
ФР| футбол АНАЛИЗИ
Бу одам ҳақида 15 йиллар олдин газетада (Диёр Имомхўжаев мақоласи) ўқигандим. Азиз Йилдирим бугун яна "Фенербаҳче" президенти сифатида сайланди. Қария ўз клубини 12 йиллик танаффусдан кейин яна Туркия чемпиони қилиш учун ҳаракат қилади.
Бир пайтлар мудофаамизнинг сўл қаноти омонат қилинган Сахоб Жўраев терма жамоадаги охирги расмий ўйинига 24 ёшида чиққан экан.
Бу натижа Илҳом Суюновнинг 26, Станислав Андреевнинг 29, Виталий Денисовнинг 30, Зотеев ва Ширшовнинг эса 31 ёшига тўғри келган…
Фара Сайфиев 35 ёшида Фабио Каннаваро томонидан мундиалга жалб қилинди. Ҳимояда ўйнаб “Олтин тўп” ютган мураббий томонидан.
Йил бошида Бабаяннинг услубига тушмагани учун шартномасини ташлаб кетиши талаб қилинган Сардор Азимов раҳбариятга “Андижон”да қолиб асосий таркиб учун курашишини маълум қилган эди.
Самвел ака клубни тарк этди. Футболчи эса ҳалигача асосий жамоа машғулотларига қайтарилмабди. Клуб расмий саҳифаси унинг ўринбосарлар лигасидаги ҳеч қайси
муваффақиятли ҳаракатини эътироф
қилмаётганини инобатга олсак, Сардор кимнидир хафа қилиб қўйган бўлса керак.
P/s. Умуман олганда, бу янгилик эмас. “Бургутлар” охирги йилларда деярли барча сардорлари билан ёмон кайфиятда хайрлашяпти.
Ҳеч кимни кўзи учиб турмаган бўлсаям, мен қайтдим. Орада канал ҳам, ишлар ҳам тўхтаб қолди. Футбол фестивали яқин, тез орада трансфер бозори очилади.
Энди аммасини Учқорғондан кўрсатиш керак.
2023: Эннер Валенсия;
2024: Мауро Икарди;
2025: Виктор Осимҳен;
Ва энди Элдор Шомуродов Туркия суперлигасида бомбардир бўлди.
Биринчи лига тўпурари бўлиб турган
Абдулазиз Абдусаломов
турнинг марказий ўйинида шунақа гол урди.
"Андижон" ҳимоячиси билан суҳбат: "Эркин фикрлаш ўйин ва натижамиз ўзгаришига сабаб бўлди"
https://championat.asia/t/GUwPQ23xdeTJ
@championatasia
Мавсумни захирада бошлаган Ислом Маматказин 2 ойда нафақат “Навбаҳор” асосий таркибига кириб олди, балки жамоадаги энг яхши ҳимоячилардан бирига ҳам айланди. Sofascore унинг жорий йилги ўйинига ўртача 7.15 балл беряпти. Ўзбекистон Суперлигасида фақатгина Боян Цигер (“Нефтчи”) бундан яхшироқ баҳога лойиқ кўрилган.
Бошқача қилиб айтганда, Sofa Маматказинни Суперлигадаги энг яхши маҳаллий ҳимоячи сифатида эътироф қилмоқда. Унинг платформадаги рейтинги ҳаттоки бугун терма жамоага чақирилган Эшмуродов, Ўлмасалиев, Ҳамралиев ва Абдумажидовдан ҳам баландроқ.
Temur Mamasidiqov “Buxoro”da Xomyakov qo’l ostida eski formasini tiklayapti
🤩