнес деярли тўхтаган, одамлар пулларини ёстиқ тагида ушлаб ўтирибди, дўкон ва бозорларда савдо жудаям кам.
Шунда шаҳар ҳокими ноодатий қарор қабул қилади…
Улар
“эрийдиган пул”
чиқаришади.
Бу пулни ишлатмасангиз — у ҳар ой қийматини йўқотиб боради.
Пулни йўқотмасликни хохласангиз, унда тезроқ сарфланг.
Натижа ҳайратланарли бўлди:
— Одамлар пулни ушлаб ўтирмасдан, тезроқ ишлата бошлашди
✅
Дўконлар яна жонланди
✅
Қурилишлар бошланди
✅
Ишсизлик камайди
Пул айланишни бошлади — ва шаҳар “
тирилди
”.
Лекин бу узоқ давом этмади…
⚠️
Австрия марказий банки лойиҳани тўхтатди.
Нега?
Чунки агар бу тизим бошқа шаҳарларга ҳам тарқалса:
🆘
ҳар ким ўз пулини чиқаришни бошлайди
🆘
давлат пул устидан назоратни йўқотади
🆘
марказий банк кераксиз бўлиб қолиши мумкин. Ва бунинг оқибатида бошқа муаммолар келиб чиқиши муқаррар эди
✍️
Хулоса:
Асосий муаммо одамлар пулни ишлатмай, ушлаб ўтирганида эди.
Пул ўз-ўзидан бойлик келтирмайди.
У ҳаракат қилгандагина — бойлик келади.
👤
Саидаъзам Хўжаев
✅
@finupuz